ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 3 декабря 2018 г.

Олимлар юракнинг чидамлилигини оширувчи маҳсулотни маълум қилишди

Олимлар юракнинг чидамлилигини оширувчи маҳсулотни маълум қилишди 
Зарчава юракнинг саломатлиги учун жуда фойдали маҳсулот экани аниқланди. Унинг истеъмол қилиниши юракнинг катта зўриқишларни кўтара олиш қобилиятини анча яхшилаган. 
“Биз куркумин (зарчава таркибига кирувчи модда) юрак мушаклари ва бошқа мушаклар ҳужайраларидаги оксидантларга қарши кураш учун жавоб берувчи Nrf2 гени
фаоллиги даражасини оширишини кўрсатдик. Бундай стратегия юрак билан боғлиқ муаммолардан азият чекувчи одамлар турмуш тарзини анча яхшилаши мумкин”, деб айтган Небраска штати университети вакили Аҳмад Вафи.

Олимлар яқинда зарчава негизида тайёрланувчи кўплаб зираворлар нафақат таомнинг таъми ва кўринишини яхшилаши, балки кўплаб фойдали хусусиятларга эгалигини аниқлашди. Мисол учун, бир йил аввал америкалик биологлар зарчавани кимётерапия воситаларини саратон ҳужайраларига етказишда қўллаш мумкинлигини аниқлашган.

Янада аввалроқ бошқа олимлар зарчаванинг асосий компоненти бўлган куркумин моддаси организмга яллиғланишлар ва улар билан боғлиқ касалликларга қарши курашда ёрдам беришини ҳамда кўрлик ва ақли заифликдан ҳимоялашини аниқлашган. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича эса, бу модда сувда эримаслиги ва қонга ёмон сингиши туфайли ҳеч қандай фойдали жиҳатга эга эмас. 

Вафи ва унинг ҳамкасблари зарчаванинг яна бир фойдали хусусиятини аниқлашди. Улар куркуминнинг бир нечта сичқоннинг юраги ишига таъсир қилишини кузатиб, унинг организмга таъсирининг молекуляр механизмларини аниқлашган.

Тажриба давомида сичқонларнинг коронар артерияси шундай тикилганки, юракнинг чап қоринчаси доимо тўла ҳолда бўлган ва ўзи орқали одатдаги ҳажмнинг ярмидан кўпроғини ўтказа олмаган. Олимларнинг айтишича, қон айланиш тизимида бундай сунъий бузилишлар юрак етишмовчилигининг турли шаклларидан азият чекувчи одамлар юрагида нима бўлишини кўрсатган.

Тинч ҳолатда бу бузилишлар инсонга кучли таъсир қилмайди, бироқ кичик зўриқишлар пайдо бўлиши биланоқ юрак зўриқиб, тез чарчай бошлайди. Олимларнинг таъкидлашича, юрак фаолиятидаги бундай муаммолар яллиғланишлар сабабли юзага келган бўлиши ёки авж олиши мумкин.

Вафи ҳамкасблари билан бирга зарчаванинг катта миқдори артерияси тикиб қўйилган сичқонлар юракларига қандай таъсир қилишини текшириб кўришган. 

Тажрибанинг кўрсатишича, зиравор сичқонлар юраги фаолиятини ҳақиқатан ҳам яхшилаган. Сичқонлар югуриш йўлакчаси бўйлаб ҳеч нарса олмаган сичқонларга нисбатан 1,5 марта узоқроқ масофага ва 20-30 фоизга тезроқ югурган.

Куркумин молекулалари Nrf2 гени ва у билан боғлиқ ДНКнинг иккита қисми – HO-1 ва SOD2 фаоллигини оширган.

Яна эътиборли жиҳати, зарчава истеъмол қилган соғлом сичқонлар ҳам узоқроқ ва тезроқ югура бошлаган. Буларнинг барчаси эса зарчава ёки Nrf2 генининг бошқа активаторларини юрак саломатлигини яхшилаш ва инсон бардошлилигини ошириш учун қўллаш мумкинлигидан дарак беради.
📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇

телеграмда  👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий