ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 3 февраля 2019 г.

УЯЛМАДИНГМИ?

УЯЛМАДИНГМИ?
Никоҳланган ёринг хорижда ишда,
Кунлари ўтади ғам ва ташвишда.
Шайтонга айланган собиқ фаришта,
Ёт билан ётишга уялмадингми?
Энди саломингга олмасак алик,
Қилаяпсан бизга «муаллима»лик.

Кайф-у сафо учун беш дақиқалик,
Номусинг сотишга уялмадингми?
Зино ўрмонида ов қилган арслон,
Сенинг иффатингни айлади яксон.
Оз сенга тошбўрон ё дарра саксон,
Виждонни отишга уялмадингми?
Ёринг топган пулдан бериб хушторга,
Виждонингни кўмдинг юрак мозорга.
Не деб жавоб бергунг Парвардигорга,
Гунохга ботишга уялмадингми?
Бошинг чиқмай қолди кулгу мазахдан,
Текин чипта олдинг ўзинг дўзахдан.
Хушторинг узатган ўшал қадаҳдан,
Шароблар тотишга уялмадингми?
Энди кечдир тўкма кўздан селингни,
Хушторга тутқазиб нозик белингни.
Шармисор айладинг қондош элингни,
Чилимлар тортишга уялмадингми?.... .Cоғлиғингиз учун севимли канал давомини ўқиш учун куйдаги ЛИНКни босинг 👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹 телеграмда 👉 @malhamuz
🌿 🍎🍓🌺

Комментариев нет:

Отправить комментарий