ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 22 апреля 2020 г.

Тарих барибир тарих..

Тарих барибир тарих...
Биз шу тарихда яшадик...
Эслагим келди:
Владимир Ильич Ленин (хакикий фамилияси Ульянов); 1870 йил 22 апрелда Россия империясининг Симбирск гвберниясида дунега келган- 1924 йил 21 январда Москва
шахри якинидаги Большие Горькида вафот этган.
Беқадр ва беқабр, аммо унутилмаган Ленин ҳақида
22 апрел куни Шўролар доҳийси Владимир Лениннинг туғилган куни. Бундан чорак аср аввал ҳам миллионлаб совет ўқувчилари учун бу кун қарийб байрам эди.
Шўролар қулаши билан мустақилликка эришган аксарият давлатларда Ленин унутилмоқда, Ўзбекистон каби мамлакатларда эса таъбир жоиз бўлса, унуттирилмоқда.
Россияда эса...Шўро коммунистларининг доҳийси Владимир Лениннинг жасадини сақлаб туриш учун Россия ҳукумати 2016 йилда қарийб 200 минг доллар сарфлаши керак экан.
Ленин 21 январ, 1924 йилда вафот этганди.
Ўшандан бери унинг жасади Қизил Майдондаги мавзолейда сақланади.
Яқинда Россия президенти Владимир Путин Президент ҳузуридаги илм-фан ва таълим Кенгашининг мажлисида инқилоб доҳийсининг Россия тарихидаги ўрни ҳақида гапирганди.
Унинг фикрича, Лениннинг фаолияти Совет Иттифоқининг парчаланишига олиб келган. "Россия деб аталмиш бино тагига атом бомбасини қўйишди, кейин у портлади. Жаҳон инқилобининг ҳам бизга кераги йўқ эди", - дея Россия президентининг сўзларидан иқтибос келтиради "Интерфакс" агентлиги.
Россия коммунистлари Президент Путиннинг ўз доҳийлари Владимир Ленин ҳақидаги сўзларидан ғазабга келишган.
РФКП Марказий Кенгаши президиуми аъзоси Валерий Рашкиннинг айтишича, Путин Лениннинг Россия тарихидаги ўрни борасида "қаттиқ адашяпти". "Эҳтимол, у Владимир Ильич Ленининг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги мавжуд барча китобларни ўқимагандир. Назаримда, Владимир Ильич тамалини қўйган асослардан Путин ўз ҳаётида ҳали ҳам фойдаланади", -деган Россия Думаси аъзоси.
Тошкентнинг қоқ марказида Шўролар қулашига довур Ленин музейи бўлар эди. Аммо мустақилликдан кейин кўп ўтмай бу музейнинг номи ўзгариб, Тарих музейига айлантирилганди.
Советлар даврида В. И. Ленин хакида юзлаб асарлар езилган ва тарихнинг энг буюк инсони деб тан олинган эди.🌹🍃АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌹🍃  #Албатта яқинларингизни Муборак Рамазон ойи билан табрикланг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий