ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 14 января 2018 г.

кўз ёшини

Унутма биродар кўҳна дунёнинг,
Барчага баробар тароз-тошини.
Бугун бор, эрта йўқ омонат жони,
Оққизма отангнинг кўзин ёшини.

Паст бўлсин овозинг ундан бир парда,
Қулоқ ос сўзига, қилмагин зарда,


Жаннатдан умидвор бўлсанг агарда,
Оққизма отангнинг кўзин ёшини.

Қодир зод баридан огоҳ бўлади,
Рози қил, уйинга нурлар тўлади,
Гунохдир, энг катта гунох бўлади,
Оққизма отангнинг кўзин ёшини.

Қошида қулдек бўл, сўзлагин майин,
Шунда Хақ қўллайди сени кун сайин,
Бир кун фарзандингдан қайтмоғи тайин,
Оққизма отангнинг кўзин ёшини.

Азамат армонинг-отасиз ўсдинг,
Ташвишлар тошини сабрла тўсдинг,
Дунёда сотилмас ягона дўстинг,
Оққизма онангнинг кўзин ёшини!

✍ АЗАМАТ ЗИЁ


Комментариев нет:

Отправить комментарий