ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 4 февраля 2019 г.

Abduqadir Sattarov БУ ДУНЁГА МЕҲМОН БЎЛАМИЗ


Abduqadir Sattarov  
БУ ДУНЁГА 
МЕҲМОН БЎЛАМИЗ
Бу дунёга одамлар,
бизлар меҳмон бўламиз,
Кўпайишиб, тарқалиб,
Ер юзига тўламиз!

Ўтганлар ўтиб кетар
ва яна келмоқдалар,
Навбат келса бизлар
ана шундай ўламиз.
Бу ўлим шундай ҳақки,
барчамизга баробар,
Бутун вужудлар қуриб,
гуллар каби сўламиз.
Вақтинчалик бу ҳаёт,
асло абадий эмас,
Оллоҳ буюрса фақат,
яшаб, нафас оламиз.
Бу беш кунлик дунёнинг
қадрига биз етмасдан,
Кимларнингдир бошига
қайғу, кулфат соламиз.
Мол..дунё талашмайлик,
ер..сув эса бепоён,
Бу дунёда, одамлар,
қай биримиз қоламиз?!
Фақат бир..биримизга
чин қадрдон бўлайлик,
Эй Суҳайлий, барчамиз
бир..бир кетин ўламиз.
Бу дунёга, одамлар,
бизлар меҳмон бўламиз,
Тинч яшасак, албатта,
ер юзига тўламиз!

Комментариев нет:

Отправить комментарий