ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 18 февраля 2018 г.

турмуш...

Муруввати ва марҳаматлигига билан танилган бир аёл Аллоҳнинг унга битган тақдир тақозоси билан қизиққон, асабий ва ношуд бир инсонга турмушга чиқибди. Аксар келишмовчиликлари аёлнинг тайёрлаган таомлари сабабидан келиб чиқар экан. Аёл эрини рози қилиш ва унга ёқадиган таомни дастурхонга тортиш учун қўлидан келганча қилган шунча саъй харакатларига қарамай эрига бирорта таоми хуш келмабди. Бу ҳам етмаганидек, ҳар гал овқатни таътиб кўрганидан сўнг, мазаси ёмон эканлигини, унга туз ва зираворлар етишмаётганини айтиб бақирар экан. Аёл эса овқат ширинлигини ва хаммаси маромида эканлигини айтиб эрини ишонтиришга уринарди. Худди шу алфозда эр-хотин кун кечирар эдилар.
Аёл эрининг ўзига қарата айтилган маломат дашномларига ҳар қанча

бардош қилмасин, эри ўзи таниган бошқа аёлларнинг таомлари хотиникидан яхши эканлигини айтиб мақташдан тўхтамасди. Кунлар ўтиб охири эр хотинининг феъл-атворидан, қилмишларидан зерикди, хотинини агар ўзини тўғрламаса бошқасига уйланишини айтиб қўрқитиб қўймоқчи бўлди ва айтди хам, лекин аёл ўзгармади. Эри бир фикрга келди. Хотинига гўёки, тез кунда тўйи бўлаётганини, бошқа аёлга уйланаётганини айтди ва уйга келин кўйлак олиб келиб хонасига қўйиб қўйди. Аёлга бу ҳийласи таъсир қилишини ва натижада ўзини тўғрлашини кутганди. Эри айтган ҳаёлий тўй келганда, аёл кўйлак турган хонага кириб, унинг ўрамига бир варақ қоғоз солиб қўйди. Кеч тушгач эри хонага кирди ва эгасига қайтариб бериш учун хам олгандики, варақга кўзи тушди. Уни очиб ўқиди ва карахт бўлиб қолди.
Хатда қуйидаги сўзлар бор эди.

“Синглим!!!...
Сизларни турмуш қуришингизни сабаби, фақатгина пиширган овқатларимга туз ва зираворлар солмаслигим. Суюкли умр йўлдошим касал. Лекин у вахимага тушмаслиги, касаллигидан паришон бўлмаслиги учун эримдан беркитдим. Ўзини касалманд ҳис қилиб, тушкун бўлиб юрмаслиги учун бошқага уйланишига ҳам рози бўлиб, чиройли қабул қилдим. Чунки эрим қизиққон одам, ўзига зарар бериб қўйишидан қўрқаман. Сиздан ягона илтимосим овқатга туз ва зираворлар қўшманг.
Хўжайинга жуда заралидир. Сизга шуларни айтиб қўйишни истадим.

Баъзан сени севадиган инсонлар сен тушунмайдиган ишларни қилишади. Гохида жахлингни чиқарадилар, гохида сенга улар сенга нисбатан эътиборсиздек туйилади. Лекин аслида улар сенга бошқалардан кўра илтифотли, эътиборли ва жонкуярдирлар. Зеро сенинг манфаатинг улар учун хамма нарсадан устун.
Хеч қачон хулоса чиқаришга шошилма!!


Комментариев нет:

Отправить комментарий