ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 4 декабря 2018 г.

Миямиз толиқиб қолади

😢1.Миямиз толиқиб қолади

Инсон мияси узоғибилан кечки соат 23:00 гача бедор бўлиши мумкин. Агар соат 23:00 дан сўнг ухлашга одатланган бўлсангиз, вақт ўтгани сайин ақлий фаолиятингиз сустлашиб боради. Баъзилар тунги соат 23:00 дан соат 2:00 гача мизғиб олишадию, сўнг ёзув-чизув ишларини бажаришади. Бу ҳам соғлиққа зарар. Айниқса,
асаб тизими зарарланади. Ҳолсизлик, жиззакилик, кайфият ўзгариши кузатилиши мумкин.

😡2.Ташқи кўринишингиз ўзгаради

Тунда организмдаги ҳужайралар янгиланади. Бунинг учун эса уларга дам бериш керак. Организм уйғоқ ҳолатда бўлганида янгиланиш жараёнлари содир бўлмайди. Қарабсизки, юз терисига ажин тушиши, рангпарлик кабилар юзага келади.

😒3.Сурункали чарчоқ

Аввалига кундузи уйқунгиз келаётгандек туюлади. Бора-бора меҳнат лаёқати камайиб, хотира сустлашади, диққатни жамлашга қийналасиз. Чунки организм жуда ҳам толиққан. Уйқусизлик эса заҳира қувватини ҳам тортиб олаяпти.

😔4.Иммунитет заифлашади

Ҳаммаси кундек равшан. Уйқунинг етарли бўлмаётгани иммун тизимини ишдан чиқаради. Организмдаги алмашинув жараёнлари бузилиб, иммунитет заифлашиб боради. Бу ҳолат тез-теш шамоллаш ва тумов билан кузатилиши мумкин
📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇

телеграмда  👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий