ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 21 декабря 2018 г.

ЮКСАК МАСЪУЛИЯТ ҲИССИ

ЮКСАК МАСЪУЛИЯТ ҲИССИ
Юртимизда барча соҳаларда янги-янги ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Халқимизнинг фаровон турмуш тарзини яратиш, миллий маънавиятимиз юксалиши, жамиятимиз тараққиёти учун, албатта, ҳар бир соҳада янгиланиш, ривожланиш бўлмоғи даркор.
Президентимиз қарорига асосан “Фуқаролик жамиятини
ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонининг таъсис этилиши нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларининг фаолиятигақаратилаётган юксак эътибор ва эътирофнинг намунасидир. Ушбу кўкрак нишонига биринчилар сафида муносиб топилганим мени янги йилда янги мақсад-режалар билан янада фаолроқ ишлашга, билдирилган ишончни оқлашга ундамоқда.
Бу йил бизнинг ижодий ташкилотимиз учун жуда муваффақиятли йил бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 5 апрелдаги қарори ижроси йўналишида ташкилотимиз моддий техника базаси мустаҳкамланди. “Ижод” жамоат фонди томонидан янги хизмат автомобили олиб берилди, ҳисоб рақамимизга ҳомийлик маблағлари жалб этилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фондининг давлат грантлари ажратиш бўйича эълон қилган танловида бизнинг “Адабиёт яшаса, миллат яшайди” номли лойиҳамиз ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳа доирасида ўсиб келаётган ёш авлодни маънан етук, жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, илмий-ижодий ва интеллектуал салоҳиятли, китобхон ёшларни рағбатлантириш мақсадида “Адабиётга эътибор – маънавиятга эътибор” ойлиги, “Мен севиб ўқиган китоб” акцияси, “Энг яхши китобхон” танловлари ўтказилди ва бу ишлар давом этмоқда.
Адабиёт тарғиботи, ижодий кечалар, хотира тадбирлари, адабий анжуманлар ташкил этиш билан бирга, истеъдодларни юзага чиқариш, ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам асосий мақсадларимиздандир. Юзлаб ёш ҳаваскорлар вилоятда фаолият олиб бораётган адабий
Аҳоли ва ёшлар ўртасида тугаракларга жамланган. Китобхонлик маданиятини, эзгуликни, миллий истиқлол, она Ватанга муҳаббат, буюк тарихимиз ва маданиятимиздан ифтихор этиш туйғуларини юксалтиришга хизмат қилиш асосий мақсадимиз экан, бунинг учун, аввало ғоявий-бадиий жиҳатдан етук, умрбоқий асарлар яратишга ҳаракат қилишимиз ва нодавлат нотижорат ташкилотлари учун яратилаётган имкониятлардан янада унумли фойдаланиб, миллий адабиётимиз, жамиятимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоғимиз лозим.

Хуршида Ваҳобжон қизи,
Ўзбекистон Езувчилар уюшмаси вилоят булими раҳбари.

Комментариев нет:

Отправить комментарий