ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 20 февраля 2018 г.

☝️ Парҳездан кейин нималарга эътибор бериш лозим?

Malham Uz, [21.02.18 06:47]
☝️ Парҳездан кейин нималарга эътибор бериш лозим?
☺️🤗Мана, ниҳоят тутган перҳезингиз натижа берди: қоматингиз орзу қиларли даражага етди. Бироқ ортиқча вазн билан кураш ҳали тугагани йўқ. Энди меъёрни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилиш лозим. Чунки шу кунгача истеъмол қилишимиз лозим бўлган озиқавий қувватни организм қаердан бўлса ҳам тиклаб олишга интилади.
⏰🍐📌Назоратни пасайтирманг!
Диета — овқатланишдаги турли бефойда одатларимизни ўзгартириш учун
яхши имконият. Чунки ундан кейин ошқозонимизга тушаётган егулик миқдори камаяди ва ўз вақтида овқатланишга одатланамиз. Натижада эса ошқозон кичраяди. Агар яна аввалги кўринишингизга қайтишни истамасангиз, тановул қилаётган егулигингиз миқдорини назорат қилишдан тўхтаманг.
Тавсия. Туз ва шакар миқдорини имкон қадар камайтиринг. Таомга туз ўрнига турли зираворлардан ишлатсангиз, саломатлигингиз учун ҳам фойдали.

Ёз мавсумида таомномамиздан турли кўкатлар ва сабзавотлар жой эгаллай бошлайди. Демк, энди турли ёғ маҳсулотлари ва ширинликларни чеклаш айни муддао.

💞💝📌Шошилманг!

Чекловлар ортда қолди, деб, иштаҳамизни назоратқилишни сусайтирамиз, нимани қандай истемол қилиш ҳақида камроқ бош қотирамиз. Телевизор қаршисида овқатланамиз, музлаткичдан кўзимизга нимаики «иссиқ» кўринса, барини олиб, дастурхонга қўямиз. Натижа эса барчага маълум. Инсон тез овқатланганда қорин тўйганлиги ҳақидаги маълумот мияга кечроқ етиб боради. Яхши чайналмаган егулик эса дард устига чипқондек гап.

Тавсия. Секин-секин, ҳар бир бўлакни яхшилаб чайнаб есангиз, ошқозинингизга ёрдам берган бўласиз. Бу эса ўз навбатида эришган натижангизни узоқ вақт ушлаб қолишга кўмаклашади.

Дастурхондан «Яна бир бўлак бўлганда эди…» деган ўй билан туришни тавсия қиламиз. Шунда кундан-кунга камроқ таом тановул қилаётганингизга ўзингиз ҳам амин бўласиз.

💞😢📌Алданманг!

Диетадан кейин чеклов қўйилган ҳар бир маҳсулотга бошқача меҳр билан қарай бошлаймиз. Ўша пайтларда иштаҳамизни қитиқлаб турган егуликни энди бемолол ейиш мумкин. Бироқ очкўзлик қилманг! Инсон онг ости келгусидаги оч қолишларнинг ғамини еб, турли ёғларни ғамлаб қўйиш хусусиятига эга.

Тавсия. Не-не машаққатлар билан эришган натижангизни чиппакка чиқмаслиги учун хамирли ва ёғли таомлар, шунингдек, ширинликлар билан ошқозинингизни қийноққа солманг.

💞🍒📌Оч қолманг!

Тановул қилиш мумкин бўган маҳсулотлар рўйхати тобора кенгайиб бораяпти. Шунинг учун узоқроқ вақт овқат емаслигимиз ҳам мумкин. Бироқ биз ошқозинимиздан ақллироқмиз. Демак, очиқишникутиб ўтиргандан фойда йўқ, чунки инсон оч қолганда фойдалисидан кўра тўйимли егуликка ихтиёр беради.

☝️Тавсия. Нонушта ёки тушликдан икки соат ўтгач, мева тановул қилишга одатланинг. Жуда бўлмаса, бир бўлак аччиқ шоколад ва қайноқ чой билан ҳам қоринни алдаб туриш мумкин.

☝️Меъёрни унутманг!

💞☺️📌Музқаймоқ, шоколад ёки гўштдан ўзингизни бутунлай чегаралаб қўйманг, ахир уларни яхши кўрасиз-ку. Бундай серкаллория егуликларни истеъмол қилганда меъёрга амал қилинг. Баъзи-баъзида уларни ўзингизга совға тариқасида тақдим этишингиз мумкин.

💞📌Тавсия. Масалан, ҳафта давомида ҳар куни эрталаб машқ қилсангиз, эришган натижангиз учун якшанбада ўзингизни бир дона ширинлик билан сийланг. Бир ҳафта давомида уйингизга етишга икки бекат қолганда автобусдан тушиб, пиёда юрганингиз учундам олиш куни майонезли салат ёки пицца билан ўзингизни хушнуд этинг.
Cоғлиғингиз учун севимли канал . Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 💞 телеграмда 👉 @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий