_Одам Ато жаннатдан ерга қувилибдилар. Жаннатдаги хамма йиғлашга тушибди, Одам Ато жаннатдан қувилаганлигига ҳамманинг рахми келибди. Фақат олтин ва кумуш йиғлашмапти. Шунда Оллох олтин ва кумушнинг қадарини бебахо қилиб белгилаб берибди. Олтин Оллох буюрган тақдирни тўғри деб хисоблабди ва Одам Атога қараб рахм қилмапти. Шудан буён олтин яхшилик йўлида
юрганларга вафо қилар экан. Олтин ва кумушлар билан ўзимни бахтли қиламан деганларга жафо қилар экан. Худди шундай олтин каби инсонлар бор экан, улар доимо яхшилик йўлида хизмат қилишар эканки, доимо уларга хамма нарса етаркан. Шундай олтиннинг орқасидан қувган инсонлар бор эканки, уларга қанча олтин бўлса хам етмаслик бирга хамрох бўларкан.
Одам Ато ерга тушиб ўзининг очлигидан азият чека бошлабди. Шунда Жаброил АС Одам Атога нон қилишни ўргатибди. Нонни пишириб энди ейман деганида, Жаброил АС “Шомгача нонни емасдан сабр қилишликни ва бу биринчи рўза ибодати бўлишини айтибди. Шом бўлиб оғиз очилибди ва энди Одам Ато нонга қўлини узатса, нон тоғнинг орқасига қочиб кетибди. Одам Ато ноннинг орқасидан қува бошлабди. Шунда Жаброил АС “Бекор қилдинг, нон ризқ сифатида сенга берилган эди, ризқнинг орқасидан қувмаганингда ноннинг ўзи сенинг олдингга келар эди дебди. Ва нихоят, Одам Ато нонни ейишни бошлабди. Ноннинг ярмини еб бўлганч, қолганини эртанси кун учун олиб қўйибди. Шунда Жаброил АС “Бекор қилдинг, бекор қилдинг! Бу ризқ сенга бугунинг учун берилган эди. Сен уни олиб қўймаганингда эртага яна нон берилар эди дебди. Шу вақтлардан бери биз ризқнинг кетидан қувиб, шу даврлардан буён биз эртанги тўй учун, эртанги кун учун, эртанги қора кун деб бирор нима оиб қўяр эканмиз..._
Комментариев нет:
Отправить комментарий