Abduqodir Sattarov, [23.12.18 01:17] Комилжон Отаниёзов хақида хотиралар
Хоразм қўшиқчилик санъатининг машҳур номаяндаси, Ўзбекистон, Туркманистон, Қорақалпоғистон Республикалари халқ артисти Комилжон Отаниёзов Хоразм вилояти Шовот туманининг Бўйрачи қишлоғида туғилган. Отаси Отаниёз Қори Охун Полвонниёз ўғли
Хиваадаги Арабхон мадрасасида мударрислик қилган.Ниёзий тахаллуси билан ғазаллар ёзиб девон чоп эттирган.Комилжон Отаниёзов мустақиллик йилларида “Буюк ҳизматлари учун”ордени билан тақдирланган.
Ўзбекистон халқ артисти, машҳур раққоса Гавҳар Матёқубова узоқ йиллар, то машхур хофиз вафотига қадар, у киши билан ёнма ён туриб ижод қилган, жуда кўп гастрол сафарларида ёнида бўлган. Гавҳаржон опа ҳофиз билан бирга ишлаган даврларни эслаб хотираларини биз билан ўртоқлашди.
-Буюк хофиз Комилжон ака ҳақида эслагаганимда беихтиёр ўзимнинг ёшлик йилларим ёдимга тушади. Хоразмда Питнак қишлоғидан ўтгандан кейин “туз кони”деган шифобахш балчиқли лой ва сувлари билан даволовчи маскан бўлар эди. Хоразм халқи ёз чилласида шу масканга бориб 40 кун ёз чилласида даволанишарди. Комилжон ака хам бундан мустасно эмасди. У киши хам ёз келди дегунча вақт топиб бир икки маротаба “туз кони”га борарди. Албатда ёнларида рафиқаси Имсиной бийим, доирачиси Отаназар Абдалниёзов ва мен у кишига ҳамроҳлик килар эдик.Устоз балчиқли сувга тушиб чиққандан кейин оёғига этик, эгнига иссиқ тўнларини кийиб бир муддат чодирда дам оларди. Халқ Комилжон акани келганини эшитиб устоз дам олаётган чодирига ёприлиб келарди. Устоз бу оламонни кўриб дарҳол қўлига торини олиб ашула бошлаб юбориши сайлга чинакам тантанвор тус берарди.
Комилжон ака жуда хокисор инсон эдилар.Давраларда ўзин одамлардан баланд тутмадилар .У киши баланд бўйли келишган билинар билинмас чиройли нурли юзларига кичкинагина мўйловлари ўзига жуда ярашиб турарди. Доим тоза кийнар, озода юрарди. Ўша пайтлари янги урфда бўлган кастюм, пальтолари куйлакларни киймасди.Турмуш ўртоғи Имсиной ая:
-Мана бу кастюм, пальтоларингизни кийинг ахир, бу янги модадаги кийимлар бўлса, ана фалончилар кийиб юришибдику қачон кийасиз буларни деса.
Комилжон ака:
-Мен фалончи эмасман,мен халқ хизматкориман,мен халқдан зиёд кийинмайман дер экан.
Устоз шогирдларига жуда талабчан эдилар. Репетиция жараёнларида ўрганилаётган қўшиқми,мусиқами ёки рақсми унинг мазмунини тушунтириб ҳам назарий, ҳам амалий ёрдам берар эдилар. Иш пайтида ҳеч кимни аяб ўтирмасди.Туркманисон Республикаси хукуматининг таклифига кўра 1967 йили Тошховуз вилоятида Мулли Точмуродов номидаги филормония қошида Ўзбек ашула ва рақс ансанбли тузиладиган бўлди. Хоразмдан Комилжон ака ўша даврнинг машхур раққоси Зариф Латипов, доирачи Отаназар Абалниёзов ва мен шогирдлари билан ансанблни ташкил этишда қатнашдик. Ансанблни тузиш жуда қийин кечди. Чунки етарли мутахассислар йўқ эди. Айникса рақс сирларни ўргатувчи балетместрлар йўқ ҳисоби. Рақсларни Зариф Латипов ўргатарди. У киши ҳам халқ ичидан чиққан туғма таълант эгаси эди. Жамоа аъзоларининг кўпчилиги устоз қўйган талабларга жавоб беролмасди. Ансанбл фақат республика қобиғида ўралишиб қолмасдан бутун иттифоқ бўйлаб концерт дастурлар бера олиш имконига эга бўлиш назарда тутилган эди.
Комилжон ака рақс санъатидан хабордорлиги боис раққосаларни харакатлари уни қониктирмади.Зариф акага танбеҳлар берди.
-Зарип, бор кучинг ва маҳоратингни ишга сол, уялиб қолмайлик яна.Ҳар бир ҳаракатни ўн. керак бўлса йигирма марталаб такрорлат. Керак булса ҳар бир раққосани оёқ ҳаракатларини доирага мослаб дарс ўтасан.
Зариф ака бу иш қўлидан келмаслигига Комилжон акани ишонтирмоқчи бўлсада, устоз уни эшитишни ҳам ҳохламади.Жаҳли чиққан Зариф ака кетаманга тушиб қолди.Буни эшитган Маткарим хофиз:
-Ҳов Зариф, сен кетсанг, мен кетсам, эшитган дўст душман нима дейди, Сени қўлингдан келмайдиган иш йўқ.удалайсан, деди.
Зариф ака Хоразм ашула ва ракс ансанбли ташкил этилгандан бери Комилжон ака билан бирга ёнма ён ишлаб келаётган эди.У киши озғин, қотмадан келган Унинг юзлари доим жиддий ва хайрон қоларли даражалда ёқимли эди. Зариф акани оғзидан бирон марта ёмон гап чиққанни ёки ёмон хатти харакатларини кўрмаганман.
Зариф ака ансамблда қолиб раққосалар б
Abduqodir Sattarov, [23.12.18 01:17]
илан шундай берилиб ишладики. Хатто керак бўлса танаффусиз репетиция жараёнларини ўтказди. Нихоят чиройли концерт дастури тайёр бўлди.Комилжон ака дастурни кўриб ўтириб:
-Зариф бўлар эканку,мен худди мана шуни сендан кутган эдим. Сен бўлсанг билганларнинги нариги дунёга олиб кетмоқчи бўлиб юрибсан,- деди ҳазиллашиб.
Комилжон аканинг Тошкентдаги ҳовлиси ҳар доим унинг мухлислари, қолаверса бутун хоразмликлар учун очиқ турарди.Ҳар доим катта ҳовлида козон осиғлиқ, овқат пишиб турарди. Хатто кансерваторияда ўқиётган хоразмлик талабалар пули томом бўлиб қолса тушликда устоз хонадонинга келиб қоринларини тўқлаб кетишарди.
Бир тўйда телбанома йигит устоз олдига келиб саломлашди. Атрофда турган катхудолар дарров у телбасифат йигитни четга олишди. Комилжон ака қўшиқ айтаяпди, аммо икки кўзи ўша йигитда. Қўшиқ томом бўлгач, у оҳиста юриб даврада ўтирган ўша йигит ёнинга бориб узоқ суҳбатлашди.
Шунда доирачи Отаназар оға:
-Устоз телба билан нима ҳақида гаплашдингиз, ахир халқ кутиб қолдику-,деса.
-Отанзар, бу инсонга худо дард берибди,ҳеч бир инсон шундай туғилишни истамайди,у ҳам яратганнинг бандаси.Ашулачи бўласанми? дея кўнглини кўтардим. Энди бир умр мен билан Комилжон ака гаплашди деб қувониб юради деган экан.
Комилжон ака тўйларга айтиб келган одамларга фалон пул берасан деб айтмаган.Бир куни буломончи Қуронбой ака раққос Зариф Латипов ва мен машинада тўйга кетяпмиз. Шунда Зариф ака:
-Бугун пайшанбами, уйга қуруқ борадиган бўлибмизда,деб қолди. Дарвоқе устоз пайшанба куни тўйга борса у ҳох кабағалими, ҳох бойми уй эгаларидан пул олмасди. Тушган пулни тугиб тўй эгасига топшириб келарди.
-Пайшанба куни худонинг тилак эшиклари очиқ туради.Шугунги ҳайрларингиз оллох даргоҳида қабул бўлади. Бир кун уйингга пул олиб бормасанг гадой бўлиб қолмайсанку.Устознинг бу кескин жавобидан Зариф акани дами ичига тушиб кетди.
Бир тўйда жуда чарчаб чиқдик. Ҳамма нарсаларни йиғиштириб кетишга шайланаётганимизда тўйда ҳизмат қилган ошпазлар келиб қолди:
-Комилжон ака, биз қозон билан бўлиб ашулангизни эшита олмадик. Иложи бўлса бир жуфтгина ...
Шу пайт тўй катхудоси:- эй, қўйинглар- ей, буна Комилжон акани жони темирданми, у ҳам одам чарчайди,-деса. Устоз “қўявер шуларнинг ҳам сазаси ўлмасин” деб қўлига торни олиб ашулани бошлади.
Узоқ бир қишлоқдан тўйга айтилган эди.Аммо кундуз соат 17 ларда давлатимизнинг юқори ташкилотларидан келган раҳбарларнинг мажлисидан кейинги концертида иштирок этишга мажбур бўлиб қолдик. Концерт сира адо бўлмас, томом бўлмасди. Ҳуллас, тўғриси тўйга кечикдик. Устознинг кайфияти йўқ. Тўй жойига борсак тўй тугаб, одамлар энди тарқала бошлаган экан. Катхудолар бизни қаршимизга пешвоз чиқишди, аммо тўй эгаси бизни кўргиси ҳам келмади.Комилжон ака ҳеч кимга эътибор бермай тўғри даврага ўтиб ашулани бошлаб юборди.Тўй жойидан тарқалаётган одамлар яна қайтиб кела бошлашди.Одамлар орасида ҳар ҳили гап сўзлар қулоққа чалинарди “нафс ўлсин,нафс, яна бир тўйдан келаётир”каби гаплар эди булар.Устоз гапларга эътибор бермади . Шу куни халқ Комилжон ака билан бирга бўлди То қуёш чиққунча тўй базм бўлди.
Ҳа,бетакрор санъаткор Комилжон ака хақида у билан ёнма ён ишлаган инсоннинг хотиралари келажак авлод ва булғуси санъаткорларга дастурул амал бўлади деб ўйлаймиз.
Болтабой Мухаммад Қурбон
Хоразм вилояти

Комментариев нет:
Отправить комментарий