ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 21 апреля 2020 г.

Абу Али ибн Сино таьлимоти.


#Абу Али ибн Сино таьлимоти.


1. #Абу Али ибн Сино узоқ яшаш хусусида фикр юритиб, инсон яшаётган даврида қуйидаги талабларга эътибор бериб яшаши зарурлигини айтган:
а) гўзал табиатга интилиб яшаши;

🌳б) ўз вақтида овқатланиши, таомларни мижозига кўра танлаб ейиши, ичиши;
🌳в) танани чиқиндилардан тозалаши, ойда сано ичиш, ҳафтада ҳаммомга бориши;
🌳г)қадди-қоматни тўғри тутиши ва тўғри юриши;
🌳д) киймини тоза ва яхшисини кийиши, тор кийим киймаслиги;
🌳е) бурун орқали тоза ҳавоуан нафас олиши;
🌳ё)ҳар доим жисмоний ва руҳий ҳаракатда бўлиши;
🌳ж) кенг ва озода уйда яшаши;
🌳з) тўйиб ухлаши, ўзини тетик тутишга ҳаракат қилиши, бадан тарбияси билан шуғулланиши;
🌳и) меҳр-оқибатли қариндош бўлиши;
🌳й) суҳбат қилиш учун содиқ дўстларнинг бўлиши;
🌳к) инсоннинг ўзи ахлоқли, иродали, сабр-тоқатли бўлиши.
🌳🌠2. #Абу Али ибн Сино игир ўсимлиги илдизпоясидан тайёрланган қайнатмани пешоб ҳайдовчи сифатида тавсия қилади. Қайнатма тайёрлаш учун идишга 3 стакан сув қуйиб, устига 15 г майдаланган игир ўсимлигининг илдизпоясидан солинади ва 15 минут қайнатилади. Совугач, докадан сузиб кунига 3 маҳал чорак стакандан ичилади.
🌳🌠3. #Абу Али ибн Сино рўян илдизидан тайёрланган қайнатмага озгина асал қўшиб сариқ касали (жигар ва қора жигар) шишларига ҳамда сийдик ҳайдовчи дори сифатида тавсия қилган. Қайнатма тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга бир стакан сув қуйиб, устига майдаланган рўян илдизидан бир чой қошиқ солинади, 10 минут қайнатилади, сўнгра асал қўшиб, кунига 4 маҳал ярим стакандан ичилади.
🌳🌠4. #Абу Али ибн Сино айтишича, рўян илдизи қайнатмасига узум сиркаси қўшиб, темираткига қўйилса, уни тузатиб, теридаги турли доғларни йўқотади.
🌳🌠5. #Абу Али ибн Сино коврак ўсимлигининг елим-смоласини жигар, сариқ, талоқ, меъда, буйрак касалликларида ҳамда сийдик ҳайдовчи сифатида беморга ҳаб дори шаклида кунига 3 маҳал берган.
🌳🌠6. #Абу Али ибн Сино,беданани озиқлантириш ва семиртириш учун маска ёғи суртиш кераклигини айтади.
🌳🌠7. #Абу Али ибн Синонинг аниқлашича, анжир шарбати эмизикли аёллар сутини кўпайтиришга ёрдам берар экан.Шарбат тайёрлаш учун 15-20 г анжир мева қоқиси олиниб, 200 г қайноқ сувда 20 минут дамланади. Шу дамламадан кунига 3-4 маҳал 1-2 стакандан ичилади.
🌳🌠8. #Абу Али ибн Сино айтадики, шотут баргининг суви билан оғиз чайилса, тиш оғриғи қолади.
🌳🌠9. #Абу Али ибн Сино айтадики, “Наматакнинг барча хиллари тозаловчи ва суюлтирувчидир ҳамда турли тиқилмаларни очувчи, томоқдаги ва бодомсимон безлардаги шишлар учун фойдалидир, қусишни ва ҳиқичоқни тўхтатади. Айниқса, унинг ёввойи тури яхши” деб айтган.
🌳🌠10. #Абу Али ибн Сино уйқусизликда ва безовта бўлганда ошқовоқнинг қайнатмасига асал қўшиб, ярим стакандан ичишни тавсия этган.
🌳🌠11. #Абу Али ибн Синонинг айтишича, ялпиз қиздирувчи ва буриштирувчи кучга эга. Ялпиз меъдани мустаҳкамлайди, ҳиқичоқни тўхтатади, овқатнинг ҳазм бўлишига ёрдам беради, юракни бақувват қилади. Ярим л ли чойнакка 4 та ялпиз барги солиниб, устига озгина қора чой солиб дамланади. Шу дамлама чойга ўхшатиб ичиб турилади.
🌳🌠12. #А витамин етишмаслиги шабкўрликнинг содир бўлишига олиб келади. А витамини сабзи, помидор, кўк нўхат, қовун, апельсин ва сут маҳсулотлари таркибида кўп.
🌳🌠13. #Абу Али ибн Сино шундай дейди: укроп совуқ хилтларни пиширувчи, оғриқларни тинчлантирувчи ва елларни ҳайдовчидир. Укроп шишларни пиширади, дамламаси малҳам сифатида ишлатилади.
🌳🌠14. #Абу Али ибн Сино итузумнинг шишларни қайтариш хусусиятини билганлиги боис қуритилмаган ўсимликни майдалаб эзиб, шишган жойларга боғлашни тавсия этган.
🌳🌠15. #Абу Али ибн Сино гулхайри илдизи, барги ва уруғидан тайёрланган дамламани малҳам сифатида шишга қўйган.
🌳🌠16. #Абу Али ибн Сино шиллиқли шишлар, қонталаш ва кўкарган жойларга тоғрайҳон уруғини асал билан қўшиб суртишни тавсия этган.
🌳🌠17. #Абу Али ибн Сино сабоқларида шундай дейилади: агар инсонда орқа тешик ёки эркаклар олати шишса, инсон тилининг икки томонидаги мойланган мушак шишларига қуйидаги муолажани қилиш керак. Алоэни олиб эзиб узум шарбати ёки асал билан тенг миқдорда аралаштириб, шишган жойларгасуртилса, яхши фойда қилади.
🌳🌠18. #Абу Али ибн Сино бўйинмадоринни бел оғриғи, эт узилиши, лат ейиш сингари холатларда ишлатган.
🌳🌠19. #Абу Али ибн Сино сийдик йўлидаги ва қовуқдаги яраларда, ўсма, шиш ва бошқа касалликларни даволашда 0,07 г мумиёни мева шарбатига аралаштириб,кунига бир мартадан бир ой давомида ичишни тавсия этган.
🌳🌠20. #Абу Али ибн Сино шундай дейди: мурчни ёғ билан тенг миқдорда қўшиб увишган жойга суртиб турилса, увишиш тез кунда қолади.
🌳🌠21. #Абу Али ибн Сино эслаш қобилиятини кучайтиришда ва ақлни яхшилашда занжовул ўсимлигини ишлатган. Уни майдалаб туйиб, бир чой қошиғини 0,5 л совуқ сувга солиб, 5 минут қайнатиб, сўнгра устига озгина қора чой солиб, қанд, асал билан чойга ўхшатиб ичилади.
🌳🌠22. #Абу Али ибн Сино юраги хасталарга тухумнинг сариғини пишириб ёки илитиб истеъмол қилишни буюради.
🌳🌠23. #Абу Али ибн Сино лимонўт ўсимлигини юрак фаолиятини яхшилаш учун ишлатган.
🌳🌠24. #Абу Али ибн Сино юраги оғриб юрадиган кишиларга уч кун бир маҳалдан зирани майдалаб ярим чой қошиқдан ичирган. У киши юрагини бақувват қилади.
🌳🌠25. #Абу Али ибн Сино қора андизни юракка куч бағишловчи омил сифатида тавсия этган. Бунинг учун қора андиз илдизидан 100 г олиб, бир л сувга солиниб, сўнгра 15 минут қайнатилади. Ушбу қайнатмани чой ўрнида ичишни тавсия этади.
26. #Абу Али ибн Сино яраларни даволашдан олдин жароҳатни йиринглаштириш, кейин йирингдан тозалаш, эт олдириш, энг аввало, баданни сафродан тозалаш, ошқовоқ, арпа сувларидан ичиришни буюради.
27. #Абу Али ибн Сино шундай дейди, агар одам битиши қийин бўлган оғиздаги ёки бурундаги яраларга алоэнинг ўзини олиб, эзиб шундоқлигича кунига 3 маҳалдан яраларга суртсин, тез кунда шифо топгай.
28. #5 г майдаланган ёнғоқ барги бир стакан қайнаб турган сувда дамланади. Шу дамламадан докага шимдириб яраларга қўйилади. У йирингни тозалаб, ярага шифо бўлади.
29. #Абу Али ибн Сино шундай дейди, агар одам танасида қонталаш бўлса, унда турп уруғини майдалаб, ун қилиб хамир қилинади. Шуни танадаги қонталашган жойларга суртиб турилса, уни тезда кетказади.
30. #Абу Али ибн Сино қанд касали бор беморларни қуйидагича даволашни маслаҳат беради: Эчки, қўй сутини ивитиб қатиғидан зардоби ажратилади, кейин бир қайнатиб олиб совутилади ва салқин жойда сақланади. Ундан ҳар куни кўнгил тусагунча ичилади. Бир ой ичида бемор ўзини анча тетик сеза бошлайди.
31. #Абу Али ибн Сино ўрик мевасига дарахт танасидан ажраладиган елимни аралаштириб, ундан дамлама тайёрлаб чой сифатида қанд касаллигида мунтазам ичиб юришни тавсия этади.
32. #Абу Али ибн Сино салқин жойда қуритилган қовун пўчоғининг дамламаси буйрак ва қовуқдаги тошларни майдалаш хусусиятига эга эканлигини айтган. Шу билан бир қаторда паришонхотирлик, диққинафаслик, бод, беланга, сил, камқонлик, турли жигар касалликларини даволашда ҳам унинг фойдаси борлигини маълум қилади. Даволаш мақсадларида ишлатиладиган қовун дориланмаган бўлса, янада яхши бўлади.
33. #Абу Али ибн Сино нўхатни ивитиб чалалигида уни яхшилаб эзиб, шундан 2-4 ош қошиғини олиб чойнакка солиб, аччиққилиб дамлаб, қовуғида тош бор беморга тошини майдалаб тушириш учун ичишни тавсия этган.
34. #Абу Али ибн Сино ровоч ўсимлигининг илдизи ва мевасидан дамлама тайёрлаб қизамиқ чиққан болаларга ичишни тавсия этган.
35. #Абу Али ин Сино шўр сувни қўтир ва қичишмага фойдали ҳисоблайди.
36. #Абу Али ин Сино қулоғи шанғиллаган кишиларга, шунингдек, қулоғида йиринг ва сув пайдо бўлганида, пиёзни қирғичдан ўтказиб, унинг сиқиб олинган сувини қулоққа томизишни буюрган.
37. #Абу Али ибн Сино итузумнинг шишларни қайтариш хусусиятини билган. Шу боис қуритилмаган ўсимликни қулоқ остидаги ва миядаги шишларга боғлашни тавсия этган. Қулоқ ичидаги шишларга ва яраларга бунинг учун баргни майдалаб эзиб, шираси қулоққа томизилади.
38. #Абу Али ин Сино тоғрайҳон ўсимлигидан аччиққилиб дамлаб, қулоқ оғриғига қўйилса, томизилса яхши шифо бўлади, деб айтган. Дамлама тайёрлаш учун 2 чой қошиқ майдаланган тоғрайҳон олиниб, 400 г қайноқ сувда дамланади, 110-15 минутдан сўнг шу дамламани докадан сузиб, бир сутка давомида ишлатилади, қулоққа 3 маҳал 3-4 томчидан томизилади.
39. #Абу Али ин Сино беҳини астма касаллигини даволашда қўллаган. Беҳи уруғининг бир қошиғидан тайёрланган махсус дамлама балғам кўчиришда ва енгил нафас олишга яхши ёрдам беради. Беҳи мевасининг уруғини олиб ташлаб, ичига думба ва асал солиниб, қопқоғи ёпилиб, қоғоз пакетга солиниб, газ духовкасида паст оловда 20-30 минут пиширилади. Тайёр беҳи иссиқлигида истеъмол қилинади, ажралиб чиққан ширасини ҳам ичиш зарур. Истеъмолдан кейин чуқур нафас олиш керак, балғамлар пишиб кўчиши осонлашади. Муолажани 10 кун такрорлаш лозим.
40. #Абу Али ин Сино “Ҳар куни нонуштада йигирма бир дона майиз еб турилса, танадан балғамни тезда даф қилишини унутма” деган.
41. #Абу Али ин Сино “Агар тутни қайнатиб асал билан қўшиб еб турилса, оғзидан сув келишини йўқотади ҳамда балғамни кетказади” деган.
42. #Абу Али ибн Сино аччиқ бодомнинг уруғи ва мойини йўталда, астмада, ўпка силида қон тупришда ишлатган.
43. #Абу Али ибн Сино эрмон (аччиқ шувоқ)нинг ер устки қисмидан тайёрланган дамламасидан аёлларда тўхтаб қолган ҳайзни келтирувчи дори сифатида фойдаланган. Эрмон ўсимлигидан дамлама тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга 2 стакан қайнаб турган сув қуйилади, устига қуритилган ва майдаланган ер устки қисмидан бир чой қошиқ солиб дамланади. Сўнгра докадан сузиб, кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин чорак стакандан ичилади.
44. #Абу Али ибн Сино “Қорақант (барбарис)ни қўйиб боғласа, иссиқ шишларга фойда қилади” – дейди.
45. #Абу Али ибн Сино бўйимадоран ер устки қисми қайнатмасига ўтирилса, ҳайз қонини юриштиради, бачадондаги яраларга фойда қилади, дейди.
46. #Абу Али ибн Сино олма билан бел оғриғини ёки сурункали бодни даволаган. Фойдаланиш усули. Агар бел оғриғи буйракдаги тошлардан бўлса, 3-5 тадан олмани кунига 3-4 маҳал истеъмол қилиб турилади ёки олма шарбатини, олма компотини кунига 3-4 марта 1 стакандан ичиб турилади. Бунинг натижасида буйракдаги ва сийдик йўлидаги майда тошлар кетади, бир ҳафтада бел оғриғи шифо топади.
47. #Абу Али ибн Сино бел оғриганда шолғомни гўшт билан қайнатиб пишириб, эзиб иссиқлигида белга. қўйиб, уни қиздириб шифо топган.
48. #Абу Али ибн Сино “Майизли дамлама буйрак ва қовуқ хасталикларида ичиб турилса, яхши шифо бўлиб, фойда қилади” деган. Дамлама тайёрлаш учун ярим л ли чойнакка кичкина қошиққа қуруқ чой устига ярим стакан майиз солиб, қайноқ сув қуйилади, сочиққа ўраб 5-7 минут дам едирилади. Сўнгра шу дамламадан 1-2 пиёладан овқатдан олдин ҳар доим ичиб туриш тавсия этилади. Бир ой ичиб турилса, буйракдаги шамоллаш қайтади.
49. #Абу Али ибн Сино седана дамламасига асал қўшиб ичилса, буйрак, пешоб йўлларидаги тошни майдалайдиган дорига айланади. Хусусан, унинг тозалаш хусусияти бўлиб, у буйрак ва қовуқ тошларини чиқаради. Дамлама тайёрлаш учун ярим л ли чойнакка бир чой қошиққора ёки кўк чой, устига 25-35 дона седана солиб, қайноқ сув қуйиб чўғда 3-4 минут дамланади. Сўнгра ширинликлар билан ичилади, агар асал қўшилса, янада фойдали бўлади.
50. #Абу Али ибн Сино хантал уруғи билан бўғим касалликларини даволаган. Янчилган хантал уруғини асалга аралаштириб оғриган жойга малҳам сифатида суртишни буюрган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий