Варикоцеле.
Уруғ тизимчаси веналарининг варикоз кенгайиш и 18-30 яшар ўғил болалар ва эркакларнинг 8-20 фоизида учрайди. Маълумки, ўнг мояк венаси пастки ғовак венага, чап мояк венаси анча юќорида буйрак венасига ќуйилади. Чап мояк венасининг ќуйилиш масофаси узун бўлганлиги учун варикоцеле алоћида касаллик сифатида асосан чапда учрайди. Охирги доплер УТТ кенг ќўлланилиши натижасида икки тамонлама варикоцеле
ќарийб 80% ҳолларда аниќланмоќда. Буйрак касалликларининг (ўсмалар ва ҳ.к.) белгиси сифатида варикоцеле икки томонда ћам бир хил учрайверади. Жуда кам учрайдиган аномалия, яъни ўнг мояк венасининг чап буйрак венасига ќуйилиши пайтида варикоцеле ҳаќиќатан икки томонлама бўлади. Варикоцеленинг 3 даражаси тафовут ќилинади: 1 даражаси - кенгайган вена ќон томирлари ёрғоќда кўзга ташланмайди, уларнинг кенгайганлигини фаќат пайпаслаб аниќлаш мумкин; II даражаси - кенгайган томирлар кўзга ташланади ва моякнинг пастки ќутбигача осилиб тушган бўлади; III даражаси - кенгайган томирлар моякдан ћам пастроќќа осилиб тушган бўлади.
✏️Белгилари ва ташхиси.
Беморлар чап ёрғоќ соћасида симиллаб турадиган оғриќ, чап моякнинг ўнгига нисбатаи пастроќ осилиб, атрофида томирлар кенгайганидан шикоят ќилади. Ётган ћолда кенгайган томирлар бўшаб ќолади. Иваниссевич (O. Ivanissevich, 1937) cинамаcи билан cимптоматик варикоцелени касаллик cифатидаги варикоцеледан фарќ ќилиш мумкин: горизонтал ћолатда ёрғоќдаги веналар бўшаб турган бўлади, шу ћолатда чов каналининг ташќи тешиги соћаcида уруғ тизимчаси томирлари билан ќов суягига босиб турилиб, бемор вертикал ћолга келтирилса, вена ќон томирлари ќонга тўлмай туради. Агар шу пайт босиб турган ќўл олинса, варикоцеле касаллигида ёрғоќдаги вена ќон томирлари дарћол тўлиб, "узум бошчаси шингилчасидай" кўзга ташланиб ќолади. Варикоцеле сабаблари венокаваграфия, буйрак венографияси (мояк веналарида ќоннинг тескари томонга оќаётгани), венотонометрик текширишлар (буйрак венаси ва пастки ғовак венада ќон босимининг кўтарилиши) ёрдамида аниќланади. Буйрак касалликлари бор–йўќлиги батафсил текширишлар орќали амалга оширилади.
✏️Давоси. Варикоцеле, даражасидан ќатъий назар, даволаниши зарур. Даволаш рентгенваскуляр окклюзия (склеротерапия) ва жарроћлик усуллари билан амалга оширилади. Варикоцеленинг биринчи даражасидаёќ (сперматогенез бузулишга улгурмасдан), мояк веналари тармоќланган бўлиб, коллатераллар жуда тараќќий этган холларда рентгеноэндоваскуляр окклюзия ќўлланилади. Оператив даволаш усулларидан ћозирги пайтда энг кўп ќўлланиладигани Иваниссевич операцияси бўлиб, бунда ќорин орти тўќимасида моякнинг ички венаси топилиб, икки жойидан боғланади ва кесилади. Шу йўл билан бу венада ќоннинг тескари томон оќишининг олди олинади ва ёрғоќда ќон димланиши бартараф этилади.
Бажарилиши анча мураккаб бўлган, лекин патогенетик нуќтаи назардан асосланган операция усулларини Н.А.Лопаткин (1973) таклиф ќилган: 1. проксимал тестикулоилеоцекал вена анастомози (мояк венаси кесилиб, унинг проксимал охири умумий ёнбош венанинг ён томонига имплантация ќилинади); 2. проксимал тестикулосафеновеноз анастомоз (мояк венасининг кесилган проксимал охири катта тери ости венасининг ўрта ќисмидан кесилган проксимал охири билан ќўшиб улаб ќўйилади).
Комментариев нет:
Отправить комментарий