ҚАРИГАН ЧОҒИМДА
Бўлмағур хаёллар сурмайин дейман,
Энг ёмон
кунларни кўрмайин дейман,
Туртиниб-суртиниб
юрмайин дейман,
Қариган
чоғимда хор этиб қўйма,
Меҳрибон
қўлларга зор этиб қўйма.
Навқирон
давримда дард мендан қочди,
Йигитликда
заҳмат эшигин очди,
Умрим
поёнида ҳаловат қочди,
Қариган
чоғимда хор этиб қўйма,
Дўсти-ёр
меҳрига зор этиб қўйма.
Ўз сўзин сўз
билган кайвони эрлар,
Уларнинг олдида
нотавон шерлар,
Кексалик
дардини бедаво дерлар,
Қариган
чоғимда хор этиб қўйма,
Бедаво дард
бериб, зор этиб қўйма.
Қувват кетиб
белдан, рангу рўй сомон,
Кўзларинг
қадалса қаро ер томон,
Болага
термулмоқ азоби ёмон,
Қариган
чоғимда хор этиб қўйма,
Фарзандлар
меҳрига зор этиб қўйма.
Биламан,
ҳаётда кўпдир хатоим,
Ўзинг
меҳрибонсан, қодир худойим,
Иймон бирла
кетай, раҳм айла доим,
Қариган
чоғимда хор этиб қўйма,
Ўзингдан
ўзгага зор этиб қўйма.
Комментариев нет:
Отправить комментарий