ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 22 апреля 2020 г.

ТИНИШ БЕЛГИЛАРИ

Abduqadir Sattarov, [23.04.20 08:13]
Muhammad Solih
20 апреля в 11:30 ·
ТИНИШ БЕЛГИЛАРИ
(Ўзбекистон халқ ёувчиси ЭРКИН АЪЗАМ портретига чизгилар)
Яқинда Набижон Боқийнинг "Эврилиш" деган шафқатсиз памфлетини ўқидим.
Қаҳрамонларидан бири Эркин Аъзам эди.

Бу дўстнинг Каримов замонида нақадар буюк Истиҳола ичида яшаганини кўриб, дўстона ҳамдардлик туйдим. Каримов золим уларнинг истиҳоласини кўриб турган ҳолда, уларга ҳеч ачинмай, зирқиратиб қўрқитганини кўриб,эзилдим, зулмга лаънатлар ўқидим.
Менинг сизларга тақдим этаётганим матн эса айни "ТИНИШ БЕЛГИЛАРИ" номи билан Ўзбекистонда чоп этилганди ўтган асрда.
Факат матн қаҳрaмонининг исми-шарифи талаффуз этилмаганди.
Сабабларини собиқ совет кишилари билади. Совет йиқилгандан кейин дўраган ёшларга эса билишнинг қизиги йўқ.
Мақоламиз қахрамони - бу битик ёзилган пайтда "Гулистон" журналида адабий ходим эди, бугун эса ҳурматли халқ ёзувчиси Эркин Аъзамдир.
Тўғрироғи, бу бир йиғма образ, факат бу образнинг умуртқаси Эркин Аъзамдир.
Бу қаҳромонга Эркиннинг айтмаган сўзларини ҳам айтдирдим, буни эътироф этаман. Унинг тилидан айтилган баъзи "ҳикматлар" аслида у ишлаётган журнал Каттаси айтиши мумкин бўлган савияда.
Лекин барибир бу қаҳрамон прототипи Эркин Аъзамдир.
Унинг ўша пайтда мен кўрган портрети - шу.
Унинг дўстона, артистик, дўриллаган овозини ҳамон эслайман.
Бутун вужудидан , гўё "нега шу кунгача бизга мурожаат қилмадинг, ҳал қилардик ишингни" деган ҳомийлик руҳи уфуриб турган бир инсон.
Эди.
Нега "эди" бўлсин, балки бугун ҳам бу руҳини йўқотмагандир. Аксинча, бу руҳ яна-да камолга етган бўлиши эҳтимоли бор. Одам депутат бўлди,катта журнал ва ажансларга раҳбарлик қилди. Бу мақомлар одамнинг руҳини ўстиради, айниқса ҳомийлик руҳини.
Сизга тақдим этилаётган бу материалда Эркин Аъзам дўстиминг характери инжаланган.
Бугунни ҳисобга олиб, бу чизгиларга илова яна бир-икки чизги тортдим муҳтарам дўстимнинг портретини бўрттириш учун. Аммо асарларини таҳлил қилмадим. Ўзбек адабиётшунослиги мендан хафа бўлишини истамайман.
Унинг ижодидан олган Умум Таaссуротимнинг жуда қисқа таърифи шу:
Эркин Аъзам ўзбек насрида сузга катта ҳурмат билан ёндошадиган, ҳар бир сўзнинг таржимаи ҳолини билган, оқибатда нима ёзётганини билган бир қаламкашдир.
Сўзни қўлланаркан, унинг шиори шундай жаранглайди:
НОЛ ТАВАККУЛ, НОЛ ТАҲЛИКА,НОЛ ХАЁЛПАРАСТЛИК, НОЛ ОРЗУ,, НОЛ КАТТАЛАРНИ ТАНҚИД.
Бу шиорга амал - унинг бутун ижод ҳаёти устидан тортилган қирмизи чизик мисол порлайди.
Энди 40 йил аввал сув бўёкда чизганим Эркин Аъзам портретини инжаланг:
ТИНИШ БЕЛГИЛАРИ.
Бу шиорга амал - унинг бутун ижод ҳаёти устидан тортилган қирмизи чизик мисол порлайди.
Энди 40 йил аввал сувбўёкда чизганим Эркин Аъзам дўстим портретини инжаланг:
ТИНИШ БЕЛГИЛАРИ
Дейлик, менинг хотиним вергулга ўхшайди.
Адабий ходим – ундовнинг ўзгинаси.
Журнал Муҳаррири – нуқта.
Бу, албатта, хаёлпарастлик оқибати. Бунинг асосий гапга ҳеч бир дахли йўқ.
Асосий гап шундаки, мен унчалик камтар эмасман.
Ёзган шеърларимни ҳатто хотинимга ҳам ўқиб беришим
мумкин.
“Хотининг ким бўпти?” – дейсизми?
Тухум қовураётган мана шу аёл менинг хотиним бўлади. Ёки ким менинг уйимда кир ювса, шубҳасиз, у киши каминанинг жуфти ҳалоли бўлади. Уйни супураётган ҳам, ахлатни чиқариб ташлаётган ҳам менинг хотинимдир.
Шунинг учун бўлса керак, мен унга шеър ўқисам, у доим тухум қовураётган ёки кир юваётган бўлади.
– Бу ёзганларингни, БУЛАРНИ ШЕЪР ҚИЛИБ ЁЗСА БЎЛМАСМИКИН? – дейди у менга ачиниб, – на қофия бор, на оҳанг...
– Савия борми ўзи сенда? Ҳамма шеър ҳам қофияни
кўтаролмайди... Оҳанг эса, фикрнинг ўзида. Фикр эмас, туйғунинг ўзида.
– Мен сенга “ёзма” деётганим йўқ, ёзавер, лекин оҳангсиз
шеър шеър эмас-да, – жавоб беради ўжар хотиним.
“Мен бастакор эмасман-ку!” – деб бақиргим келади-ю,
тилимни тияман.
Фақат тилимни, ўзимни эмас...
Кейин, чопиб адабий ходимнинг ёнига кетаман.
Йўл-йўлакай хотинимга ўқиган шеърлардаги тиниш белгиларини олиб, йўлга сепаман – керак одам териб олаверсин.
Мана, ўтирибди адабий ходим.
Журналхонлардан келган бир уюм хатга жавоб ёзаётган бу
йигит менинг дўстим бўлади. Ўзи ёмон кўрган сохта шоир юбилейига мақола ёзишга мажбурлигини айтиб, тинмай
нолийдиган шу йигит.

Abduqadir Sattarov, [23.04.20 08:13]
Хуллас, мана шу кичик хонада энг асабий, энг ишчан, энг фидоий бирон инсон бўлса – у менинг дўстимдир.
Шунинг учунми, мен шеърларимни ўқиб берай десам, у қўлимдан тортиб олади ва ўзи ўқий бошлайди.
– Нега тиниш белгиларини олиб ташладинг?! – деб бақиради у
бир зум ўтмай. – Оригиналлик қилмоқчи бўпсан-да! Бу асар эмас!
– Мен асар деётганим йўқ.
– Бўлмаса нега олиб келдинг?
– Журнал фақат асарларни босадими?
Дўстим ўзини йўқотиб қўяди. Мен ҳам уни йўқотиб қўйишдан қўрқиб, ўзимни оқлай бошлайман:
– Ахир тиниш белгиларини фақат мен эмас, жуда кўпчилик аллақачон обташлаган. Бунинг сабаби оригиналликка интилиш эмас, балки, ёзган кишининг ички эҳтиёжидир: тиниш белгиларсиз ёзилган шеър (агар чинакам шеър бўлса) ўқувчини диққат билан ўқишга мажбур этади, паузани ўзи топишга, демак, фикрнинг ичига киришга ёрдам беради. Бунинг устига, шеър деган нарса, айниқса, бугунги шеър монолог эмас, ички монологга яқин – одам ичида гапирганда “Эшмат келди: вергул, Тошмат келди : вергул” ёки “мен севаман: ундов”, деб гапирмайди-ку? Тиниш белгилари умуман керакмас, деб айтмоқчи эмасман. Фақат манави шеърларга қўймаса ҳам бўлади... Демоқчиман...
Сўнгги сўзларни ямлаб қўйганимни сезган адабий ходим дарров ҳужумга ўтади ва бу сафар ўзининг (фақат ўзининг эмас) энг қадимий қуролини ўқталади:
– Сен анъана деган нарсани биласанми?
– Қайсинисини айтаяпсан, шаклдами ёки мазмундаги анъананими?
– Иккови бир нарса.
– Раҳмат сенга, – дейман дўстимнинг ҳамиятини аллалаб, – Энди айт-чи, шеърда – майли, у тиниш белгиларисиз бўлсин, самимийлик анъана эмасми? Сўздаги маълум имкониятларни ахтариш-чи? Ниҳоят, шу ахтаришга ҳуқуқнинг ўзи анъана эмасми?
– Гапни олиб қочма. Биламан, “оригинал” бўлмоқчисанлар, олифталик қиласанлар. Ҳо, бола, Ғарбнинг қозонига яқин юрма!..
Унинг сўнгги жумлани шивирлаброқ айтгани яна асабимга тегади, бақириб бергим келади-ю, лекин тилимни тияман.
Лекин ҳамон тилимни, ўзимни эмас:
– Биринчидан “оригинал” бўлишга интилиш гуноҳ деб хато қилаяпсан, қолаверса, шеър ёзаётган одам ўзининг қандай бўлиши кераклиги ҳақида кам ўйлайди, “Ғарбнинг қозони”га келсак, унинг фақат қораси эмас, таоми ҳам бор. Биз Шарқдан ҳам, Ғарбдан ҳам юз ўгирмаслигимиз керак,- керак дейман Эркинга тақлид килиб, дўрилдоқ оҳангда.
– Биздан бир-икки кўйлак олдин йиртишга улгурганларнинг фикри бу, ҳурмат қил.
– Ҳурмат қиламан, аммо кўйлак йиртишдан осони йўқ. Бундан кўра фикримиз йиртган кўйлакларни санаган маъқул.
– Ҳозир кўрамиз ўша фикрингни, – дейди менинг дўстим ва адабий ходим, сўнг яна кўзларини менинг қоғозимга тикади.
Мен эса, “тиниш белгилари”дан эсон-омон ўтганимга шукр қилиб тураман.
– Бу насрми, назмми? – дейди бирдан бошини кўтариб адабий ходим.
– Бу назм
– Бу ёзганларингни ШЕЪР ҚИЛИБ ЁЗСА БЎЛМАСМИКИН? – дейди у мени эшитмагандай.
Мен қулоғимга ишонмайман!!!: “Ҳозиргина шу гапни хотиним айтган эди-я!”. дейман ҳаяжонланиб.
Ва зудлик билан хотинимнинг савиясига қойил қоламан, “журналда ишласа ҳам бўларкан-ку”, дея қувонаман.
– Ахир, – дейди адабий ходим қувончимни бўлиб, – ҳатто насрий шеърларда ҳам маълум қаҳрамон бўлиши керак. Олтмишинчи йиллар шеъриятининг қаҳрамони ким, биласанми? У ижтимоий ишларга фаол аралашувчи фуқаро... проблемалар қўядиган, завод ва фабрикаларни, қурилишларни куйлаган шоирдир унинг қаҳрамони!
Тўғриси, мен адабий ходим олдида бутун такаббурлигимни ишга солсам ҳам ўз қаҳрамонларимни “у мана бундай ” деб айтолмас эдим.
Иложсиз, демагогия йўлини танлайман:
– Унинг ким эканлигини тушунтириб ўтиришдан кўра, ким эмаслигини айтиш қулайроқ: у носамимий эмас, насиҳатгўй эмас, қасидабоз эмас, характерсиз эмас...
– Бас қил, – дейди у гапимни бўлиб. – Сен масхарабоздан бўлак ҳеч ким эмассан. Шунга қарамай, мен шеърларингни ҳозир Бош Муҳаррирга олиб кираман, лекин ўтмаса – ўзингдан кўр!
У эшикни қарсиллатиб ёпиб, чиқиб кетади.
Албатта, ўзимдан кўраман, дўстим, чунки камтар эмаслигимни боя тан олдим. Камтар одам индамайди. Жимлик
камтарликдир. Гапирдингми, нимани гапирсанг ҳам, камтар эмассан!
Камтар одам, аввало, шеър ёзмайди, агарда ёзса, бировга ўқишдан уялади, бостиришга истиҳола қилади. Нима бўлса ҳам, ўзимдан кўраман, дўстим...

Abduqadir Sattarov, [23.04.20 08:13]
Ярим соат ўтар-ўтмас, ходим қайтиб киради. Ва менинг шўрлик шеърларимни столга улоқтиради:
– Айтдим-ку, ўтмайди деб!.. Сени деб роса қизардим! “Буларинг бизнинг адабиётни йўқ қилишга тайёр!”, деб бақирди
менга! Тиниш белгиларини қўйсанг ўлармидинг!
– Кечирасан, янаги сафар тиниш белгилари билан келаман.Аммо Бош Муҳаррирингга айтиб қўй, унинг адабиётини битта ўзим йўқ қилолмайман – қўрқмасин. Бу нарса менинг қўлимдан келмайди.
Ходим стулга чарчаб ўтираркан, менга ачиниш билан, гоҳо меҳр билан, узун-узун тикилади.
Бу қарашидан ўзимга-ўзим раҳмим келиб кетади.
Шошилиб қоғозларни йиғиштираман, ҳаялламай эшикка отиламан.
Журнал биносидан чиқаётиб, қўлимдаги шеърлар остига
Бош Муҳаррир қалами билан битилган чиройли ёзувни ўқийман:
“БУЛАРНИ ШЕЪР ҚИЛИБ ЁЗСА БЎЛМАСМИКИН?”
Бу ёзув мени эсанкиратиб қўяди. Олтин топган қулдай, қадимий битикларни кашф қилган тарихчи олимдай, қувониб
кетаман!...
Дарҳол уйга бориб, уйдаги ақлли хотинимни кўргим ва уни қучиб олгим келади...
(1980)
(ИншаАллоҳ, дўстларимнинг портретлари силсиласи давом этажак)

Комментариев нет:

Отправить комментарий