СПОРТ ЗАЛЛАРИДА ЮҚТИРИШ МУМКИН БЎЛГАН 7 ТА ЁҚИМСИЗ КАСАЛЛИК.
Тренажер залларига бориш орқали инсон нафақат рельефли мускулатурага эришиши, балки бир қатор юқумли касалликларни хам илаштириб олиши мумкин.
FitRated.com портали ўтказган текширувлар натижасига кўра спорт тренажерларидаги бактерияларнинг 70% касаллик чақириш хусусиятига эга ва улар ичида қуйидаги 7 та касаллик энг кўп учрайди.
Инсон папилломаси
вируси.
Папилломовирус — энг кенг тарқалган касаллик бўлиб, одатда жинсий алоқа орқали юқади. Касаллик ўткир учли кондилома (сўгаллар) ни жинсий аъзолар, товаонда ёки томоқда пайдо бўлиши билан характерланади. Уни даволамалик саратонга олиб келади. Папилломавирусни яланг оёқ холда юрганда ечиниш ва чўмилиш хоналарида юқтириш мумкин. Организмга бир марта кирган вирус у ерда бир умрга қолади. Унинг фақат ташқи кўринишларини даволаш мумкин.
Клебсиелла
Бу бактерия одамнинг ичагида жойлашиб, бир қатор сийдик йўллари касалликлари, пневмония ва менингит чақириши мумкин. Клебсиелла машқ гиламчаларида, тренажерларда ва гантелларда кун кечиради. У билан тананинг жарохатланган юзалари орқали зарарланиши мумкин. Клебсиелла дориларга чидамли, аммо антибиотиклар билан тўлиқ даволаш мумкин.
Коли
Esherihia Coli бактерияси одам ва хайвон организмида мавжуд бўлиб, кўнгил айниши, ич ўтиши ва пневмония чақиради. Зарарланган овқат шунингдек, зарарланган юзалар орқали юқади. Агар иммунитетингиз мушакларингиз каби кучли бўлса керакли миқдорда сув ичиб организнинг ўзини курашишини кутиб туришнинг ўзи кифоя. Акс холда врачга мурожаат қилишингиз керак.
Тилла ранг стафилококк
Staphylococcus aureus – тери инфекциясини чақириш хусусиятига эга бўлиб, асосан тери тошмалари, қизаришлар ва хуснбузарлар кўринишида намоён бўлади. Шундай бўлсада уни даволамаслик сепсис ва менингитга сабаб бўлади. Стафилококкни контакт йўл билан сочиқ ва тренажерлардан юқтириш олиш мумкин.
Кандида
Энг оммабоп замбуруғ бўлиб, микоздан то қирма темираткигача касалликлар спектрини келтириб чиқаради. Кандида иссиқ ва намни ёқтириб, бассейн, сауна, ечиниш хоналари ва чўмилиш кабиналарида истиқомат қилади. Кандидани комплекс воситалар: замбуруғга қарши крем ва антибиотиклар билан даволанади.
Стрептококк
Унинг 20 дан ортиқ тури бўлиб, бариси юқори нафас йўллари яллиғланишини келтириб чиқаради. Стрептококк инфекцияси хаво-томчи йўли билан, тренажерлар орқали, сочиқ, эшик ушлагичлари ва сув идишлари орқали юқиши мумкин. Белгилари томоқдаги енгил оғриқдан то пневмониягача кучайиши мумкин. Шунингдек стрептококк пиодермия – терини яллиғланишини келтириб чиқариши мумкин. Стрептококк инфекцияси осон даволанади.
Грипп
Кўпгина одам йиғилган ёпиқ типдаги заллар грипп тарқалиши учун энг қулай жойлар хисобланади. Грипп хаво-томчи йўли орқали юқиб, даволансада бир қатор асоратларга сабаб бўлиши мумкин.

Комментариев нет:
Отправить комментарий