ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 8 февраля 2019 г.

МУБТАЛО БЎЛДИМ САНГО

МУБТАЛО БЎЛДИМ САНГО
(Навоий ғазалига мухаммас)
Андалиб эрдим, куйиб зоғу ало бўлдум санго,
Куйганимға ғам емайсен, чун сало бўлдум санго.
Бир хабар ҳам олмадинг ҳеч чун хало бўлдум санго,
Кўргали ҳуснингни зору мубтало бўлдум санго,

Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдум санго.
Йўлларингда мунтазирмен, қўлларимда даста гул,
Бир қиё боқмай ўтарсен гулларим олмоқ тугул.
Чун бағир ёнди ниҳоят, жисму жоним бўлди кул,
Ҳар неча дедимки кун-кундин узай сендин кўнгул,
Ваҳки, кун-кундин баттарроқ мубтало бўлдум санго.
Мағруру масрур юрубким, ўз-ўзинг ҳай-ҳайладинг,
Бул манинг нозук дилимға ишқ ўтини жойладинг.
Бевафо, золим экансен, мен гадони найладинг,
Мен қачон дедим, вафо қилғил, менга зулм айладинг,
Сен қачон дединг, фидо бўлғил манго, бўлдум санго.
Мажнуни девона бўлдум, санго бу кулгу сифат,
Сен ажаб кўшкингда ҳурсен, ўлтуруб кўзгу сифат.
Ҳам мусаффо, соф эрурсен энг тиниқ бир сув сифат,
Қай пари пайкарға дерсен, телба бўлдунг бу сифат,
Эй пари пайкар, не қилсанг қил манго, бўлдум санго.
Ҳеч санам парвойи келмас, бағри юз минг пора бўл,
Гарчи сен ушшоқ ароким шоҳ, гадо, бечора бўл.
Хоҳи дайр ичра кезибким, собиту сайёра бўл,
Эй кўнгул, тарки насиҳат айладим, оввора бўл,
Юз бало етмаски, мен ҳам бир бало бўлдум санго.
Ҳамдлар айтгум Худоға туну кун ҳар субҳи шом,
Чун ўзи Аллоҳ берурким, дилда бўлса неки ком.
Анбиёлар суннатидур бўлғуси ҳар дам давом,
Жоми Жам ичра Хизр суйи насибамдур мудом,
Соқиё, то тарки жоҳ айлаб гадо бўлдум санго.
Сунбулу райҳон ўсурким турфа хил хошок аро,
Чиқмағай балки ғанийлар ҳеч гадо, қашшоқ аро.
Юрмағай Суҳайлийким куй учун машшоқ аро,
Ғусса чангидин навое топмадим ушшоқ аро,
То Навоийдек асиру бенаво бўлдум санго.
…………………..
СУҲАЙЛИЙ 
(Қоражон ҚОДИРОВ) - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇 

телеграмда 👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий