УЗУГИНГИЗ ФЕЪЛ-АТВОРИНГИЗДАН ДАРАК БЕРАДИ
Қўлларингизга бир назар солинг-чи, узукни қайси бармоғингизга таққан экансиз? Сиз, ҳатто, ўйлаб ҳам кўрмайдиган, аллақачон одатга айланган бу одат феъл-атворингиздан дарак бериши мумкин.
Бош бармоқ
Ноодатий танлов. Бу танловни амалга оширган инсон атрофдагиларнинг эътибори ва эътирофига эҳтиёж сезаётган бўлиши мумкин.
Кўрсаткич бармоқ
Бу бармоққа тақилган узук кучли ирода ва бошқарувчилик қобилиятидан дарак
беради. Эътибор берган бўлсангиз, буюк шахслар узукни айнан шундай тақишган. Бундай кишилар билан муомала қилганда эҳтиёт бўлиш талаб этилади. Улар ўзларига нисбатан ҳурматсизликка тоқат қила олишмайди.
Ўрта бармоқ
Бежизга узук марказий бармоқдан ўрин эгалламаган. Бу инсоннинг ўзига ишончи ва ҳурмати юқорилигидан дарак беради. Муҳими, у атрофдагилардан ҳам ҳудди шундай муносабатни талаб қилади. Агар узук ингичка ва бежирим бўлса, унинг эгаси ўз ўрнини биладиган кишилардан. Аксинча, қалин, дабдабали ва қимматбаҳо узук эса ҳаддан ташқари мағрурлик ёки тан олиниш истагидан сўзлайди.
Номсиз бармоқ
Бу бармоққа тақилган узук эгасининг ҳис-туйғуга берилувчанлигини англатади. Бежизга никоҳ узуги учун номсиз бармоқ танланмаган-да. Одатда, аёллар шу бармоқдаги никоҳ узугининг устидан бошқа узук тақиб олишади. Демак, улар учун никоҳ ўта аҳамиятли. Тақинчоқнинг ҳажми катта бўлса, қаршингизда ғайриоддий ва чегарабилмас инсон турибди. Борди-ю, ҳажми кичик, нозик ишланган бўлса, мулоқот эҳтиёжини англатиши мумкин.
Жимжилоқ
Жимжилоққа тақилган узук, эгасининг жамият қабул қилган қоидаларни четлаб ўтишни хушлашидан дарак беради. Бу инсон янги туйғуларни ҳис этишни яхши кўради. Муносабат чоғида шу маълумотни инобатга олинг.
Умуман узук тақмаслик
Детективлар айтганидек, далилнинг йўқлиги ҳам бир далилдир. Яъни, сира узук тақмайдиган инсонлар кўпинча ўзига ишонмайдиган, одамларнинг кўзидан нари юришни ёқтирадиган аёллар ҳисобланишади. Иккинчи томондан улар ўзларига шу қадар ишонишганидан, бошқаларнинг эътирофига эҳтиёж сезмасликлари мумкин.

Комментариев нет:
Отправить комментарий