Аёлларда учрайдиган энг хавфли касаллик – Мастопатия
Дунёда турли касалликлар бўлиб, улар орасида аёллар саломатлигига хавф солувчилари ҳам бор. Ана шундай касалликлардан бири мастопатиядир. Касаллик ва унинг оқибатлари ҳамда кўкрак бези саратони хасталиги ҳақида профессор Абдуқодир САТТОРОВнинг тавсиялари сиз учун қизиқ деб ўйлаймиз.
— Кўкрак бези касалликлари орасида энг кўп учрайдигани мастопатия хасталигидир. Статистик маълумотларга қараганда, бу касаллик 50-80 фоиз аёлларда ва 20-25 ёшдан 45-50 ёшгача бўлганларда кузатилади.
Мастопатия ёки бошқача қилиб айтганда, кўкрак безининг фиброз-кистоз касаллиги натижасида кўкрак бези тўқимасида бир қатор ўзгаришлар юзага
келади. Мастопатия касаллигини тиббий тилда кўкрак бези тўқимасининг дисгормонал гиперплазияси деб айтиш мумкин. Яъни аёл кишининг организмида рўй берган гормонал номутаносибликлар натижасида кўкрак безида фиброз тўқиманинг ўсиши кузатилади.
БЕЛГИЛАРИ
КЕЛИБ ЧИҚИШ
САБАБЛАРИ
Мастопатия касаллигининг келиб чиқишида асосий роль ўйнайдиган омилларга қуйидагилар киради: хасталикка наслий мойиллик, аёл организмидаги гормонал ўзгаришлар, асаб тизимининг ҳолати, атроф-муҳит, экология ва, албатта, овқатланиш тарзи.
Кўкрак бези тўқимасидаги ўзгаришлар аёлдаги мавжуд гинекологик касалликлар билан узвий боғлиқдир. Булардан узоқ вақт давом этган тухумдон ва бачадондаги яллиғланиш жараёнлари, кўп марта амалга оширилган сунъий абортлар мастопатия касаллигининг келиб чиқишига асосий сабаб бўлиши мумкин. Жинсий ҳаётнинг мунтазам тарзда бўлмаслиги ҳам баъзи ҳолларда мастопатия касаллигини юзага келтиради.
НИМА ҚИЛИШ
ЛОЗИМ?
Касалликни эрта аниқлаш ва унинг олдини олиш учун аёл киши доимо ўзининг кўкрак безларини текширтириб туриши лозим. Бунга энг қулай вақт ҳайз даврининг 5-10-кунлари ҳисобланади. Аёл киши чўмилаётган вақтида қўлларини юқорига кўтарган ҳолда, кўкрак безларини ва қўлтиқ ости соҳасини навбатма-навбат пайпаслаб кўриши лозим. Сўнгра текширувни ойна олдида тик турган ҳолатда давом эттириш керак. Бунда яна қайтадан қўлларни галма-галдан юқорига кўтариб, кўкракни ва қўлтиқ ости соҳасида қаттиқлик, шиш, қизариш ёки бирор бошқа ўзгариш бўладиган бўлса, аёл дарҳол мутахассисга мурожаат этиши шарт.
КЎКРАК БЕЗИ САРАТОНИ
Ҳозирда бу хасталик аёлларимизда учрайдиган онкологик касалликлар орасида биринчи ўринни эгаллаб, касалланганлар сони йилдан-йилга ортмоқда. Маълумотларга кўра, дунё бўйича ҳар бир ўнинчи аёл кўкрак бези саратони билан хаaсталанар экан.
Бир йилда кўкрак бези саратони касаллиги туфайли 1, 5 миллиондан ортиқ аёл дунёдан кўз юмади. Уларнинг 20 фоизини эса 35 ёшдан 45 ёшгача бўлган аёллар ташкил қилади. Кўкрак бези саратони эрта босқичда атиги 10-15 фоиз ҳолларда аниқланади. Маълумки, кўкрак бези ўсмаси қанчалик эрта босқичда аниқланса ва даволаш муолажалари эрта бошланса, беморнинг ҳаёти шунча узоқ давом этиши мумкин. Агар кўкрак бези саратони касаллиги биринчи босқичда аниқланадиган бўлса, 92-98 фоиз ҳолларда бемор касаллик аниқлангандан бошлаб 20 йилгача яшаши мумкин.
Афсуски, ҳозирда бу хасталик билан касалланган беморларнинг 50-70 фоизи касаллик аниқланган сананинг биринчи 5 йиллигида оламдан кўз юмади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозимки, аксари ҳолларда касаллик ривожланиб кетишига аёлларимизнинг ўзи сабабчи. Аёл кишининг касаллик ҳақида, унинг асоратлари ва оқибати ҳақида етарлича маълумотга эга эмаслиги, ўз соғлиғига бефарқ бўлиши, вақтида мутахассисга мурожаат этмаслиги туфайли қайтариб бўлмайдиган асоратлар ривожланиб боради ва бемор ўз ҳаётига зомин бўлади.
АГАРДА МАСТОПАТИЯ ТАШХИСИ ҚЎЙИЛСА…
У доимо шифокор назоратида бўлиб туриши керак. Мастопатияни даволаш беморнинг умумий ҳолати, ёши ва касалликнинг ривожланиш даражасини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади. Даволаш воситалари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: витаминлар, фитотерапия, ферментли препаратлар, биологик фаол қўшилмалар, гомеопатик воситалар ва парҳез. Бунда қаҳва, аччиқ чой, какао, шоколад, газли ичимликларни истеъмол қилишни чегаралаш керак. Ўсимлик клетчаткасига бой таомларни истеъмол қилиш ва бир кунда 1, 5-2 литрдан ортиқ суюқлик ичмаслик керак.
Баъзи ҳолларда индивидуал равишда, тўғри танланган кам дозали «орал контрацептивлар» (ҳомиладорлик ривожланишининг олдини олувчи препаратлар) ҳам мастопатия касаллигига нисбатан ҳам даволаш, ҳам профилактика воситаси бўлиши мумкин. Лекин шифокор билан маслаҳатлашмасдан туриб, даволаш воситаларини қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас. Мутахассис беморни мукаммал текширувдан ўтказгандан кейингина даво муолажаларини буюради.
Муаллиф Mohigul Diyorxo'jayeva -

Комментариев нет:
Отправить комментарий