ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 22 декабря 2018 г.

Отаниёзов Комилжонни хотирлаб

Отаниёзов Комилжонни хотирлаб
Машҳур ўзбек хонандаси, созанда ва бастакор Комилжон Отаниёзов хонандалик санъатини пухта эгаллаб, халқнинг ҳурмат ва эътиборига сазовор бўлган, бастакор сифатида ҳам самарали ижод этган, ўзбек қўшиқ санъатининг нодир намуналарини ижро этиб, чет эл қўшиқ мухлисларининг ҳам олқишларига сазовор бўлди.
Таржимаи ҳол


Созанда ва хонандаликда эришган ютуқларини, бу мураккаб санъат турларининг нозик сирларини шогирдларига қунт билан ўргатиб, кўплаб истеъдодли созанда ва хонандаларни ҳам тарбиялаб вояга етказди.

Истеъдодли ўзбек хонандаси ва созандаси Комилжон Отаниёзов «Ўзбекистон халқ артисти», «Туркманистон халқ артисти» «Қорақалпоғистон халқ артисти» унвонлари ва «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган.
Машҳур ўзбек хонандаси, созанда ва бастакор Комилжон Отаниёзов 1917 йилда Хоразм вилоятинингШовот туманидаги Бўйрачи қишлоғида туғилган. Дастлаб Хоразм мақомларининг ашула йўлларини М.Худайбергановдан ўргангач, 1952-1956 йилларда Тошкентдаги Ҳамза номидаги мусиқа билим юртида, 1955-1956 йилларда Тошкент Давлат консерваториясида таълим олди.
1936-1940 йилларда Шовот туман театрида хонанда ва режиссёр, 1941-1943йилларда Хива халқ театрида, 1943-1952 йилларда Огаҳий номидаги Хоразм вилоят мусиқали драма театрида актёр ва хонанда сифатида фаолият кўрсатиб, Фарҳод, Тоҳир, Парфи ҳофиз ва бошқа ролларни ижро этди.
1949 йилдан Хоразм вилоят театрида ашула ва рақс ансамбли тузиб, концертлар бера бошлаган К.Отаниёзов 1956-1975 йилларда Ўзбек Давлат филармонияси қошида Хоразм халқ ашула ва рақс ансамбли, 1967 йилда Хоразмнинг Шовот туманида «Феруз» ансамблини ташкил қилишда бош-қош бўлди.
30-йилларда мураккаб халқ ашулалари, Хоразм достонларидан қўшиқлар, Хоразм суворалари ва мақомларини ижро эта бошлади. Айниқса, «Доғман», Феруз, «Ўйнар», «Ўлтурғуси», «Сегоҳ» «Айрилмасун нигорондай», «Раънони кўрдим», «Нигора», «Саётхон боғда» каби қўшиқларни мароқ билан ижро этиб, мухлисларга манзур этди.
У хонандалик санъатини пухта эгаллаб, халқнинг ҳурмат ва эътиборига сазовор бўлгандан кейин бастакор сифатида ҳам самарали ижод этиб, «Салом сенга Хоразмдан», «Муборак», «Азиз Ватаним», «Салом ҳинд халқига», «Ўзбекистон», «Хоразм» каби машҳур қўшиқларини ёзди ва ўзи уларни катта ихлос билан ижро этди.
50-йилларда А. Бобожонов асарлари асосида А.Степанов билан «Азиз ва Санам», М.Юсупов ва А.Степанов билан «Ошиқ ва Ғариб», 1967 йилда А.Бобожонов ва М.Муҳамедовлар пьесаси асосида С.Ҳайитбоев билан «Сўнгги хон» каби мусиқали драмаларини яратди.
Шу билан бирга Хитой, Ҳиндистон, Бирма, Афғонистон, Комбоджа, Таиланд каби хорижий мамлакатларда ижодий сафарларда бўлиб, ўзбек қўшиқ санъатининг нодир намуналарини ижро этиб, чет эл қўшиқ мухлисларининг ҳам олқишларига сазовор бўлди. Созанда ва хонандаликда эришган ютуқларини, бу мураккаб санъат турларининг нозик сирларини шогирдларига қунт билан ўргатиб, кўплаб истеъдодли созанда ва хонандаларни тарбиялаб вояга етказди.
Истеъдодли ўзбек хонандаси ва созандаси Қомилжон Отаниёзовнинг ўзбек қўшиқ ва мусиқа санъатлари равнақидаги хизматлари 1949 йилда «Ўзбекистон халқ артисти», 1961 йилда «Туркманистон халқ артисти» ва 1968 йилда «Қорақалпоғистон халқ артисти» унвонлари билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 9 йиллиги муносабати билан ўзбек миллий маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун К.Отаниёзов «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.
Комилжон Отаниёзов 1975 йилда Тошкент шаҳрида вафот этди ва ўзи туғилиб ўсган қишлоғига дафн этилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий