Узумнинг фойдали хусусиятлари

Беморларни қувватга киргизиш учун меъда-ичак касалликларида, плевритлар, сурункали
Ибн Сино буйрак, қовуқ яллиғланишида, ичак оғриғида узум мевасини, кўз, қулоқ касалликларида ток баргларини, ичбуруғда барглари сувини, тери касалликларида поясининг кулини ишлатган. Кузда ток кесилганида оқиб чиқадиган суви буйрак ва қовуқдаги тошларни майдалайди. Узум мевалари ва баргларининг сувидан қон туфлашда, бавосир, тери раки, гепатитларда фойдаланилади.
Узумнинг пишмаган кўк ғўраси қон босими ва сафрони пасайтиради, сафронинг шиддат билан қайнашини қайтаради, меъдада пайдо бўлган балғамни кетказади, бегона моддаларнинг меъдага тушишига йўл қўймайди, бадан ва жигарга қувват бағишлайди, чанқоқни босади, аъзолар сустлигини бартараф этади.
Замонавий табобатда узум мевалари ёки суви юрак, жигар, буйрак, ўпка касалликлари, подагра, камқонликда, шунингдек, инфекцион касалликлар билан оғриб тузалгандан кейин, организмни қувватга киргизиш ва ҳазм тизими ишини аслига келтириш, чанқоқни қолдириш учун ишлатилади. Узум организмдан сийдик кислотаси ажралиб чиқишини кучайтиради ва шу сабабдан сийдик-тош касаллиги ва подаграда фойдали, деб ҳисобланади. Қон босимини ўрнига келтириш ва юрак-томирлар тизими, кўриш аъзолари ишидаги ўзгаришларни бартараф этиш учун узумнинг ўзи ва суви фойда бериши аниқланган.
Эслатма: қандли диабет, меъда ва ўн икки бармоқли ичакнинг яра касалида организмда йирингли жараён кечаётганида беморга узум бериб бўлмайди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий