РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ БАЪЗИ АХЛОҚЛАРИ
Ҳар бир мусулмон билиб қўйиши лозим бўлган ҳақиқатлардан бири шуки, камолат сифатлари ила энг олий даражада сифатланган ва ҳулқланган банда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.
Шунинг учун ҳам мусулмон киши барча ҳимматини ишга солиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари билан хулқланишга ҳаракат қилиши керак.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бандаликни жойига қўйиб, хулқланишни аъло даражада ўзларида жамлаган
зотдирлар.
Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилса, ҳеч бир қийинчиликсиз камолатнинг чўққисига чиқиши мумкин. Аммо Аллоҳ таолони кўп зикр қилмасдан туриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иқтидо қилиш мумкин эмас.
Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади:
"Батаҳқиқ, сизлар учун - Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди" (Аҳзоб сураси,21-оят).
Ҳа, мўмин-мусулмонлар учун гўзал ўрнак манбаи уларнинг маҳбуб Набийлари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Ул зот ҳар бир нарсада, ҳар бир сўзда, ҳар бир ишда мўминлар учун гўзал ўрнакдирлар.
Қани энди, ҳамма шу ўрнакнинг моҳиятини тушуниб етса! Расулуллоҳнинг гўзал ўрнак бўлган гап-сўзлари ҳаводан олинган нутқ эмас, Аллоҳдан қилинган ваҳийдир. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган ишлари Аллоҳнинг амри биландир.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари билан хулқланиш учун Қуръони Карим ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ва сийратларини яхшилаб ўзлаштириш керак. Ул зотнинг хулқлари Қуръон эди.
Оиша онамиздан у кишининг хулқлари ҳақида сўрашганда, "Хулқлари Қуръон эди", деб жавоб берганлар. Яъни Муҳаммад алайҳиссалом Қуръондаги олий хулқлар билан хулқланганлар. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръондаги барча яхши одоб-аҳлоқни ўзларига сингдирган эдилар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Мен яхши хулқларни тугал қилиш учун юборилганман", дедилар".
Байҳақий ривоят қилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча яхши хулқлар билан хулқланган ва ёмон хулқлардан йироқда бўлган зотдир. "Назратул-наъийм фий макорими ахлоқи расулил карим" энциклопедиясининг муаллифлари Қуръони Карим, Суннат ва сийратда икки юзта гўзал ахлоқ, бир юз олтмиш битта ёмон ахлоқ зикр қилинганини топганлар ва уларни ҳар бирига алоҳида маълумотлар тўпламини бағишлаганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан доимий равишда ўзларини гўзал одоблар ва карамли хулқлар билан зийнатлашини сўраб юрар эдилар. Ул зот дуоларида: "Аллоҳим! Менинг хулқимни ва халқимни гўзал қилгин", дер эдилар.
Шунингдек: "Аллоҳим! Мени инкор қилинган ахлоқлардан четда қилгин", дер эдилар. Аллоҳ таоло у зотнинг дуоларини қабул қилди.
Саъд ибн Ҳишом ибн Омирдан ривоят қилинади:
"Оиша розияллоҳу анҳонинг олдиларига кирдим ва:
"Эй мўминларнинг онаси! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари ҳақида хабар беринг", дедим.
Бас у киши:
"Хулқлари Қуръон эди. Қуръон ўқимайсанми? Қуръонда Аллоҳ азза ва жалланинг "Албатта, сен буюк хулқдасан!" деган сўзини ўқимайсанми?" дедилар.
"Мен тарки дунё қилишни истайман", дедим.
"Ундай қилма! "Сизлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди"ни ўқимайсанми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, уйланганлар ва болалар орттирганлар", дедилар".
Аҳмад ривоят қилган.
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони Карим орқали ахлоқий таълим берганига доир намуналар билан танишиб чиқайлик.
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида у зотга хитоб қилиб:
"Кечиримли бўл, маъруфга буюр ва жоҳиллардан юз ўгир", деган (199-оят).
Яъни "Ўзаро муомала-муносабатда кечиримли бўл, осон йўлни тут. Одамларга нисбатан ўта талабчан бўлма. Қилган ҳатоларини афв этувчи, кенгбағирли бўл".

Комментариев нет:
Отправить комментарий