ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 3 декабря 2018 г.

Лабларинингиз ёрилганда 12 чора..


Лабларинингиз ёрилганда 12 чора..
Лаб териси ўта нозик саналади. Унда нафақат ташқи таъсирлар, балки организмнинг ички ҳолати ҳам акс этмай қолмайди. Куз-қиш мавсумида лаблар қуруқлашиши, ёрилиши муаммосига кўп дуч келамиз. Биласиз, бу ҳолатда лаб териси алоҳида парвариш талаб этади.
Ҳаммаси асабдан!
Лаблар ўз–ўзидан қуруқлашмайди. Қуйида муаммонинг бир қанча сабабларини санаб ўтамиз:


Авитаминоз. Организм А, Е ва С витаминларига кучли эҳтиёж сезса, лаб териси қуруқлашади.
Намлик даражаси паст. Кам суюқлик қабул қилинганда организмдаги сув баланси бузилади.
Зарарли одат. Лабларни тил билан ялаб қўйиш, ҳадеб бир–бирига текказиш тўғри эмас. Бу ҳолатда лаб терисининг ҳимоя қатлами сустлашади.
Зираворлар. Аччиқ, шўр, нордон егуликлар тери ҳолатига ножўя акс этади. Таъм берувчи зираворлар эса тери сезувчанлигини ўзгартириши мумкин.
Аллергия. Упа, тонал креми ёки помада лаб терисига ёқмаса, аллергик реакция келиб чиқиши мумкин. Бунда тери атрофи буришади.
Руҳий қўзғалиш. Кучли стресс, яширин кечувчи депрессия, асабийлик – лаб териси кучли қуруқлашишига олиб келади. Айниқса, бирор нимадан қаттиқ норози бўлинганда ички руҳий ҳолат лаб терисида акс этади.

Энг яхшиси – уқалаш

Салқин ҳаво лаб терисига озор бермаслиги учун кунора лабларни уқалаб туриш керак. Муолажа жуда осон бажарилади: кўрсаткич бармоқ ёстиқчасида лабнинг устки қисми енгил пайпасланади. 5-8 дақиқалик уқалашдан сўнг бу соҳада қон айланиши яхшиланади.

Уқалашни бошлашдан аввал лабдаги помадани ўчириб, озроқ ўсимлик ёғи ёки вазелин суртиш керак.

Кунора лабларга бодом, узум данаги ёки чаканда ёғидан суртиб турилса, лаб қуруқшаб қолишининг олди олинади. Шунингдек, 3-5 дақиқага болалар кремини суртиб қўйиб, сўнг қуруқ салфетка билан артиб олиш ҳам фойдали.

Пилинг қиласиз!

Қуруқлашган лабларни парваришлашдан аввал лабнинг устки қаватини тозалаб олиш зарур. Бунинг учун қуйидаги пилинг усуллари тавсия этилади.

1 ош қошиқ суюқ асалга 1 чой қошиқ қўнғир шакарни аралаштириб, лабингизга суртинг. Сўнг бармоқ учи ёрдамида енгил уқаланг.
1 ош қошиқ гуручни блендерда эзғилаб олинг. Сўнг 1–1,5 ош қошиқ сметанага аралаштириб, лабларга суртинг.
1 чой қошиқдан истеъмол содаси, асал ва 2-3 томчи зайтун ёғини бирлаштиринг. Аралашмани лабларга суртиб, 3-5 дақиқага қолдиринг.
Тенг миқдорда ош тузи ва сметанани аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашмани лабларга қуюқ қилиб суртиб оласиз.
Пилинг учун танланган аралашма лаб терисига яхши сингдирилиши керак. Бунинг учун уқалаш усулидан фойдаланилади. Сўнг илиқ сувда чайиб олинади (қайноқ сув мумкин эмас). Пилингдан сўнг озиқлантирувчи крем ёки исталган мойлардан бирини суртиш керак.

Меъда–ичак, эндокрин тизим муаммолари мавжуд бўлганида лаб териси қуруқлашади ва ёрилади. Шунингдек, лабларатрофи бичилади.


Фойдали ниқоблар

Сметана + лимон суви. 2 ош қошиқ сметанага 6-8 томчи лимон суви ва 1 чой қошиқ зайтун ёғини аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашмани лабга суртиб, 10 дақиқага қолдирасиз.

Сабзи + зайтун ёғи. Битта сабзини қирғичдан ўтказиб, шарбатини ажратиб олинг. 2-4 томчи зайтун ёғини қўшинг. Сабзи шарбати лабдаги ёриқларни битказади.

Товорог + сметана + асал. Тенг миқдорда сметана ва творогни аралаштиринг. Озроқ асал қўшинг ва аралашмани лабларга қуюқ қилиб суртинг.

Қатиқ. 2-3 ош қошиқ қатиқни илитинг-да, лабларга суртиб қўйинг. Қатиқ терини юмшатади.

Олма + сариёғ. Ярим бўлак олмани қирғичнинг майда тишидан ўтказинг. Ярим чой қошиқ сариёғ қўшинг. Ниқоб лабларга суртилиб, 10 дақиқага қолдирилади.

Ниқоб тозалаб олингач, лабларни енгил уқаланг. Сўнг сариёғ ёки озиқлантирувчи крем суртиб олинг.

Лабларга асал суртиб қўйиш доим ҳам фойда қилавермайди. Агар тери таъсирчан турга мансуб бўлса, лаблар қизариши, ачишиши мумкин.

Комментариев нет:

Отправить комментарий