ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 22 февраля 2018 г.

Лола Собирова

Malham Uz, [22.02.18 17:21]
Соғинч.
Ёр кетади йўлларида кўзларим,
Ортидан хавода қолди сўзларим.
Кошки эди ёнмасайдим ишқида,
Соғинчдан сарғайди гулдек юзларим.

Ўсма қўйдим қаро бўлсин қошимга,
Шунча ситам бу ёшгина бошимга.
Наҳот келмас соғинганимни билиб,
Ачинмасму кўздан оққан ёшимга.
Очилишин кутмоқда гўзал ғунча,
Боғбон мехрин берар гул очилгунча.
Севгининг висоли болданда тотли,
Билмам, соғинтирди у мени бунча.
Қаламим зор қоралайди сатрни,
Нега менга раво кўрди жабрни.
Хижронида тунлар юлдуз санайман,
Кун санайман, тумор қилиб сабрни!
Ёр кетади йўлларида кўзларим...
(Лола Собирова 21.02.2018)....


Комментариев нет:

Отправить комментарий