ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 21 апреля 2020 г.

Инсультнинг кўз илғамас 10 аломати


Инсультнинг кўз илғамас 10 аломати

#Кўриш қобилиятининг ёмонлашиши ёки йўқолиши
Бош миядаги қон томирларининг тромбоэмболия ҳолати инсоннинг кўриш қобилиятига бевосита таъсир қилади. Шу сабабли ҳам инсультни яширин тарзда бошдан кечирган инсонларнинг ҳар учтасидан бирида кўриш қобилиятининг ёмонлашиши ёки бутунлай йўқотилиши кузатилган. Бу каби белги ўзини ҳуруж аввалида ҳам кўрсатиши
мумкин.

#Бўғилиш, титроқ ва нафас етишмаслиги
Бу ҳам яширин инсультнинг асосий аломатларидан бири. Бемор ўзини бу вақтда жуда ёмон ҳис қилади, нафас олиши тобора қийинлашиб кетади. Маълум бир вақт давомида бўғилиш ҳиссини ҳам туйиши мумкин. Бунинг сабаби шундаки, томирларга қон қуйқуми тиқилиб қолганида инсон организми кислород етишмаслиги ҳолати билан тўқнаш келади, бу эса ўз навбатида юрак аритмиясига сабаб бўлади. Яширин инсультнинг яна бир белгиси иситма ёки кучли ҳиссиётларга боғлиқ бўлмаган равишда бутун танани титроқ босишидир.

#Юз фалажлиги
Ушбу белги инсультнинг ёрқин аломати бўлиб, уни бошқа турдаги неврологик патологиялардан фарқлаб олиш учун ёрдам беради. Одатда бемор юзининг бир томони шол ҳолатга келади, юз кўриниши ассиметрик ҳолатга келиб қолади. Инсоннинг инсультга дучор бўлганини ўз вақтида аниқлаш учун одатда шифокорлар ундан кулишни сўрашади. Бу вақтда инсон қийшиқроқ ҳолатда кулса, яширин инсультни бошдан кечирган бўлади.

#Чарчоқ
Статистик маълумотларга кўра, одатда инсультни бошдан кечирган аёллар бундан бироз аввалроқ сурункали чарчоқ, ҳаёллар тарқоқлиги, диққатни бир ерга жамлай олмасликдан шикоят қилишади. Энг қизиғи, бу каби белгилар кучли жинс вакилларида кузатилган ҳуружлар аввалида кўриниш бермаган.

#Юзнинг бир томонидаги оғриқ
Яширин инсульт ҳамиша ҳам оғриқ билан кечмаслиги мумкин, аммо баъзан қўл-оёқлар ёки юзнинг бир томонида кузатиладиган кескин ва кутилмаган оғриқ мия томирларидаги қон айланиши бузилганидан дарак беради. Бу каби ҳолатларда бемор сабабсиз бош оғриғидан шикоят қилади. Айрим беморлар мазкур оғриқни кутилмаган зарба кучи билан қиёслаганлар.

#Ҳиқичоқ
Ҳиқичоқ тутиш механизми ютиш реклекси билан бевосита боғлиқдир. Мазкур рефлекс ҳосил бўлишида бир нечта қисмлар иштирок этади. Агар қон айланишининг бузилиши оқибатида тузилмалардан бири зарарланса, бу ҳиқичоқ тутишига ҳам олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, ҳиқичоқ одатда бош мия нафас марказидаги қон томирларида кузатилган ўзгаришлар оқибатида ҳам юзага келиши мумкин. Айтиш керакки, бу каби аксарият ҳолатлар ҳуруж аввалидан аёлларда кўпроқ кузатилган. Унутманг, агар ҳиқичоқ 2 суткадан кўпроқ давом этаётган бўлса ва у билан курашишдаги одатий усуллар иш бермаса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим.

#Бош айланиши
45 ёшдан кичик бўлган аёллардаги яширин инсульт кўп ҳолларда бош айланиши билан кузатилади. Ушбу аломатга аксар ҳолатларда чарчоқ ёки уйқусизлик белгиси сифатида қараб, етарлича эътибор бермаслигимиз ҳам мумкин. Агар бош айланиши кучли оғриқ ҳисси билан кечса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак бўлади.

#Мувозанатнинг йўқотилиши
Инсульт ҳолатининг биринчи босқичларида кузатиладиган одатий белгилардан бири мувозанатнинг йўқотилиши ва юришнинг қийинлашиши билан боғлиқ. Шу сабабли ҳам буни одатий чарчоққа йўйиш ва таҳлил топшириш жараёнини ортга суриш асло ярамайди.

#Мигрен ва бош оғриғи
Мигрен – аксарият инсонларда тез-тез кузати ладиган ҳолат. У бош оғриғи ҳуружининг маълум тури бўлиб, оғриқ бошнинг бир қисмида (кўп ҳолларда пешона-энса қисмида) юзага келади. Ёруғликка нисбатан таъсирчанлик, кўнгил айланиши, қайт қилиш, бош оғриғидан кейинги заифлик ҳам яширин инсульт белгиси бўлиши мумкин. Статистик маълумотларга кўра, кўп ҳолларда бош оғриғи ҳуруж аввалидан аёлларда кузатилади.

Malham Uz, [22.04.20 06:31]
#Безовталик ва тарқоқ сўзлар
Жумлалар тарқоқлиги яширин инсульт белгиларидан бири бўлиши мумкинлиги ҳақида биласизми? У бош миянинг маълум бир соҳалари зарарланиши оқибатида юзага келади. Натижада инсоннинг гапларини тушуниш жуда қийин бўлиб қолади. Гапириш давомида чуқур безовталик кўзга ташланади..#Албатта яқинларингизни Муборак Рамазон ойи билан табрикланг.
👇Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг🕊👉 https://t.me/malhamuz 👈биз билан бирга бўлинг.💕телеграмда👉 @malhamuz👈 каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва🌎 жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🌈Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.🍎👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com 
📩 Почта: malham53@gmail.com   Cайтда 👉👇www.malhamuz.blogspot.com телеграмда👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙☎️ Телефон +998-99-906-33-66🦋🌎 Facebook.http://www.facebook.com/abduqadir.sattar

Комментариев нет:

Отправить комментарий