ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 9 января 2018 г.

ҚОРА ҚЎЧҚОР ВА ОҚ ҚЎЧҚОР. ФАРҚИ НИМАДА?


)               

“Қора қўчқор билан оқ қўчқорнинг гўштида нима фарқ бор? Нега қадимги табиблар беморларга қора қўчқорнинг гўштини тавсия этишган?”
                                                                    Сапарбой Дурдиев, Хоразм вилояти, Боғот тумани.
     ҚОРА ҚЎЧҚОР ВА ОҚ ҚЎЧҚОР. ФАРҚИ НИМАДА?
  Қўй жаннати жонивор. У уй ҳайвонлари орасида кўп тарқалган. Қўйларнинг энг муҳим биологик хусусиятларидан бири яйловлардаги ўт-ўланни яхши ўзлаштиришидир.қўйлар одатда маҳсулдор даражаси, ҳаётчанлигига кўра бир-биридан фарқ қилади. Чунки олинадиган ҳар бир маҳсулот ҳайвонлар организмидаги ҳар бир аъзо, ҳар бир тўқиманинг функционал фаолияти натижасидир, бу эса уларнинг тузилишини белгилайди.
  Қўй гўшти энг қимматли маҳсулот ҳисобланади. Қўйларнинг гўшти зоти, ёши жинси, ориқ-семизлигига, боқиш шароити ва физиологик ҳолатига боғлиқ. Гўшт тузилишига кўра
мушаклар, ёғ, суяклар ва бошқа бириктирувчи тўқималардан иборат бўлади. Қўй гўштида ёғнинг жойлашиши қўйнинг зотига, жинси, ёши ва семизлигига боғлиқ. Оқ тусли ёғли тери юнгини намдан, қум ва бошқалардан сақлайди. Маълумки, қўйлар ранги қора-қорамтир ва оқ бўлади. Оқ тусли қўйнинг юза қисми ва оёқларида ўзига хос рангли доғлар бўлиб, булар маълум вазифани ўтайди.

Ибн Сино нима дейди?
  Буюк аллома Абу Али ибн Сино “Тиб қонунлари” асарида қуйидагича ёзади: “Энг яхши гўшт қўй гўштидир, чунки у иссиқ ва юмшоқдир қари ва ориқ қўйнинг гўшти ёмондир қорасининг гўшти енгилроқ ва лаззатлироқ бўлади.”

Фойдали фазилатлари:
  Ёғли гўшт бошқаларига қараганда ични кўпроқ юмшатади. Қора қўчқорнинг боқувда етилгани ёғли бўлади. Бундай гўшт бошқаларига нисбатан фойдалироқ ҳисобланади. Хасталикка чалинган беморларга ижобий самара беради. Шу боис табиблар қора қўчқор гўштининг шу хусусияти билан беморларни самарали даволашган. Қора қўчқорнинг гўшти тез ҳазм бўлади, озуқавий қуввати кўп. Ҳам ғизо, ҳам шифодир. Ундан кишида тоза қон пайдо бўлади, танани яйратиб, семиртиради. Қора қўчқорнинг яраги, жигари ва буйрагини тановул қилган кишининг худди шу аъзолари бақувват бўлади. Гўштини ловия ва нўхат билан обдан қайнатиб, ошхона сиркаси ва асал билан ейиса, танани бақувват қилади. Қувватсизлик ҳушдан кетиш, юрак ўйнаши ва ориқлаб кетишининг олдини олади.
  Илон, чаён, қора қурт чаққон жойларга қора қўчқор гўшти куйдириб боғланса, яхши наф келтиради.

  Қўй гўштининг энг яхшиси семиз, 1-2 ёшлисиникидир. Қўй гўштининг энг емишлиси-биқин, бўйин ва унга яқин бўлган жойларидир. Қора қўчқор гўштини мутассил истеъмол қилган кишининг танасидан қуруқлик кетади, қувват пайдо бўлади ва кўзи равшанлашади.
  Ранг бўйича шифокорлар заиф нимжон кишиларга ўзларига ишонч-у куч-қувватни ошириш учун қора рангли либослар кийишни тавсия этишади. Қадимги табиблар беморларга тез соғайиши учун айнан қора қўчқор гўштини тавсия этишгани бежиз эмас.

  Қора-нихоятда кучли ранг кўмагида бемор салбий ҳиссиётлардан халос бўлади. Инчунун, қадимги Хитой рамзий ишораларида қора-ҳаммадан қудратли сув энергияси ранги ҳисобланган.

Таркибида нелар бор?
 Қўй гўшти таркибида калий, натрий, кальций, магний, йод, фосфор, темир, рух, олтингугурт каби маъданлар, Е,В1,В2,В12,РР сингари дармон-дорилар, ёғлар мавжуд. Таркибидаги калий, натрий, магний маъданлари юрак-қон томирларига самарали таъсир ўтказади. Қўй гўшти қон ҳосил бўлиши учун зарур темир ҳамда қалқонсимон без фаолиятини яхшиловчи йод моддасига бойдир. Шунингдек, оқсил ва аминокислоталарга ҳам сероб. Қўй гўшти таркибидаги лецитин моддаси меъда ости бези фаолиятини рағбатлантириб, қандли диабетнинг олдини олишда асқотади ва холестерин алмашинувини меёърлаштиради.

Зарари борми?
  Мавриди келганида айтиш жоизки, қўй гўштининг меъёридан ортиқчаси зарарлидир. Ўт пуфагида муаммоси бор, ошқозон яраси ва ичак яраси, юқори қон босими-гипертонияга мубтало бўлган кишиларга тавсия этилмайди. Бундан ташқари, таркибида липид моддалари бисёр бўлганлигидан юрак-қон томир тизими хасталикларига хавф солади ва ривожланишига туртки беради.

Фарқи нимада?
  Юқорида қайд этилган маълумотлардан келиб чиқиб,айтиш жоизки, қора қўчқор ва оқ қўчқор гўшти орасида деярли фарқ йўқ. Гап шундаки, қора ранг қуёш нури ютади, оқ ранг эса қуёш нурини қайтаради.
 Демак, яйловларда ўт-ўланларни еб, парваришланган қўйларнинг қораси қуёш нуридан кўпроқ баҳраманд бўлиб, унга юнг-тери орқали нурлар сингади, яхши ўзлаштирилади. Натижада, эт (гўшт)и мазали ва юмшоқ бўлиб, тўлишиб бораверади.
  Улар орасидаги фарқ қўйнинг зотига боғлиқ, Қора қўчқор авлоди Африкадан келиб чиққан. Шу боис иқлим шароити туфайли қора қўчқор гўшти иссиқ, мазали ва фойдалироқ бўлади. Ана шу хусусияти билан кишига ҳузур бағишлайди, терлатиб, бир қатор хасталикларга шифо ато этади. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий