Сувчечак: ўткир юқумли касаллик
бўлиб, уни вируслар қўзғатади. Сувчечак тана харорати ва шиллиқ қаватларда
майда пуфакчали тошмалар тошиши билан кечади.
Касаллик сабабчиси шарсимон вирусдир. Вируслар ташқи мухитга жуда
чидамсиз, 50-52 С хароратда 30 дақиқада нобуд бўлади. Қуёш нурларига жуда
таъсирчан, ультра бинафша нурлар таъсирида тез нобуд бўлади. Сувчечак вируси
фақат одамларни зарарлайди, хайвонларда эса касаллик чақирмайди.
Сувчечак болалар орасида кўп учрайдиган хасталик бўлиб, хамма болалар
10-14
ёшга тўлгунича сувчечак билан
касалланиб ўтадилар. Сувчечак касаллигининг асосий юқтирувчиси касал одам.
Бемор касаллик яширин даврининг охирги тошма тошган кундан сўнг 5-6 кунгача атрофдагилар
учун юқумли хисобланади. Қўзғатувчилар тэри ва шлли каватларда тошган
пуфакчалар ичидаги суюкликда жуда кўп микдорда бўлади, аммо қуриган ва қотган
пуфакчаларда вирус бўлмайди. Касаллик юқиши ҳаво томчи йўли орқали касал
одамдан соғлом одамларга юқади. Вируслар ташқи муҳитга чидамсиз бўлганлиги учун
касалликнинг мулоқот йўли билан юқиши жуда кам кузатилади.
Вируснинг учувчанлик хусусиятияхши бўлганлиги учун узоқ масофаларга учиб
бора олади. Шунинг учун болалар
муассалари касаллик, одатда тез тарқалади.
Сувчечак билан асосан, мактабгача бўлган болалар касалланади. Уларда
касалликка мойиллик юқори бўлиб, юқумлилик даражаси 100 % ни ташкил этади.
Касалликдан сўнг турғун яъний бутун
умрга қолувчи иммунитет ривожланади. 3 % ҳоллардагина қайта касалланиши мумкин.
Касалликка мавсумийлик хос бўлиб, асосан, куз ва ойларида учрайди.
Вируснинг организмга кириш жойи юқори нафас йўлларининг шиллиқ қаватлари
ҳисобданади. Юқори нафас йўлларига тушган вирус шу жойда бирламчи кўпайиб
олади. Сўнг лимфа йуллари орқали қонга тушади. Қонга тушган вирус қон оқими
билан тери ва шиллиқ пардалар эпителиал ҳужайраларига бориб, уларни зарарлайди.
Бу соҳада жойлашган бир неча хужайралар қўшилиб, бир камерали пуфакчалар ҳосил
қилади. Пуфакча ичидаги суюқликда кўп миқдорда вируслар бўлади. Ундан ташқари
вируслар асаб тизими тўқима ва ҳужайраларини ҳам зарарлаш ҳусусиятига эга.
Касалликнинг кечиши.
Сувчечак бемор одамдан соғлом одамга юқиб, то касалликнинг биринчи
белгилари юзага чиққунича бир неча кун ўтади. Бу даврда касалликнинг яширин
даври деб аталади. Сувчечакнинг яширин даври 11-21 кун, ўртача 14 кунни ташкил
этади.
Касаллик кўпинча ўткир бошланади. Болалар ва катталарда тана ҳарорати
38,5-39,0 Сгача
кўтарилади. Тери ва шиллиқ қаватларга тошма тошади. Тошмалар аввал майда доғ ва
бўртмача (папула) кўринишида бўлиб, сўнг бир неча соат ичида улар пуфакчаларга
айланади. Пуфакчалар катталиги 0,2-0,5 см , шакли юмалоқ ёки овал кўринишда,
деворлари таранг, ичидаги суйуқлик тиниқ бўлиб, бир камерали бўлади. Пуфакчалар
ўзгармаган тери устида тошади. Тошмалар, асосан, юз, бошнинг сочли қисми, тана
ва қўл –оёқларга тошади. Лекин қўл-оёқларнинг кафт ва товон қисмларига ҳеч қачон тошма тошмайди. Шиллиқ
қаватлардаги тошмалар тез ёрилиб, кичик ярачалар (эрозиялар) ҳосил бўлади, бу
ярачалар 3-4 кунда битади.
Сувчечакда тошмалар бир вақтда тошмайди, 1-2 кун оралаб тошади. Шунинг
учун терида ҳар хил босқичдаги тошмаларни (доғ, бўртмача, пуфакча, пўстлоқча)
кўриш мумкин. Бу тиббиётда “сохта полиморфизм”деб аталади. Ҳар сафар тошма
тошиши беморларда тана
ҳароратининг кўтарилиши ва ҳолсизланиш билан кечади. Тошма тошишининг иккинчи
кунига келиб, пуфакчалар пучайиб, қурийди ва пўстлоқчалар ҳосил бўлади. Бу
пўстлоқчалар 1-2 ҳафта давомида тушиб, ўзидан кейин 2-3 ойгача терида майда
доғлар қолади. Тошмаларни сунъий очиш ва тирнаш мумкин эмас, акс ҳолда юзда ва
терининг бошқа соҳаларида чандиқлар қолиши мумкин.
Сувчечак касаллиги баъзан
аста-секин бошланади. Беморларда тана ҳарорати юқори бўлмайди, умумий аҳволида
бир оз ҳолсизланишлар кузатилади. Тошмалар кўп тошмайди, бир нечта саноқли
тошмалар тошиб, касаллик қисқа вақт давомида ўтиб кетади. Беморлар бундай
пайтда ўзини яхши ҳис қилади.
Касаллик кечиши ва оғирлигига кўра, енгил, ўрта оғир ва оғир кечиши
мумкин.
Касалликнинг енгил шакли.
Беморларда тана ҳарорати 37,5-38,0 С гача кўтарилади, интоксикация
белгилари деярли йўқ. Тошмалар кўп эмас.
Касалликнинг ўта оғир шакли.
Беморларда тана ҳарорати 39,0 С гача кўтарилади, бош оғриғи, мушакларда
оғриқ, иштаҳасислик кузатилади. Интоксикация белгилари ўрта даражада
ривожланган. Тошмалар кўп миқдорда ҳам терига, ҳам шиллиқ қавтларга тошади.
Касалликнинг оғир шакли.
Беморларда тана ҳарорати 39,0-40,0 С ва ундан ҳам юқори кўтарилади,
интоксикация белгилари юқори даражада ривожланган, айрим беморларда талвасалар
ҳам кузатилади.
Касаллик енгил кесиши 3-5 кун
давом этса, оғир шакллари 7-10 кунгача давомэтади.
Касаллик асоратлари.
Касаллик ўз вақтида даволанмаса ва шифокор кўрсатмаларига риоя қилинмай,
ўз ҳолича турли хил дори воситалари қабул қилинса, асоратлар келиб чиқади.
Сувчечакли менингит ва энцефалит, буйраклар зарарланиши, юрак мушаклари
зарарланиши шулар жумласидандир. Иккиламчи бактериал инфекциялар қўшилиши
натижасида терининг йирингли касалликлари келиб чиқади.
Касаллик ташхиси.
Хасталикка ташхис қўйишда, энг аввало, охирги 21 кун ичида тошма
тошган беморлар билан мулоқот бўлганлиги
аниқланади. Тери ва шиллиқ қавтларга тошган тошмаларнинг турли босқичда бўлиши
(доғ бўртмача, пуфакча, пўстлоқчалар) ҳисобга олинади.
Пуфакчадан олинган суртма махсус бўёқлар билан бўялса, микроскоп остида
вирус тўпланиб турганлиги кўринади. Лаборатория шароитида яна бир неча хил
махсус текширувчларни ўтказиш сувчечак
касаллигига ташхис қўйишда ёрдам беради.
Касаллик давоси. Энг
аввало, болалар ёки катта ёшдаги одамлар терисига пуфакчали тошмалар тошиши
кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак. Шифокорга келгунча эса гигиена
қоидаларига риоя қилиш, яъни тирноқларни калта олиб, қўлларни тез-тез совун
билан ювиш зарур. Пуфакчаларга 1 % ли брлиант кўки ва 1-2 % ли калий пермаганат
эритмаси билан ишлов бериш лозим. Дезинфекцияловчи эритмали суюқликлар билан
оғизни чайқаш даркор. Тери ва шиллиқ қаватлар парвариши, беморларга ётоқ
тартиби ва парҳез тавсия этилади. Шифохонада даволанаётган беморларда йирингли
асоратлар кузатилса, уларга антибиотиклар берилади.
Касалликнинг олдини олиш чора-тадбирлари.
Беморлар 9-10 кунга алоҳида ётган хона тез-тез
шамоллатилади. Касаллик аниқланган бемор билан мулоқотда бўлган, сувчечак билан
илгари касалланмаган болалар ва катталар 21 кунгача шифокор назоратига олиниб,
кузатувда бўлади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий