ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 13 января 2018 г.

чегарачи ўғлонлар

Куч-қудратин Ватан учун қилиб жам,
Сергак турар кундузида тунда ҳам,
Сизлар борки, юрт тинч, кўнгил хотиржам,
Ёв йўлатмас энг мустаҳкам қўрғонлар,
Марду майдон чегарачи ўғлонлар!

Қаддимиз тик, байроғимиз сарбаланд,
Чин ботирлар буюк Темурга монанд,


Хар дам тинчлик ташвиш ўйи билан банд,
Ёв йўлатмас энг мустаҳкам қўрғонлар,
Элга қалқон чегарачи ўғлонлар!

Сергаксизки бехавотир сархадлар,
Хатто тикон ташлолмас ёт калхатлар,
Юртни ёвдан қўриқлайди чин мардлар,
Ўтиб бўлмас энг мустаҳкам қўрғонлар,
Қадри осмон чегарачи ўғлонлар!

Тайёр турар тикмоқ учун жонини,
Асрайдилар ШАВКАТИНИ шонини,
Бағишлаган тинчликка хар онини,
Ёв йўлатмас энг мустаҳкам қўрғонлар,
Юртга посбон чегарачи ўғлонлар!

АЗАМАТ ЗИЁ

Комментариев нет:

Отправить комментарий