Malham Uz, [05.12.18 08:21]
Контракт тўлови учун ўтказилган иш ҳақига солиқ имтиёзи бекор бўлмоқда
Ёдингиздами, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасида талабаларнинг контрактларига ўтказиладиган иш ҳақига оид имтиёз бўйича ҳам ўзгариш кираётганини ёзган эдим (https://t.me/xushnudbek/1342). Солиқ тизими мутахассислари билан боғланиб, ушбу масалага ойдинлик киритдик ва маълум бўлдики, мазкур имтиёз бутунлай бекор бўлаётган экан.
Ўзи қандай имтиёз бор эди?
Амалдаги Солиқ кодексининг (http://lex.uz/docs/1286558) 179-моддаси 31-бандига биноан, фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммалари даромад солиғидан озод қилинар эди.
Бу нима дегани?
Масалан, ота ўз фарзандининг контракти учун иш ҳақининг бир қисмини, айтайлик 1 млн сўмини тўғридан-тўғри институт ҳисобига ўтказади дейлик. Бунинг учун институтдан шартнома (ҳисоб-рақам) олиб, ташкилот бухгалтериясига ариза бериб қўйиш керак эди. Бундай вазиятда агар ота 3 млн сўм ойлик олса, демак фарзандининг контракти учун ўтказган 1 млн сўмдан даромад солиғи ушланмас, фақат қолган 2 млн сўмдан солиқ олинарди.
Бу ерда асосий жиҳат шунда эдики, фақат ўзининг ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандининг контракти учунгина шундай имтиёз бериларди. Турмуш ўртоғи, ака-укаси, келини ёки бошқа қариндошларининг контракти учун иш ҳақидан ўтказилса ҳеч қандай имтиёз қўлланмасди.
Энди имтиёз йўқ
Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси (https://regulation.gov.uz/uz/document/1252) катта эҳтимол билан тасдиқланади. Ва ҳозирги вариантига ўзгариш киритилмаса, унда 2019 йил 1 январдан бошлаб контрактлар учун бериладиган ушбу имтиёз бекор бўлади.
Яъни Сиз иш ҳақингизни ўзингизни контрактингизга ўтказасизми, 26 ёшга тўлмаган фарзандингизнинг контрактига ўтказасизми, фарқи йўқ, барибир даромад солиғи ушлаб қолинади.
Контракт учун бошқа қоида сақлаб қолинмоқда
Амалдаги СКнинг 171-моддаси 11-бандига биноан юридик шахслар талабаларнинг таълим олиши учун, Ўзбекистон олий ўқув юрти билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган тўловлар даромад сифатида қаралмас ва солиққа тортилмасди. Яъни бирор юридик шахс ОТМ билан 3 томонлама шартнома тузиш орқали талабанинг контрактини тўлаб берарди. Бунда ўтказилаётган пуллар мақсадли эканлигини кўрсатиш учун шартномада талаба келгусида ушбу ташкилот учун ўқишни битиргач ишлаб бериши кўзда тутиларди.
СКнинг янги лойиҳасида ушбу банд сақлаб қолиняпти, фақат қўшимчасига талаба таълим олиш тугагандан сўнг уч йилдан кам бўлмаган вақт давомида ишлаб беришга мажбур эканлиги расман белгиланди.
Бу қоида нега киритилди?
Нақд пул муаммоси пайтида уддабурон халқимиз амалдаги имтиёздан унумли фойдаланишга ҳаракат қиларди. Яъни бирор фирма ОТМга контрактни тўлайди, талаба унга 80-90% нақдини берарди. Вақтлар келиб фирмани текширгани келишган вақтда ташкилот талабани ўша пайтда ишга олганлиги ҳақида номига расмийлаштирилган буйруқ кўрсатарди.
Ҳа, тўғри, ҳозир ҳам худди шундай буйруқ кўрсатишлари мумкин, лекин ҳар ҳолда СКга расман 3 йил ишлаб беришни қўшиб қўйиш зиён қилмайди, деб ўйлашмоқда лойиҳа муаллифлари.
Контракт суммаси ишчининг иш хақидан ёки бошқа даромадлари ҳисобидан эмас балки иш берувчи ёки бошқа юридик шахснинг ўзининг харажатлари, яъни юридик шахс фойдасининг (ёки зиёнда чиқса ҳам) ўзининг ҳисобидан тўланади. Бу холатда контракт суммаси хеч қачон ишчининг иш хақидан ушлаб қолинмайди. (кейинчалик ушлаб қолиш ва бошқа шу каби холатлар бўлмайди.)
ХУЛОСА:
👉 демак, жисмоний шахслар 2019 йил 1 январдан бошлаб, ўзлари ёки фарзандларининг контрактларига иш ҳақидан ўтказгани учун ҳеч қандай солиқ имтиёзига эга бўлмайди;
👉 юридик шахслар томонидан 3 йил ишлаб бериш шарти билан талабанинг контракти учун ўтказиб берилган сумма талабага даромад ҳисобланмайди ва у даромад солиғи тўламайди.
Malham Uz, [05.12.18 08:21]
Ушбу туркум постлар солиқ соҳаси мутахассислари билан ҳамкорликда тайёрланмоқда.📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇
телеграмда 👉 @malhamuz ёки cайтда👉👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:
Отправить комментарий