#Кунига икки донадан банан ейилса организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади?
🍌 #Бананнинг фойдали хусусиятлари ҳақида кам одам билади. Бундан ташқари, бу мевани кўп истеъмол қилмаслик керак деган фикр бор. Шу билан бирга, мутахассислар бананни мажбурий овқатланиш рўйхатига
киритишни тавсия қиладилар.
🍌 #Organic Welcome сайтига кўра, банан жуда фойдали, чунки у калий, клетчаткалар, C ва В6 витамини ҳамда бошқа озуқаларга бой.
Бундан ташқари, банан клетчаткаси бу мевадаги нисбатан юқори шакар миқдорини мувозанатлаштиради, бу қон таркибига тушадиган шакар миқдорини чеклайди.
🍌 #Яхшиси, ҳар куни икки донадан банан истеъмол қилсангиз нима бўлишини кўриб чиқамиз. Унинг ижобий таъсиридан ташқари, баъзи огоҳлантиришлар ҳам борлигини билиб қўйган яхши.
1.🍌 Икки дона банан калийнинг кунлик истеъмол қилиш миқдорига тенг
Юқорида айтиб ўтилган сайтга кўра, калий танамизда қатор муҳим функцияларни бажаради. У организмнинг ҳаётий функцияларини таъминлашда зарур бўлган энергия ишлаб чиқарилиши учун танамизнинг ҳар бир ҳужайрасига зарур. Калий қон босими, юрак уришини барқарорлаштиришга ёрдам беради ва инсулин секрециясини рағбатлантиради. Калий натрий билан биргаликда танамиздаги суюқлик миқдорини тартибга солади.
🍌 #Катта ёшдаги соғлом инсонлар учун энг мақбул калий миқдори кунига 3500 дан 4700 мггача бўлиб, унга бўлган ҳақиқий эҳтиёж турмуш тарзи ва бошқа омилларга боғлиқ. Икки дона ўртача катталикдаги банан таркибида эса 900 мг калий мавжуд. Калийнинг қўшимча манбаларига картошка, қовун, исмалоқ, лавлаги, оқ ловия ва помидор соуси киради.
2🍌. Кунига икки дона банан ейиш қон босимини меъёрида тутиб туришга ёрдам беради
Натрий ва калий ўртасидаги мувозанат туфайли буйраклар танадаги суюқлик миқдорини тартибга солиш орқали қон босимига таъсир кўрсатади. Афсуски, кўпчилигимизнинг овқатланиш рационимизда натрий кўп ва калий етарли миқдорда эмас, бу эса юқори қон босимига олиб келиши мумкин.
Агар кунига икки дона банан истеъмол қилсангиз, юқори қон босими хавфини сезиларли даражада камайтирган бўласиз.
3.🍌 Кунига икки дона банан ейиш саратонга чалиниш хавфини камайтиради
Бананнинг яна бир фойдаси – унда энг кучли антиоксидантлардан бири бўлган С витаминининг миқдори юқори. Антиоксидантлар саратонни келтириб чиқарадиган эркин радикаллар миқдорини ва касалликка чалиниш хавфини камайтириш хусусиятига эга. Банан таркибидаги толалар йўғон ичак саратони ривожланиши хавфини камайтиради.
4.🍌 Кунига икки дона банан ейиш юракнинг соғломлигини яхшилайди
Тадқиқотларга кўра, кунига камида 4069 мг калий истеъмол қиладиган одамларда бошқаларга қараганда юрак ишемик касаллигидан вафот этиш эҳтимоли камроқ бўлади. Банан таркибида юрак учун фойдали бўлган бошқа озиқ моддалар ҳам мавжуд. Клетчаткалар, С ва В6 витаминлари юрак саломатлигини сақлашга ёрдам берадиган кучли учликдир.
5.🍌 Кунига икки дона банан ейиш ошқозон билан боғлиқ муаммоларни енгиллаштиради
Банан овқат ҳазм қилиш тизими учун фойдали, чунки калий танадаги электролитлар мувозанатини сақлашга ёрдам беради, толалар эса таомнинг овқат ҳазм қилиш тизимидан ўтишини енгиллаштиради. Банан таркибида овқат ҳазм қилиш жараёнида углеводларни тўхтатиб, холестерин миқдорини ва глюкоза сўрилишини камайтирадиган пектин клетчаткаси мавжуд. Ва якунда. Юрак касаллигини даволаш учун бета блокаторлар қабул қиладиган беморларга кунига иккитадан банан ейиш тавсия этилмайди, чунки бундай инсонлар таркибида калий миқдори юқори бўлган ҳар қандай таомни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлиши керак. Бета блокаторлари калий миқдорини ошириб, соғлиққа хавф туғдириши мумкин#Албатта яқинларингизни Муборак Рамазон ойи билан табрикланг.

Комментариев нет:
Отправить комментарий