ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 13 января 2018 г.

ҚУДРАТЛИ АРМИЯМИЗ



                 
  ҚУДРАТЛИ АРМИЯМИЗ
         14 январь...Ватан ҳимоячилари кунига

Ватанимиз посбони қудратли Армиямиз,
Тинчдир еру, осмони, шавкатли Армиямиз!

Бутун шаҳар, қишлоқлар тараққиёт йўлида,
Сақлар уларни доим журъатли Армиямиз!

Меҳнаткаш халқимизнинг турмушлари фаравон,
Ҳар қачон ҳар бир ишда шуҳратли Армиямиз!


Баркамол авлодларнинг тарбия этгувчи ҳам.
Жамиятда энг етук, рағбатли Армиямиз!

Салобати жуда зўр, юрагида ўти бор,
Жангу жадал бобида шиддатли Армиямиз!

Она Ватан ҳудудин қўриқлайди барчаси,
Улкан ишлар қилишга ҳимматли Армиямиз!

Ҳушёр, сергак ҳамиша ўз постидан жилмайди,
Ҳурмат, эътиборлари қимматли Армиямиз!

Меҳнатда ва жангларда тобланади чунон ҳам,
Навбатлари ҳам аниқ, муддатли Армиямиз!

Ёвлар бостириб кирса, назар...писанд этмайди.
Бешафқат ҳамда мағрур, ҳайбатли Армиямиз!

Босқинчи золимларни аямайди ҳеч қачон.
Ҳужумларда забардаст, даҳшатли Армиямиз!

Ёвларга ёвдек қарар, душманларга душмандек,
Саботли, матонатли, ваҳшатли Армиямиз”

Хатто қор, бўронда ҳам собит қадам ҳамиша,
Ҳар қачон ҳам сабрли, тоқатли Армиямиз!

Суҳайлий фахр билан ҳур Ватанда яшайди,
Она Ватан бағрида қудратли Армиямиз.
 СУҲАЙЛИЙ
                                        (Қоражон ҚОДИРОВ)
                                              Ўзбекистон   

Комментариев нет:

Отправить комментарий