ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 8 февраля 2019 г.

Abduqadir Sattarov МАЙИТ БИЛАН СУҲБАТ

Abduqadir Sattarov
МАЙИТ БИЛАН
СУҲБАТ
...Эй отахон, қабрда
нечук қўрқмай ётибсиз, 
Охират азобидан ғам, 
андуҳга ботибсиз?
....Эй болажон, қабрда 
тинч, осойиш ётибман,

Жаҳаннамнинг ваҳмидан 
ғам, андуҳга ботибман.
...Б и р а с р ч а дунёда 
яшаб ўтдингиз чоғи,
Фурсат етиб ажалнинг 
шарбатидан тотибсиз.
... Оллоҳ таоло менга 
энг узоқ умр берди, 
Вақти, фурсати етиб, 
ажал заҳмин тотибман.
...Аҳволларингиз қалай, 
ноҳушроқ кўрингайсиз,
Бир неча кундан буён 
гўр азобин тортибсиз?
...Аҳволим чакки эмас, 
кўринишим ҳам дуруст,
Гуноҳимга яраша 
гўр азобин тортибман.
...Ушбу ёруғ дунёда 
бепарвороқ юрдингиз, 
Қанча гуноҳларни сиз
бўйнингизга ортибсиз?
...Охиратни ўйламай, 
бепарвороқ юрибман,
Беҳисоб кўп гуноҳни 
ўз бўйнимга ортибман.

...Жасадда жонингиз йўқ, 
аммо руҳингиз тетик,
Қ а б р ичида, э воҳ, 
тош мисоли қотибсиз?
...Жон жасадни тарк этган, 
руҳим учиб юрибди, 
Лаҳад ичра баногоҳ, 
тошдек бўлиб қотибман.
... Б у д у н ё роҳат эди, 
зарра ғам кўрмадингиз, 
Энди у роҳатларни 
кимларгадир сотибсиз?
... Роҳат, фароғат билан
яшаб ўтдим бир умр,
Энди у роҳатларни 
фарзандларга сотибман.
....Суҳайлий ҳолингизни 
кўриб, чунон ачинди,
Эҳ отахон, қ а б р д а 
нечук қўрқмай ётибсиз?
....Эй шоирим, ҳолимни
кўриб асло ачинманг,
Тақдиримга тан бериб, 
гўрда қўрқмай ётибман. Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇 

телеграмда 👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий