ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 20 февраля 2018 г.

ЗИНАМА -ЗИНА 5 кунда -8 кг

ЗИНАМА -ЗИНА 5 кунда -8 кг
«Зинама-зина» парҳези янги усуллардан бўлиб, унинг ёрдамида атиги 5 кун ичида 8 килограммгача озишингиз мумкин. Натижа эса узоқ сақланади. Бунинг устига парҳезнинг соғлиққа асло зарари йўқ, аксинча уни яxшилайди.
«Зинама-зина»пархези 5 босқичдан иборат яъни зинама-зина юқорига чиройли қоматда кўтарилаверасиз.
1⃣ 1-кун «ТОЗАЛОВЧИ» босқич.
Ўз-ўзидан маълумки сиз биринчи босқичда организмни бутунлай тозалайсиз. Бу босқич жуда муҳим ва фойдали бунга жиддий қаранг! Бу босқичдан сўнг организимингиз

сиздан миннатдор бўлади уни токсин ва шлаклардан тозлаганингиз учун. Бонус сифатида эса биринчи босқичдаёқ 1-2 кг. Озишигиз мумкин.
Бир кун давомида 1 кг. Олма енг, 1 литрдан кўпроқ сув ичинг ва 6-8 та “активированный угол”дан 1 донадан хар 2 соатда ичинг.

2⃣ 2-кун «ТИКЛОВЧИ» босқич.
Бу босқич ошқозон-ичак фаолиятини тиклайди. Ва тўғри озишга замин яратади.
Кун давомида 1 литр ёғсиз кефир ичинг ва 600 гр. творог йенг. Ва албатта, кўпроқ газланмаган сув ичинг.

3⃣ 3- кун «КУЧГА ТЎЛДИРУВЧИ» босқич.
“Зинама-зина “пархезининг энг ширин ва ёқимли босқичи. Бу кунда сиз биринчи, иккинчи босқичларда йўқотган захирадаги энергияларни тиклаб оласиз. Организмингиз сиздан хафа бўлиб қолмасидан олдин уни гулюкоза билан хурсанд қилинг. Хаттоки бундай «ширин» кунда ҳам 0,5-1 кг.озишингиз мумкин.
Кун давомида 2 ош қошиқ асал, 300 гр майиз истеъмол қилинг. Қуруқ мевалардан тайёрланган шакарсиз (фруктоза билан алмаштирсангиз бўлади) шарбатни ичинг.

4⃣ 4-кун «ҚУРУВЧИ» босқич.
Бу босқич бекорга қурувчи босқич деб номланмаган. Унинг вазифаси мушакларга тегмаган ҳолда ёғ тўқималарини эритишдир. Организмга оқсилларнинг фаол кириб келиши қайта қурилишларига ёрдам беради. Аxир озиш ва пархез организм учун кутилмаган xодиса (шок)ку. Қурилиш босқичида 700 гр. дан халос бўласиз.
Кун давомида ёки қайнатилган, ёки буғда пиширилган товуқ гўштини йенг. Сув ичишни эсингиздан чиқарманг.

5⃣ 5-кун «ЁҒЛАР ЭРУВЧИ» босқич.
Мана, оxирги босқичга ҳам йетиб келдик. Мақсадимизга эришишимизга 1-2.5 кг. гина халақит бераяпти. Хечқиси йўқ бу муаммодан ҳам қутуламиз. Бу кун сиз ўзингизга янги мевалардан, хом сабзавотлардан ва 200 гр. сувда қайнатилган сули ёрмаси (овсянка)дан байрам столи безатинг-да чиройли қомат эгасига айланганингиздан ғурурланинг!

Комментариев нет:

Отправить комментарий