ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 23 февраля 2018 г.

Ш.Фирдавс

💞😢Майли, мени ўлдир, жонимни олгин,
Токи бу қийноқдан буткул қутилай.
Сенга мен хиёнат этмоқдан олдин,
Ўлайин, лахатда чиринди бўлай.

Мени халок этгил, дунёдан кетказ,
Токи бу дунёни фасод этмайин.
Хузуринг қошига тезроқ ҳам етказ,
Орзуга етмасдан хароб бўлмайин.



Aқлимни олгин-у, ҳушдан жудо эт,
Телбалик, дарвишлик ҳадя эт менга.
Aнглолмасдим ахир, боқ охимга ет,
Бегуноҳ эканим билдирай сенга.

Аллоҳим кечиргин, авф этгин мени,
Қудрат бер, билайин нафсимни енга.
Фурсат бер, Роббим деб билайин сени,
Тавба этмоққа-ки, имкон бер менга.

Ш.Фирдавс

Комментариев нет:

Отправить комментарий