ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 22 апреля 2020 г.

Ўзбеклар

1.А. Ўзбеклар.- boshi oldingi sahifalarda, davomi.. Бошлаймиз,
Демак қилич эгалари булар «Ўзбек»лар -Ўрта Осиё ва қадимий Хуросоннинг энг қадимий халқларидандир, шу билан бирга Ўзбеклар -Ўрта Осиё, Хуросон ва ҳозирги Қозоғистон ҳудудида яшаган қадимги Туркий халқларнинг ўзаги ҳисобланади бу ҳақида Геродот ёзганидай шаклар (Skif) билан Массагетлар ва икки азим дарё «Ўкуз» (Аму-дарё: -юнонлар уни тўғри талаффуз этолмай Оксус деб атаганлар) билан «Енчу Ўкуз» (Сирдарё) ва уларнинг теварак атрофидаги туманларда қадимдан истиқомат қилиб келаётган я'ни «Хоразмий» -Хоразмликлар, Шошликлар, «Суғдий»суғдликлар), «Бохтар»бақтрияликлар ва (Фанокат)Паркона (Фарғона)ликларга бориб тақалиши кўрсатилган.
Ўзбекларнинг қадимий авлоди саналмиш бу халқлар хусусида бугун анчагина маълумотлар очилди ва очилмоқда. Қадимги маданият, шаҳарсозлик илдизлари, темирчилик, тўқимачилик, меъморлик ва хат ёзишмалари ушбу ҳудулардан топилиши бежиз эмас.
Ўрта аср ёзилмасининг буюк хақиқати сифатида қайд этилган Одам Ато, Момо Ҳавво, унинг авлодлари ва Нуҳ пайғамбарнинг уч ўғлидан бугунги одам авлодлари тарқалгани маълумдир, Нуҳ алайҳиссалом ма'лум бир вазиятда, ўз ўғиллари, Ёфас, Хом, Сомларнинг феъл-атворига мослаб дуо қилади ва Аллоҳ-Таъалло тарафидан келажак авлодлар тақдирини белгилаб берилганлиги хақидаги ривоятлар мавжуд... Ёфас алайҳиссалом авлодларидан дунё илмларига асос солувчи ва Аллоҳни динини мустаҳкамловчи авлодлар, Сом авлодларидан пайғамбарлик давосини қилувчилар, Хом авлодларидан эса, Хомнинг бетамиз қилиғи туфайли, қаро баданли авлодлар дунёга келиши ҳукми хақида маълум қилинган..
Нуҳ алайҳиссалом фарзандларининг тиллари ҳам, Аллоҳим тарафидан ўзгартирилади...
Ёфас авлодлари ҳозир Сиз билан бир гапираётган тилимиз, унинг тўнғич ўғли бўлмиш Туркка менгзаллаб келажакда ТУРКИЙ тил деб аталган, Сом авлодларига азалдан муҳим бўлган АРАБИЙ тил, Хом авлодларига эса ХАБАШИЙ тиллар насиб қилганлигини англаймиз.. бобомиз Ал-Берунийнинг хабар беришича Хиндо-Эронлар «Қаюмарс»ни (Говмерз, я'ни сигирни) ўзларининг отаси санашади, гўёки Хабаший ва Сомий халқлари аросида вужудга келган Форслар, ўз афсоналарида Одам ато ва момо Хаввони тан олмайдилар, ачинарлиси эса, ҳозирда маълум бўлган "илоҳий" динларни ҳам инкор қилади, бобомиз Ал-Беруний ўз битикларидп, «Қаюмарс» зотидан пайдо бўлган ва ўзларини худо деб эълон қилган "подшозода"лар даврининг ҳам ғирт уйдирма эканлигини «Осор ал-боқия» асарида исботи билан ёзиб қўйгандир.
Нуҳ алайҳиссаломнинг Ёфасга (ЯДА) тошини бериш ҳақидаги афсона хам бор, бу ривоятга биноан Ёфаснинг машриқ томонга ҳаракатланиши ва Фанокатга келиб ўрнашганлигини билиб оламиз. (Фанокат, Паркона -ҳозирги Фарғона). Фарғона водийсида жойлашган Ахсикент ёдгорлигидан топилаётган асори- отиқалар орқали хақиқат йўлида кўп нарсага ойдинлик киритиш вақти ҳам келгандир деб ўйлаймиз.
Археолог ва антрополог олимларимиз «Енчу Ўкуз» билан «Ўкуз»нинг қуйи оқимларидаги туманларда, хусусан, Хоразмда, ҳозирги Қозоғистоннинг Марказий ва Шарқий туманларида, ҳозирги кунда «Скифлар водийси» деб ном олган жойларда ҳамда ҳозирги Ўзбекистоннинг Жанубий туманларида, Тошкент ва Фарғона водийсида кўп йиллардан бери олиб борган текширишлар натижасида ўша даврдаги халқлар ҳақида маълум тасаввурга беради, ва ниҳоят, ўша аждодларимиз ҳақида қадимги ёзма манбалар («Худай намак», «Ойин намак», Лидия, Персеполь, Сўз ва Ҳамадондан топилган "МИХ" китобалар)да, ***бек кўринишида, Хиндистонда ёзилган «Махабхарата», Юнон ва Рим тарихчи ва жуғрофия олимлари (Геродот, Страбон, Эфор, Помпей, Трог, Плиний) асарларини ўқиб ўта қимматли маълумотларни учратамиз, «***бек» сўзи қадимий муаррихларнинг ёзмаларида сақланганлиги қувонарлидир.
«Ўзбек» сўзини яшириш ва яширишга уринганлари ва ўз асарларида (фалончининг) беклари деган сўз бирикмасини ишлатишлари билан билмайдиларки «***бек» айнан Ўзбекка тегишлидир.
Ҳозирги Туркия жумҳурияти тарихий асарларида Усмонлиларга нисбатан «Узбак» сўзини кўп қўллайдилар, бу европаликлар лаҳжаси билан боғлиқ бўлса, форслар ёки форспарастлар «Ўзбаг» сўз бирикмасини ишлатадилар... таби-ийки бу ҳолатда атама ўз маъносини йўқотади.
Демак қадимда Шаклар, массагетлар, суғдийлар, бактрияликлар, хоразмликлар, шошликлар ва паркона(Фарғона)ликлар Ўзбек халқининг шаклланишида илк элатий (этник) қатлам ҳисобланади.
Ўзбекларнинг иккинчи элатий қатламини турли даврларда ана шу дарёлар Жайхун ва Сайхун атрофлари ва уларнинг теварак-атрофидаги ерларда ўтроқ ҳолда муқим яшаган маданий туркий халқлар ташкил этади, шу бирга чорва боқиш ва кўпайтириш ҳаддисини олган ва кўчиб юрган қабилалар шу элатнинг таркибий қисмидир.
Алишер Навоийнинг «ТАРИХИ АНБИЁ ВА ҲУКАМО» асаридан хулоса қилиб, Буларнинг дастлабки қисми милоддан аввалги сўнгги асрларда ва милоднинг биринчи асри арафасида Хуросон тарафда яшаб келган ва туркий тилида сўзлашувчи гурухлар билан бирга, шимолга кўчиб бориб жойлашган, ўша давр замин ҳукмдори Алп Эр Тунғай (тўнғич) хақидаги ривотлар орқали, яшашнинг талаблари ошиши сабаб шаҳар қуриш маданияти, деҳқончилик саноати, чорвадорлик ривожланганлигини ва Туркий халқларни хозирги Олти-ой деб номланадиган ўлкаларга, Еттисув тарафга силжиганлигини билиб оламиз, қадим сурёний тилда ёзилган маълумотлар буни тасдиқлаб турибди,
Туркий халқлар катта гуруҳ бўлиб чорва сонини кўпайтириш мақсадида шимолий ўлкаларга асосан Фарғона ҳудудидан кўчганлиги хақида, асосан милоднинг V-III асрларида Еттисув тарафга кўчган бу жараён я'ни АЛП ЭР(тунғич) Тунғай хозирги Фарғона водийси худудидан чиқиб Семизкентга асос солиши, кадимги Бухоро, Нури-ато, сўнгра Суғд диёри халқларининг бир тилда сўзлашуви ҳайратланарлидир, лекин бундай маданий ривожланиш қурбонсиз бўлмаган, милоддан аввалги 624 йили Мидия шоҳи Кайхусрав, Туркий замин ҳукмдори Алп Эр Тунғай (тўнғич)га «садоқат»ини кўрсатиш ниқоби остида уни зиёфатта чорлайди ва зиёфат чоғи унга заҳар бериб ҳалок этади. Унинг маст бўлиб уйқуга кетган лашкарбошиларини ўлдиртиради. Соддадиллик, самимият ва ишонувчанлик туркийлар халқига туғма одат эди, ухлаб ётган кишига қилич уриш номардлик ҳисобланмайдими. Шу йўқотишдан кейин Туркий замин қудрати заифлашгандай бўлди, Туркий халқлар яна бўлиниб, қабилаларга ажралиб кетади. Шу қабилалардан бир нечаси Онадўли-ҳозирги Туркия ҳудудига бориб жойлашдилар, ҳайриятк Алп Эр (тўнғич) Тўнға номи Туркий замин ва турк халқи ёдида абадий сақланиб қолади. Туркийларнинг худудларида узвий борди-келди давомийлиги, бу ҳудудларда яшаган халқлар қадимдан Туркий эллар номини олган, отлиқ кўчманчилар халқларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида муҳим ўрин тутдилар.
Ислом йўли Қуръон билан мустахкамланиб келгунча Ўрта ва Марказий Осиёда истиқомат қилган халқлар Хитой манбаларида усунь, дахя, кангюй (қангли), довонликлар, хоразмликлар, мусулмон манбаларида, (араб тарихчилари ва жуғрофия олимларининг асарларида) туркийлар (***бек)лар деб э'тироф этилган.
Бу ҳалқлар ҳақидаги маълумотлар хитой тилида ёзилган манбаларда, масалан, Сима Цяньнинг (милоддан аввалги 11 аср охири-милоднинг 1 аср бошларида ўтган) «Тарихий ёзишмалар» асарида, шунингдек, «Катта Хань сулоласининг тарихи» (милоднинг 25-263 йилларида ўтган), «Вэй хонадонининг тарихи» (милоднинг 386-581 йиллари ҳукмронлик қилган) ва шунга ўхшаш бошқа асарларда, шунингдек, нафақат Мўғулистон ва Олтойдан, балки Ўрта Осиё ҳудудидан ҳам топилган. Уларнинг Ўрхун-Енисей битикларида ҳам ўрни бор. Табарий (838-923)нинг «Тарих ар-расул ва-л-мулук ва-л-хулафо» («Пайғамбар, подшоҳлар ва ҳалифалар тарихи») асари ҳам бу жиҳатдан қимматли манба ҳисобланади.
VIII аср бошида, кўпрок X асрда, икки дарё оралиғи туманларига Олтой, Еттисув ва Шарқий Туркистон ҳудудларидан кўчиб келган басмил, тургаш, қорлик, тўқиз ғуз (тўққиз ўғуз), чиғил, яғмо, туғси, ябоқу, жоруқ, жумул, уйғур каби йирик ўзбекларнинг иккинчи элатий қатламини бойитди ва ЎЗБЕКЛАР ДАВЛАТИ(УЛУС) шаклланишида катта аҳамият касб этди.
Ўзбекнинг халқи "ЎЗБЕК" номини олиш давр тарихини Аҳмад ибн Водиқ ал-Яъқубий (899 йили вафот этган)нинг «Тарих» китоби, юкорида тилга олинган Табарийнинг тарихий асари, муаллифи маълум бўлмаган «Ҳудуд ул-олам», тарихни англашда, Абу Райҳон Беруний (973-1048)нинг «Осор ул-боқия» ва «Хоразм тарихи» китоблари, Махмуд Кошғарий (1029-1035 йиллар орасида туғилган)нинг «Девону луғат ат-турк» («Туркий сўзлар девони») асари, Абу Саид Абдулҳай Ғардизий (XI асрнинг биринчи ярми)нинг «Зайн ул-ахбор» («Тарихлар безаги») асари, Фахриддин Муборакшох, Марваррудий (XII асрнинг иккинчи ярми-XIII аср бошлари)нинг «Тарихи Муборакшоҳ» асари, Ёқут Ҳамавий (1179-1220) қаламита мансуб «Мўъжам ул-булдон» («Мамлакатлар рўйхати») кўп жилдли қомусий асари, Муҳаммад Авфий (XIII асрнинг биринчи ярми)нинг «Жомиъ ул-ҳикоят» ва бошқа асарлардан-ўқиб ўрганиш мумкин.
Ўзбек халқнинг элатий жиҳатдан шаклланиш жараёни ва яна "ЎЗБЕК" номини олиши узоқ вақтдан бошлаб давом этганлиги ма'лум бўлади. Лекин Чингизхон (1155-1227) истилоси даврида (1219-1227) ва ундан кейин, XIII-XIV асрнинг биринчи ярмида халқ қаттиқ парокандаликка учради, Аллоҳнинг илмни маҳкам ушлаган Ўзбек, уруғларга бўлинди, бутун дунё китобхонаси бўлмиш Марв шаҳри хароб қилинди, илм чекинди, қадимги Бухоро халқи Чингизхон томонидан тўлиқ қириб ташланди, илм масканлари барбод этилди. Араб ма'нбаларида Мовароуннаҳр деб ишлатилган жумла, тарихимиз сахифасига ёпиштирилди туркий халқ парчаланиб қабилаларга бўлинди, жумладан (орлот, баҳрин, барлос, боёвут, жалоир, дурбан (дурман), кераит, кипчоқ, қиёт, кўнғирот, можор(мадёр), манғит, маркит, найман, нўғуз(тўққиз ўғуз), уйрот, сулдус) ва бошқалар. Аллоҳнинг иродаси билан, вақт ўтгач парчаланган халқ яна аста-секин ЎЗБЕКларнинг асосий уруғларини ташкил қиладилар,
Бу ҳакда Жувайний (1226-1283), Рашидуддин 1247-1318), Жамол Партий (1230 йиллари туғилган), Мўйнуддин Натанзий (XIV асрнинг биринчи ярми -XV асрнинг биринчи чораги), Шарафуддин Али Яздий (1454 йили вафот этган), Мирзо Улуғбек (1394-1449) асарларида зарур маълумотларни учратамиз.
Бу халқ X-XV асрларда ҳали ўзбек деб аталган эмас. У қайси қабилага мансуб бўлса, ўша қабила, ёки уруғ номи, ёки умумий турк номи билан аталиб келинди, -дейди Русия олимлари.
«Ўзбек» номини дарё нариги томони дейилган худуд (Моварауннахр) атрофидаги ўлка ва унинг теварак-атрофидаги туманларга бепоён Дашти қипчоқдан (ҳозирги Қозоғистон ва жанубий Ўрусия ерлари то Днепр дарёсигача ўз ичига олган ерлар XI асрданок «Ўзбеклар мамалакати» номи билан аталган) XVI аср бошида кўчиб ўтган турк-мўгул қабилалари (қушчи, буркут, найман, уйгур, қўрловут, қиёт, кўнғирот, ғирайли, тангут, дурман, ябоку, хитой, чимбой, шунқорли, шадбакли, ийжон, қовчин, манғит, журғун, минг, бошқирд, можор, солур қозон, эчки байри ва бошқалар) ўзи билан бирга олиб келдилар. Ана шундан бошлаб қадимдан шу икки жайхун ва сайхун (Моварауннахр) ва унинг теварак атрофида истиқомат қилиб келган қадимий туркий тилда сўзлашувчи халқ Ўзбек номини олди, дейилади СССР тарихчиларининг ёзган тарихий китобларида.
Ўзбек ҳалқи XV-XVI асрларда пайдо бўлган экан, деган хулосага келиш хато эканлигини англашимиз керак, бундай фикрда бўлиш илму-ҳақиқатга хилоф иш тутишдир. Агар Геродотнинг асарларидан ШАК(САК)-сўзини маъносини чуқур ўргансак, бу -сўз, бош бўлишни ҳоҳловчи ёки ҳеч кимга бўйинсинмайди деган маънони англаймиз, демак бу "Ўзбек" сўзининг юнонча нисбасидир. Халқ тарихи, унинг номидан олдин юради. Мисол учун инглизлар, ҳерман (немис)лар ва французларни олиб курайлик. Уларнинг ҳам қадимий ҳалқлардан ҳисобланади ва улар бошидан ҳерман, инглиз, француз деб аталмаган. Инглизларнинг ҳозирги Британия оролларида милоддан аввалги бир мингинчи йиллар ўртасида истиқомат қилган аждодлари пикт ва кельт деб аталган. Кейинги номларини (англосакс номини) улар милоднинг V-VI асрларида Оврўподан ўша оролларга кўчиб ўтган ҳерман қабилалари: -Англлар ва сакслар номидан олишган. Энди ҳерман (немис)ларни олиб кўрайлик. Уларнинг элатий асоси тахминан инглизлар билан бир вақтда, милоддан аввалги бир мингинчи йилларда ташкил топди. Бунга франк, сакс, бовар, тюринг, аллеман ва тевтон қабилалари асосий сабаб бўлди. Ҳерман этноними эса XII-XIII асрларда пайдо бўлди. Энди французларни олиб кўрайлик. Уларнинг аждодлари ҳозирги Франциянинг Галлия ўлкасида милоддан аввалги I асрда истиқомат қилган кельт қабилалари (масалан, Галлар) эдилар. Француз номи эса IX асрда Ҳерманиядан кўчиб келган франк қабиласи номидан олинган. Ўзбеклар тарихий йўлини ўрганиш жараёнида эътиборли бўлиб кўрингани турли халқлар яшайдиган ҳудудлардаги номланиш атамаларини ЎЗБЕК ТИЛИДА МАЪНОДОР ЖАРАНГЛАШИДИР.
Энди «Ўзбек» этнонимининг пайдо бўлиши ҳақида сўз юритсак, XII-XIV асрлардан қолган тарихий манбалар, XIII асрнинг охири ва XIV асрнинг бошларига оид тарихий манбалар бор. Ўша даврда ўтган муаррихлар: Ҳамдуллох, Қазвиний (1281-1350), Ал- Калкошондий (1418 йили вафот этган), Низомиддин Шомий (1404 йили вафот этган), Шарафуд- дин Али Яздий (1454 йили вафот этган), Абдураззоқ Самаркандий (1413-1482), Хондамир (тахминан 1475-1535), Мирза Муҳаммад Ҳайдар (1500-1551) ва бошқалар. Дашти қипчоқнинг шарқий кисмини (Волга дарёсидан Балхаш кўлигача, Ғарбий Сибирдан Сирдарё ва Орол денгизи бўйларигача бўлган ҳудудни «диёри ўзбек», «улуси ўзбек», «мамлакати ўзбек», «Usbeks tartars», ўша мамлакат подшоларини «малики диёри Ўзбек» «подшоҳи Ўзбек», уларнинг қўшинини ташкил қилган аскарларни эса «сипоҳи Ўзбек» деб атаганлар.
Низомиддин Шомий Тухтамишхон(Ҳокимият учун курашган Оқ Ўрда султонларидан; 1376-1395 йиллар. Оқ ва Олтин Ўрда хони)нинг XIV асрнинг 70 йиллари бошида Амир Темурдан мадад сўраб Самаркандга келиши ҳақидаги ҳикоясида мана буларни ўқиймиз: «У (Амир Темур) Тўхтамиш ўғлонга Ўтрор билан Савронни инъом килди ва уни ўша вилоятларга юборди. Маълум вақт ўтиб, ўзбекларнинг подшоси Ўрусхон(1361-1375 йиллари Оқ ўрда хони)нинг ўғли Қутлуқ Буқо катта кўшин билан унга (Тухтамиш ўғлонга) қарши чиқди ва у билан кўп марта урушди». Тўхтамиш Оқ Ўрда тахтини эгаллагач, валинеъмати (Амир Темур)га хиёнат қилди. Шунда Амир Темур 1389 йили унга қўшин тортди. Сариқ Ўзан деган манзилга етганда, «нўёнлар билан амирлар тўпланишиб (соҳибқиронга) арз қилдилар: «Яхшиси аввал Анқо тўрага (Мўғулистон хони Ҳизрхўжа(1388-89—1398-99)нинг нуфузли амирларидан) қарши борайлик ва уни йўқ қилайлик сўнгра тарқоқликда юрган ўзбек қавмларини бирлаштирайлик» деган ёзувлар бор.
davomi bor..

Комментариев нет:

Отправить комментарий