ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 21 апреля 2020 г.

Девор

Девор
Мозийлардан изладим гавҳар
Тарихларга ташладим назар,
Чироқ  каби  ёнди  бир  маҳал,
Ушбу  шеърни ёза  бошладим.

Истаб топдим битта ривоят,
Бу  аниқ-ки, Ҳақдан иноят,

Ибрат учун қилгай кифоят,
Сўзлар дурин туза бшладим.

Ўзоқ  эмас, яқин  қадимда,
Бир бобонинг сўзи ёдимда,
Авлодимга қойил дедимда,
Хотирамни чиза бошладим.

Аждодларим боғ  етилган пай,
Йўлчи,чанқоқ боссин деб атай,
Боғдан  девор бузиб қўяркан
Эрондан то, Девори - Хитой,

Савоб талаб бўлишган улар,
Бирига  юз қайтишин  билар,
Бугунгилар бу ҳолдан кулар,
Бас! Дедиму кўзим ёшладим

Комментариев нет:

Отправить комментарий