ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 17 декабря 2018 г.

🌷🦋😔Совуқ уриш

Совуқ уриш
Совуқ уриш деб паст ҳароратнинг таъсир этиши натижасида тўқималар некрози ва реактив яллиғланишига айтилади.ёки Совуқ уриш. Узоқ вақт давомида паст температуранинг таъсир қилиши нитажасида тўқималарнинг зараланишига совуқ уриш дейилади Ортиқча намлик, микроиқлимнинг бузилиши, тор кийим, тор пойабзал кийиш ва гиповитаминоз каби факторлар совуқ уришига сабаб бўлади.
Совуқ уришининг 4 даражаси фарқ қилинади (18-расм):
I даражали совуқ уриш. Бунда тўқиманинг 40 дақиқадан 60 дақиқагача совуқ уриши фақатгина терига таъсир қилади, вақтинча қон айланиши бузилади. Совуқтаъсирида тери рангсизланади, қонсизланади ва қотади (нуқсонли ёки кўринмас давр). Совуқ урган соҳа иситилиши билан томирларда спазм камаяди, гиперимия фазаси бошланиб, тери қизаради. Бироз шиш пайдо бўлади. 1-2 ҳафта ичида қон айланиши нормаллашади. Оғриқ, қичишиш ҳоллари учраб туради.
II даражали совуқ уриш. Совуқ уришнинг бу турида терининг мальпиги қаватигача юзаки некроз бўлади. Зарарланган тўқималардан плазманинг тез ва кучли ажралишдан эпидермисни кўтариб, пуфакчалар ҳосил бўлади. Тери кўк қизил рангда бўлиб, оғрийди ва шиш пайдо бўлади.
III даражали совуқ уришда терининг чуқур қаватлари ости ёғ клетчаткаси зарарланади. Тери кўк тусга киради. Вақт ўтгач деморкацион чизиқларга (қўпорилиб тушувчи эгатчаларга) эга бўлган тотал некроз пайдо бўлиб, унга инфекция тушса, ҳўл гангрена бошланади.
IV даражали совуқ уришда терининг барча қаватлари ҳатто суяккача некроз чуқурлашади. 7-10 кун давомида бемор ҳарорати кўтарилиб боради. 1,5-2 ой ўтгач, ўлган тўқима ўз-ўзидан кўчиб тушади, яъни ампутацияга учрайди.
Клиникаси. Касалликнинг клиник белгилари икки хил кечади: реактивликкача ва реактив даврлар.
Биринчи давр, яъни реактивликкача бўлган даврда шикочтлар кам, шикастланган соҳа рангсизланган, сезги бузилган, шиш бўлмайди.
Иккинчи давр, яъни реактивлик даври совуқ таъсири тўхтатилгандан кейин рўёбга келади. Бемор иситилгандан кейин совуқ уриш даражаси аниқланади.
Совуқ уришда биринчи ёрдам ва даволаш
Биринчи ёрдамни тиббиёт ходими бўлмаган ҳолда ҳар бир киши кўрсатиши мумкин. Албатта, совуқ таъсирини олиб ташлаш (сувдан чиқариб олиш, иссиқ уйга киргизиш, танани иситиш ва ҳоказо). ПСС, ПСА юбориш, 40-60 минут давомида беморни ваннага солиб, сувнинг ҳароратини 20-40 оС гача кўтариш лозим. Совуқ урган жойни совунлаб ювиб, перифериядан марказга қараб массаж қилиш керак. Совуқ урган жойга 5% ли йод суртиб, устидан спиртли боғлам қўйиш, танани ўраш, грелка, иссиқ чой, иссиқ овқат, алкагол ва юракнинг ишини яхшилайдиган дорилар (корвалол, кордиамин ва ҳоказо) берилади. Танани иситишнинг иложи бўлмаса (агар далада бўлса), спирт ёки ароқни танага суртиб массаж қилинади. Реактив даврда I даражали совуқ уришда танани спирт билан артиб, асептик боғлам қўйилади.
II даражали совуқ уришда шикастланган танага спирт суртилиб, пуфакчалар ёрилади ва эпидермис кўчириб ташланади. Кўчирилган жойга 6-10 кун давомида спиртли боғлам қўйилади. Антибиотиклар ва физиотерапевтик муолажалар ўтказилади. III даражали совуқ уришда ўлган тўқималар олиб ташланади. 8-14 суткаларда некротомия ёки некроэктомия ўтказилади. Стерил чойшаб остида, лампа иссиғида даволанади.
IV даражали совуқ уришда худди III даражадаги каби даволаш усулларига ампутация ва кучли оғриқ қолдирувчи (промедол омпонин: морфин) дорилар қўшилади. Шу билан бирга, умумий даволаш усуллари, инфекцияга қарши кураш (антибиотиклар), юрак қон-томир системаси ишини: паренхиматоз органларнинг ишини яхшилаш (40% ли глюкоза), интоксикацияга қарши кураш (гемодез, зардоб) ва ҳоказолар қўлланилади.📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇 

телеграмда  👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий