ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 18 февраля 2018 г.

ШУМҚАДАМ


ШУМҚАДАМ
(тошюраклар орасида қолган норасида қисмати)

Докторлар бу ҳомилангиз хавфли дейишди. Туғсангиз соғлиғингиздан айриласиз. Назира опа ўз қарорида туриб олди. Вақти келиб ўғил чақалок туғилди. Назира опа ярим жон бўлиб қолди. Эри хатто ўғли хақида сўрамади ҳам. Аёли соғлиғидан қайғурарди. Собир ака аёлини жуда севарди.
Катта ўғли ўн ёш, иккинчиси етти ёшда эди. Каттаси укасига умуман қарамасди. Онаси у туфайли касал бўлиб қолгандида. Кичиги бошида ўйнатиб юрди. Акаси сўкавергач у ҳам болага қарамай қўйди.
Назира опа роса куюнар, Аллоҳдан ўзига фарзанди учун узоқ умр тиларди. Фақат Назира опагина болага қарар, бошқалар наздида чақалок

шумқадам эди. Йиллар ўтгани сайин Назира опанинг соғлиги ёмонлашарди. Бола уч ёшда ҳаммадан ҳайиқар бирор ширин сўз эшитмасди. Ҳамма уни турткиларди. Олти ёшга тўлганда эса Назира опа дунёни тарк этди. Болакай дунёда ёлғиз қолганди гўё. Катта ўғли Сухроб ўшанда укасини тутиб роса урди. Зўрға катталар болачани ажратиб олишди. Собир ака эса аралашмади ҳам. Маракалари ўтиб уйда ўзлари қолгандан сўнг болакайга азобли кунлар бошланди. Оталари ишда ака-ука болакайга оғир юмушларни буюришар, бола калтак емаслик учун ҳамма ишларни бажарар эди. Бирор иши ёқмаса аёвсиз калтакланарди. Шундай қилиб Назира опанинг дунёдан ўтганига ҳам бир йил бўлди. Болакай еттига кирганди. Ҳар кунги калтак, азоблардан болакай чўкиб қолганди. Акаларининг кўзларига жавдираб қарарди.

Ўша кун негадир болакай бахтиёр уйғонди. Онасини тушида кўрганди. Оппоқ либосли онаси уни қўлидан етаклаб кетди. Турдида негадир ювингиси келди. Билганича таҳорат олди. Бир пайт онаси олиб берган чиройли кийимларини кийиб онаси ёқтирган гуллардан узиб онасининг қабрига йўл олди. Қабр ёнида бир паст турдида, қабрни қучоқлаб олди, худди онасини қучоғида ётгандай бўлди. Юзида табассум билан ухлаб қолди.
Болача санани билмас эди. Ўша кун онасини туғилган куни эди. Ички бир ҳиссиёт уни етаклаб келганди. Бир оздан сўнг Собир ака икки ўғли билан қабр ёнига келишди. Қабр қучоқлаб кичик ўғли ётарди. Бориб уни туртишди. Юзда табассум билан болакай дунёни тарк этган эди! Ота боласини қучоқлаб йиғлаб юборди. Нега аёли тушида унга норози қараганини энди тушунди. Афсус жуда кеч эди...



Комментариев нет:

Отправить комментарий