ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 19 апреля 2020 г.

Нафс балоси


Нафс балоси

 Одамнинг энг зўр душмани – ўз нафсидир. Киши тирик экан, нафси билан курашда мағлуб бўлмаслиги керак. Нафс шундай ғанимки, манманлик ва қайсарлик унинг шиоридир. Кибр-у ҳаво унинг доимий ҳамроҳидир. Шайтоннинг энг ишончли қуроли ҳам нафсдир.

      Одам Ато, Момо Ҳаввонинг жаннатдан ерга
туширилишларига сабаб шайтон васвасаси экани барчамизга маълум. Одам алайҳиссалом айтилган вазифани бажармай иродавий хатога йўл қўядилар. Одам алайҳиссаломнинг катта ўғиллари Қобил ўз укаси Ҳобилни ўлдирди. Бу фоний дунёдаги дастлабки қотиллик акадаги нафс ғолиб келган дамда содир этилган.

       Аллоҳ одам наслидан улуғроқ бўлган фаришталарни нурдан яратди. Уларга ақл ва илм берди. Бироқ, нафс бермади. Нафс лаззатини, яъни емоқ-ичмоқ, оила қурмоқ кабиларни бермади. Аллоҳ Одам зотидан паст жониворларга ҳам худди инсондагидай кўз-қулоқ, қўл-оёқ… берди. Бу жониворларга нафс ҳам берди. Аммо, ақл ва илм бермади. Нафс учун уларда жавобгарлик йўқ. нафс улар учун фақат тириклик манбаи. Улардаги нафс ҳукумронлиги чегараланган. Инсоннинг нафс борасида ҳайвонлардан улуғлиги ўз нафсини идора ва тарбия қилиш кучига эга бўлиши билан белгиланади.
      Нафсни енгиш осон эмаслиги кўп такрорланади. Аммо мушкулотни кўриб чекиниш ёки нафсга қарши жиҳодни тўхтатиш иймон эгасини иши эмас. Кимки нафсга қарши жиддий жанг бошлай олмаётган экан, Имом Ғаззолий тавсияларига кўра, ишни ундан кўра енгилроғини тарк этишдан бошласин. Кимдадир таомга очкўзлик бор, унга рўза ва таомни кам ейиш буюрилади. Шу йўл билан нафсини тияди, уни сабрга ўргатади. Яҳё ибн Муоз Розийнинг бу борадаги тавсиялари ибратлидир:
     “Қачонки нафсингда дунё истакларига майл, гуноҳга рағбат уйғониб, кўп гапиришдан ширин таъм туйсанг, ичинда нимадир жўш уриб, ҳаяжонлар оғушида ўзингдан кетсам, бас, ҳолда камтаомлик қиличини таҳажжуд ва камуйқулик қиличини суғуриб ташла. Кейин вазминлик ва камгаплик қўлларидаги бу қилични дунёга майл ва гуноҳга рағбат уйғотувчи шахватнинг бошига сол, токи зулмнинг бўйни узулсин. Шунда нафсинг дунёга меҳр туфайли туғиладиган кулфатлардан ва ўзга балолардан омонда бўлади”.

      Нафс туфайли одам боласи кайф-у сафони, завқни сайр-у тамошани яхши кўради. Бу нафс вужудни инсоннинг моддий борлиғини, манфаатларини таъминлашга ҳаракат қилади. Зеро, унинг вазифаси шундан иборатдир. Инсоннинг ўз вужудини идора қилувчи бир бошлиққа эҳтиёжи бордир. Нафс инсоннинг шу эҳтиёжини қондиради. Нафснинг вужудга фойдали, айни дамда зарарли истаклари ҳам бордир. ъъҲавойи нафсъъ деганда ана шу ғоят кучли истаклар назарда тутиладики, одамнинг душмани ҳам айнан шу  Нафснинг душманлиги кофир душманлигидан шиддатлироқ, чунки у инсондан ҳеч айрилмайди. Нафс бир нарсага кўникдими, осонгина ташламайди. Бу хусусда ҳазрати Имом Биргивийдан нақл этилган бир ривоятда:ъъ Аллоҳ таолонинг таъқиқларидан зарра миқдорчалик бўлса-да, бирортасини тарк этмоқ ер-у осмон аҳлининг нафл ибодатларидан ҳайрлироқди      Шайтон васвасаси билан нафс васвасаси орасидаги фарқни уламолар бундай изоҳлайдилар: шайтон ўйиндан ўйинга ўтаверади, нафс эса бир нарсани қайсарлик билан талаб қилиб тураверади. Шайтон моҳир ёлғончи бўлгани боис, инсонни Аллоҳ розилигидан чалғитиш мақсадида бир гуноҳга ундолмаса, бошқа бир гуноҳни “таклиф қилади”.
       Бир ўйинда инсонни лақиллата олмаса, иккинчи бир ўйинни тадбиқ этади. Аммо нафс қайсар ёш боладек ёпишиб олган нарсаларни ҳохлаб тураверади. Васвасанинг нафсдан эканлиги шу тариқа англашилади.

 -Икки бармоғингнинг учини икки кўзингга қўй. Бу дунёдан бир нарсани кўряпсанми?- дейдилар мавлавий ҳазратлари, – Агар кўрмаётган бўлсанг, бу “олам йўқ” деган маънони билдирмайди. Кўрмаслик гуноҳ, унинг камчилиги эса нафснинг икки бармоғидан келмоқда… Сен аввало бармоқларингни кўзларингдан узоқлаштир. Ундан кейин истаган томонга қара. Инсон кўздан иборатдир. Қолгани жасоратдир. Фақат яхшиликни кўрганга “кўз” дейдилар.

 💞Саломатлик - бу энг қимматбаҳо бойлик, уни асраб-авайлаш эса, инсоннинг ўз қўлидадир.

💞Ушбу бойликни асрашингиз йўлида, Бизнинг канал сизга кўмакчи бўлади.#Сиз севган канал 🌸☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!👉🏻🥀🕊 https://t.me/malhamuz  Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60)
#Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади #ИНШААЛЛОҲ🤲Мен сизларни қадрлайман 👉🏻 @malhamuz 👈 каналига аъзо бўлиб, юртимиз ва🌎 жаҳон тиббиёти янгиликларидан баҳраманд бўлинг! 🌈Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.🍎👉🏻 🌐 Сайт: www.malhamuz.blogspot.com 
📩 Почта: malham53@gmail.com телеграмда👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙☎️ Телефон +998-99-906-33-66🦋🌎👉🏻🥀🕊 https://t.me/malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий