ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 19 апреля 2020 г.

Abduqadir Sattarov ПОЛИНЕВРИТ


Abduqadir Sattarov
ПОЛИНЕВРИТ
(нервларнинг бир вақтда касалланиши)
Полиневрит ( юнон Poly- кўп ва neuron нерв) қўл оёқ нервларининг бир вақтда касалланиши. Полиневрит мустақил касаллик, шунингдек баъзи юқумли касалликлар (дифтерия, дизентерия) асорати сифатида номоён бўлиши
мумкин. Спиртли ичимликлар, маргимуш, симоб, қўрғошиндан сурункасига заҳарланиш ва рўзғорда ишлатиладиган кимиёвий порпшокларни нотўғри ишлатиш (токсик полиневрит)моддалар алмашинувининг бузилиши (қандли диобет)организмда витаминлар етишмаслиги хам полиневритга сабаб бўлади.
Полиневрит меъда –ичак касалликлари билан оғриган кишиларда нерв тўқималарининг озиқланиши ва витаминлар сингиши учун зарур бўлган молддалар сўрилишини бузилиши натижасида бошланиб кетиши мумкин.Касаллик беморнинг қўл ва аёқ панжаларида чумоли юрган каби жиирлаш сезишидан бошланади.Кегинчалик иссиқда хам қўл – оёқ музлаб оғрийди.Ундан тарқари тана уюшади.Касаллик зўрайиб бориши билан беморнинг оёғи дармонсизланиб юриши қийинлашади.Натижада қўлида хеч нарса тута олмай қолади.Оёқ- қўл мускуллари нимжонланиб оза бошлайди.Тананинг сезиш холати пасайди яни бузилади.Беморни факат мутахасис шифакор даволайди.
Даво асосан касаллик сабабига қарши қаратилади.
Полиневритнинг ўткир даврида ўринда ётиб даволаниш керак. Дори дармонлардан ташқари физиотерпевтик муолажалар даво фискултураси буюрилади, хроник хилда эса курортларда даволаниш тавсия этилади. Юқумли касалликларни ва моддалар алмашинувининг бузилиши билан кечадиган касалликлари ўз вақтида даволаб Полиневритнинг олдини олиш мумкин. Токсик Полиневритнинг олдини олишда эса муайян корхоналарда хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий амал қилиш захарли кимёвий моддалар ва дефолиантлар билан ишловчилар инструкцияда кўрсатилган қоидаларга риоя қилишлари керак.
Неврит
Нерв яллиғланиши: (Неврит) нерв тугуни илдизи ва ундан тарқалган нерв толасининг ўткир яллиғланиши ёки бошқа сабабларга (захарланиш, жароғат) кўра яллиғсимон ўзгаришлар нерв яллиғланиши дейилади. Жарохат, юқумли касалликлар, моддалар алмашинувининг бузилиши, нервнинг қон билин таъминланишидаги етишмовчиликлар ва бошқа холатлар касалликка сабаб бўлиши мумкин. Бундай холатда касалликка учраган нервдан тармоқларга келадиган мушаклар атрофияси, оғриқ дармонсизлик ва сезувчанлик, хамда харакатнинг бузилиши кузатилади. Невритга юз, билак, тирсак оралиқ нервлари кўп учрайди кўз нерви неврити одатда совқатиш ўрта қулоқнинг яллиғланиши билан боғлиқ бўлиб, мушакларнинг фалажланиши натижасида касалланган томонда пешонани тириштириш, қошни чимириш хусусиятлари йўқолади. Кўз юмилмайди, оғиз бурчаги пастроққа қийшайган бўлиб, тишни тирчайтирган вақти фалаж бўлган томонда лаб бурун бурмаси силллиқлашади. Суюқ овқат оғиз бурчагидан тўкилиб кетади. Кўпинча қуло ости безида оғриқ пайдо бўлади. Эшитиш нерви неврити моддалар алмашинувининг бузилиши, нервнинг қон билан етарли таъминланмаслиги (масалан:атеросклероз)да ва бошқа касалликларда кузатилади. Невритнинг бу хилида ўрта қулоқда аста секин шовқин пайдо бўлиши билан бирга кундан-кунга қулоқ оғирлашиб бораверади билак, тирсак, оралиқ нервлар неврити тирсак бўғини яллиғланиши ва жарохатида, умумий (ичкилик оқибатида) интоксикацияда, билак суяги синганда, жарохатланганда ва бошқалар оқибатида келиб чиқади. Бундай холларда қўл панжаси ёки бармоқларини яхши қимирлата олмаслик, сезувчанликнинг ўзгариши, қўлдаги касалликка учраган мушаклар атрофияси кузатилади. Неврит ва невралгия касали иссиқлик билан даволанади. Иситиш турлича бўлиши мумкин. Бунда УВЧ, соллюкс, туз ва сиркага ботирилган темир заррачалари солинган халтачалар ёрдам беради. Хамма шифобахш ўсимликла, йиғмаларни неврит ва невралгияни даволашда асосан 2 га бўлиш мумкин: 
1 чиси оғриқ қолдирса, 2 чиси шамоллашга қарши.
Даволаш усуллари:
• Ерқалампир баргини оғриган жойга қўйиб иссиқ рўмол билан ўралади.
• Ерқалампирни гўшт қиймалагичдан ўтказиб шарбати оғриган жойларга суртилса оғриқни камайтириш ва қолдиришга ёрдам беради.

Malham Uz, [20.04.20 09:24]
• Доривор розмариндан 50 гр олиб, устига ярим литр ароқ қуйилади,10 кун қоронғу ва иссиқ жойга қўйилади, вақти-вақти билан чайқатиб турилади, сузиб олгач оғриган жойларга ишқалаб суртиб боғлаб қўйилади устидан иссиқ рўмол ўралади.
• Сигир қуйруқ ўти гулидан 100 гр устига 1 литр ароқ қуйилади, 10 кун қоронғу ва иссиқ жойга қўйилади, вақти-вақти билан чайқатиб турилади, сузиб олгач уйқу олдидан оғриган жойларга суртилади, ва иссиқ мато билан ўраб қўйилади.
• Эрмон ((аччиқ шувоқ)нинг қуруқ ўтидан 2,5 гр олиб, устига 1стакан ароқ қуйилади, 7 кун қоронғу ва иссиқ жойга қўйилади. Сузиб олгач оғриган жойга суртилади ва бозиллама қилишга ишлатилади.
• Томир дорининг майдаланган янги илдизидан 1 ош қошиғи устига 2 стакан сув қуйиб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади, сузиб олгач кунига 3-4 маҳал ярим стакандан ичилади оғриқни ва шамоллашни олади.
• Нуфар гулидан бир неча қошиғини дока халтачага солиб, қайнаб турган сувга ботирилади, кейин оғриган жойларга қўйилади.
• Мойчечакдан шамоллашга қарши ва тинчлантирувчи восита сифатида фойдаланилади. Дамлама, қайнатма ва малҳам тарзида ишлатилади. Қуруқ гулидан 1 қисм, саримсоқдан 4 қисм олиб, малҳам тайёрланади ва оғриган жойга суртилади.
• Қора теракнинг қуритилган куртагидан 1 қисм олиб, толқон қилинади унга 4 қисм тузланмаган сариғ қўшиб, оғриган жойларга суртилади.
• Қора терак куртакларидан 3 ош қошиғи устига 1 литр сув қуйиб, 5 дақиқа қайнатилади 4 соат дамлаб қўйгач оғриган жойларга суртилади. Асаб касаллиги падагра, рематизмда ванна, бозиллама, боғламлар учун фойдаланилади.
• Кийикўтдан 2 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олгач кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин 100 гр дан ичилади.
• Қашқарбеда ўтидан 2 чой қошиғи устига 1 стакан 70 % ли спирт қуйиб 15 кун сақланади, кунига 2 маҳал 5-10 томчидан истеъмол қилинади.
• Қашқарбеда ва мойчечакдан тенг миқдорда олиб, дока халтачага солинади қайнаб турган сувга ботириб, кейин совугунча оғриган жойларга қўйилади. Муолажа кунига 4-5 марта такрорланади.
• Қашқарбеда, мойчечак, гулхайрининг майдаланган илдизи ва тугмачагул ўтидан 1 қисмдан, зиғир уруғидан 3 қисм олиб, ралаштирилади. Шу йиғмани дока халтачага солиб, қайноқ сувга битирилади ва оғриган жойларга қўйилади.
• Ялпизнинг қуруқ ўтидан 1 чой қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, оғзи ёпиқ идишда ярим соат дамлаб қўйилади. Сузиб олгач, кунига 3 маҳал ярим стакандан ичилади. 
• Кулол қизил лойидан олиб, озроқ сирка қўшилади. Ундан кулча ясаб, кечқурун оғриган жойга 3 кун қўйилади. 
• Малинанинг эзилган новдалари ва баргидан 1 ош қошиқ олиб, устига 1 стакан қайноқ сув қуйилади. Паст оловда 5 дақиқа қайнатиб, ярим соат дамлаб қўйилади. Кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин 3 ош қошиқдан ичилади.
• Малина новдалари ва барги шиша идишга солинади. Устига 1:3 нисбатда ароқ қуйиб, 9 кун сақланади. Сузи олгач, биринчи 10 кунликда кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин 20 томчидан, иккинчи 10 кунликда 30 томчидан, учинчи 10 кунликда 50 томчидан, кейин даволашнинг охиргача 30 томчидан ичилади. Даволаш муддати 3 ой.
• Қизилқончўп ўтидан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 8 соат термосда дамлаб қўйилади. 1 кунда ярим литр дамлама ичилади.
• Маржон дарахти ва мойчечак гулидан тайёрланган “ёстиқчалар” неврит, ишиасда оғриган жойларга қўйилади.
• Брусника новдасидан биттасининг устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 1 ярим соат сув ҳаммомида буғланади. Кунига 3-4 маҳал неврит, ишиас, радикулитда 1 ош қошиқдан ичилади.
• Ширинмия илдизининг пўстини шилиб ташлаб, 1 кеча-кундуз сувда ивитиб ичилса, асаб касалликларига даво бўлади.
• Чувалчангни чнчиб, узилган нервларга боғланса, уларни “пайвандлайди” (3 кун боғлиқ ҳолда туриши шарт).
1.Н.Ўлжабоева “ Ҳалқ табобати хазинасидан жавохирлар.”
2.А.Н.Саттаров “Полиневрит”
3.“Саломатлик Энциклапедияси”
4 А.Н..Саттаров “Дард кўп-давоси ундан кўп”
Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари 
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
Телфон +998-90-987-9-987👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com 
📩 Почта: malham53@gmail.com телеграмда👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙☎️ Телефон +998-99-906-33-66🦋🌎👉🏻🥀🕊 https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий