Abduqadir Sattarov, [04.02.19 07:42]
Жин босиши
Савол:
Уйда ухлаб ётганимда кимдир қийнайди, озор беради, гапиради, овози жуда хунук, жуда ҳам қўрқаман. Ҳатто кундузи ухламасликка ҳаракат қиламан. Нима қилишни
маслаҳат берасиз?
Жавоб:
Алҳамдулиллаҳ;
Сизга ухлаганингизда озор бераётган нарса жин бўлиб, сиз бошингиздан кечираётган ҳолат “жин босиши” деб аталади. Жин инсонга озор бериши мумкин. Шунинг учун шариатимизда жиндан ҳимояланиш йўллари батафсил баён этилган. Қуйида шулардан баъзиларини айтиб ўтамиз:
Инсон ухлашдан олдин икки қўлини дуога очгандек очиб, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини ўқиб дам солади ва боши, юзи, олд томонидан бошлаб, имкон қадар баданининг барча ерини қўли билан силаб чиқади. Бу ишни уч марта такрорлайди (Бухорий ва Муслим ривояти).
Ихлос сурасининг ўқилиши қуйидагича: “Қул ҳуваллоҳу аҳад. Аллоҳус сомад. Лам ялид ва лам йуулад. Ва лам якун лаҳуу куфуван аҳад”.
Ихлос сурасининг тафсири қуйидагича: “Айтинг эй, Пайғамбар. У улуҳиятда ҳам, рубубиятда ҳам, исмларда ҳам, сифатларда ҳам ягона ва шериксиз бўлган Аллоҳдир. Аллоҳ улуғлик, буюклик, олийлик сифатларининг барчасида энг комил бўлган зотдирки, барча ҳалойиқлар ҳожатлари ва истак – хоҳишлари ўталишида ёлғиз уни қасд қиладилар, ёлғиз ундан сўрайдилар. Унинг фарзанди ҳам йўқ, отаси ҳам йўқ, жуфти ҳам йўқдир. Халқларидан бирон кимса на исмларида, на сифатларида, на ишларида унга ўхшовчи ҳам, Унга тенг ҳам бўлмади. У энг ҳайр-барокатга бой бўлган, энг олий ва муқаддас зотдир”
Фалақ сурасининг ўқилиши қуйидагича: “Қул ауузу бироббил фалақ. Мин шарри маа холақ. Ва мин шарри ғоосиқин изаа ва қоб. Ва мин шаррин наффаасаати фил уқод. Ва мин шарри ҳаасидин изаа ҳасад”.
Фалақ сурасининг тафсири қуйидагича: “Айтинг эй, Пайғамбар: “Мен тонгнинг Парвардигоридан барча махлуқотларнинг ёмонлик ва озорларидан, тун қоронғуси қоплаб келган вақтдаги туннинг ёмонлигидан ва тунда содир бўладиган ҳар хил озорли ва кўнгилсиз ишлардан, сеҳр мақсадида тугунларга дам соладиган сеҳргар аёлларнинг ёмонлигидан ҳамда Аллоҳ одамларга ато этган неъматларга ҳасад қилаётган, уларнинг йўқ бўлишини истаётган ва уларга кўнгилсизликлар содир бўлишини истаётган хасадгўйларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман””.
Нос сурасининг ўқилиши қуйидагича: “Қул ауузу бироббин наас. Маликин наас. Илааҳин наас. Мин шаррил васваасил хоннаас. Аллазий ювасвису фий судурин наас. Минал жиннати ван наас”.
Нос сурасининг тафсири қуйидагича: “Айтинг, эй Пайғамбар: “Мен одамларнинг васваса қилувчи шайтоннинг ёмонлигини қайтаришга қодир бўлган ёлғиз Раббидан, одамларнинг барча ишларини бошқарувчи, тасарруф қилувчи, улардан Ўзи беҳожат бўлган, одамларнинг ундан ўзга ҳақ сиғинувчиси бўлмаган ягона илоҳидан, ғафлат пайтда васваса қиладиган, Аллоҳни эслаганда эса қочиб, беркинадиган, одамларнинг кўнгилларига шак-шубҳалар соладиган, уларнинг кўнгилларига васваса қиладиган инсу жин шайтонларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман””.
Шунингдек, инсон ухлашдан олдин “Оятул курсий”ни ўқишга одатланиши лозим. Ухлашдан олдин “Оятул курсий”ни ўқиган инсон учун Аллоҳ таоло тарафидан ҳимоячи фаришта туширилиб, уни тонггача ҳимоя қилиши ва унга бирон бир шайтон яқинлаша олмаслиги саҳиҳ ҳадисларда айтилган (Бухорий ривояти).
“Оятул курсий”нинг ўқилиши қуйидагича: “Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййуум. Лаа таъхузуҳуу синатув валаа навм, лаҳуу маа фис самааваати ва маа фил ард, ман зал лазий яшфау индаҳуу иллаа биизниҳ, яъламу маа байна айдийҳим вамаа холфаҳум, валаа йўҳийтууна бишайъим мин илмиҳии иллаа бимаа шааъ, васиа курсиййуҳус самааваати вал ард, валаа яуудуҳуу ҳифзуҳумаа, ваҳувал алиййул азийм”.
Abduqadir Sattarov, [04.02.19 07:42]
“Оятул курсий”нинг тафсири қуйидагича: “Аллоҳ – илоҳлик ва маъбудликка Ундан бошқа ҳеч ким лойиқ бўлмайдиган зотдир. У комил ҳаёт маъноларининг барчасига ўз улуғлигига лойиқ бўлганидек эга бўлган Ҳай – Тирикдир, Қайюм – барча нарса устида қойимдир (бутун борлиқни бошқариб турувчи ва барча махлуқотларининг тадбирини қилиб турувчидир). Уни на мудроқ, на уйқу тутгай. Осмонлару ердаги барча нарса унинг мулкидир. Унинг ҳузурида ҳеч ким унинг изнисиз бировни шафоат қилишга журъат қилмас. Унинг билими бутун борлиқни – ўтмиши, ҳозири ва келажагини қамраб олган, халқларнинг келажак ишларини ҳам, ўтмишдаги ишларини ҳам билади. Ҳеч ким унинг илмидан ўзи билдирган ва бохабар қилганидан бошқа нарсани била олмас. Унинг курсиси осмонлару ерни қамраб олгандир. Курси Парвардигори субҳонаҳу ва таоло қадам қўядиган жой бўлиб, унинг қандайлигини ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. Осмонлару ерни муҳофаза қилиш Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога оғирлик қилмайди. У ўзининг зоти ва сифатлари билан барча махлуқотидан олий бўлиб, олийлиги улуғлик ва буюклик сифатларининг барчасини ўзида жамлагандир”.
Эрталаб ва кечқурун “бисмиллааҳил лазий лаа ядурру маъас миҳии шайъун фил арди валаа фис самааъ, ва ҳувас самийъул алийм” дуосини уч мартадан ўқиш лозим. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки, бу дуони эрталаб ва кечқурун уч мартадан такрорлаган инсонга ҳеч нарса зарар етказа олмайди (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Мазкур дуонинг маъноси: “Унинг номи тилга олинганда осмону ерда ҳеч нарса зарар етказа олмайдиган Аллоҳ номи билан бошлайман. У эшитувчи ва кўрувчи зотдир”.
Қолаверса, қуйидаги дуони мудом ўқиб юриш тавсия қилинади: “Ауузу бикалимаатиллааҳит тааммаат, аллатий лаа йужаавизуҳунна баррун валаа фаажирун мин шарри маа холақо ва бароа ва зароа, ва мин шарри маа янзилу минас самааъ, ва мин шарри маа яъружу фийҳаа, ва мин шарри маа зароа фил арзи ва мин шарри маа яхружу фийҳаа, ва мин шарри фитанил лайли ван наҳаар, ва мин шарри кулли тоориқин иллаа тоориқон ятруқу бихойрин йаа Роҳмаан” (Аҳмад ривояти).
Мазкур дуонинг маъноси: “Аллоҳнинг яхши одам ҳам, ёмон одам ҳам ҳатлаб ўта олмайдиган мукаммал калималари билан У яратган ва бор қилган барча нарсаларнинг ёмонлигидан, осмондан тушадиган ва унга кўтариладиган, ерда пайдо қилган ва ердан чиқадиган нарсаларнинг ёмонлигидан, кеча ва кундуз фитналарининг ва тунда келадиган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Тунда яхшилик келтирувчи нарсалар бундан мустасно, ё Раҳмон!”
Танбеҳ: мазкур оят ва дуоларни ўқишдан олдин уларнинг маъноларини яхши ўзлаштириб олиб, арабча матнини ўқиганда шу маъноларни юракдан ҳис қилиб туриш мақсадга мувофиқдир.

Комментариев нет:
Отправить комментарий