Анжир жуда фойдали.
Биласизми нима учун?
Анжир энг шифобахш ва
хушхўр мевалардан бири. Анжир ҳақиAда буюк табиб Ибн Сино ҳам
ўз фикрларини билдираркан, балғам кўчириш учун анжир мевасини ейишни, йўтални
қолдириш учун эса уни сутда қайнатиб истеъмол қилишни буюрган.
Бунинг учун 100 г анжир мевасига 2 стакан
қайноқ сув қуйиб, паст оловда 15 дақиқа қайнатинг ва 2-3 соатга бостириб
қўйинг. Тайёр дармондоридан кунига 2-3 маҳал овқатланишдан олдин ярим стакандан
ичинг.
Ибн Синонинг ёзишича,
қуритилган анжир қалқонсимон без фаолиятини меъёрлаштириб, организмдан
паразитлар чиқиб кетишини таъминлайди. Шунингдек, анжир саратон ҳужайралари
ривожланишининг олдини олади, терининг витамин ва микроэлементларга бўлган
эҳтиёжини
қондиради.
Анжирдаги мева
толалари ҳазм қилиш жараёнини меъёрга солади ва саратон пайдо бўлиш хавфини
камайтиради.
Замонавий тиббиётда
аниқланишича, меваларда эрийдиган ва эримайдиган толалар мавжуд бўлиб, улар
организм учун жуда фойдали. Анжирда уларнинг ҳар икки тури ҳам мавжудлиги ушбу меванинг
ҳақиқий дармондори эканидан далолатдир.
Шунингдек, бошқа
меваларга қараганда антиоксидловчиларга бой қуритилган анжирда фенолли миқдори
анча кўп учрайди. Биласизки, фенол зарарли микроорганизмларни ўлдириш учун
антисептик восита сифатида ишлатилади.
Анжирда яна омега-3,
омега-6 ва фитостерол каби ёғ кислоталари холестеринни камайтиришда муҳим роль
ўйнайди. Маълумки, омега-3 ва омега-6 тананинг ўзида ишлаб чиқарилмайди. Улар
озиқ-овқатдан сўрилади. Бундан ташқари, бу ёғ кислоталари юрак, мия ва асаб системаси
фаолиятининг яхшиланиши учун жуда зарур.
Худди шу сабабли
анжир махсус парҳез таомларининг бир чеккасидан жой олиши мумкин. Шунингдек,
анжир таркибида табиатан ёғ, натрий ёки холестерин йўқлиги, лекин кўп миқдорда
тола борлиги туфайли озишга ҳаракат қилаётганлар учун идеал таом даражасига
кўтарилади.
Кальций миқдори
бўйича анжир апельсиндан сўнг иккинчи ўринда туради. Масалан, бир яшик
қуритилган анжир бир бидон сутда мавжуд кальций миқдорига эга. Худди шунинг
учун ҳам анжир узоқ вақт касал бўлган ва тузалишни истовчи беморларга
куч-қувват берувчи дори ҳисобланади. Анжир жисмоний ва ақлий чарчоқни бартараф
қилади. Анжирнинг энг муҳим озуқавий таркиби қанд бўлиб, у барча меваларнинг
51-74 фоизини ташкил этади. Бу эса анжирнинг мевалар ичида қанд миқдори энг кўп
мевалардан бири эканлигини билдиради.
ШИФОБАХШЛИГИ
Анжир — субтропик
дарахт бўлиб, баландлиги 12 м
гача боради. Унинг ватани кичик Осиёдир. Асосан, Кавказ ва Қримда ўсади.
Анжирнинг 100 граммида бор-йўғи 49 ккал бор.
Хуллас, анжир янги
узилган вақтида ўзида 24 фоиз, қуритилганда 37 фоизгача қандни сақлайди. Яна
шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, анжир ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз шифобахш
хусусиятини йўқотмайди. Унинг айнан мевасида органик кислоталар, ошловчи
моддалар, оқсил ва ёғлар сақланади. Бундан ташқари, унда шифобахш моддалардан
фруктоза ва глюкоза, целлюлоза, пектин ҳамда бир қанча шифобахш витаминлар, А,
С, Е, Р, РР ва В гуруҳидаги витаминлар, микроэлементлардан калий, кальций, йод,
мис, магний, фосфор, натрий, темир ва бошқалар мавжуд.
Анжир баргларидан
бактерицид ва фунгицидга бой эфир мойи олинади. Шунинг учун халқ табобатида
анжир баргининг қайнатмаси шамоллашга қарши энг яхши дармондори ҳисобланади.
ҚАНДАЙ КАСАЛЛИКЛАРНИ
ДАВОЛАЙДИ?
Агар эътибор қилган
бўлсангиз, анжир танасини кесганда ёки баргини узиб олганда ундан ширали сут
чиқади. Бу сутни терида тошган сўгалларга авайлаб суртсангиз, уларни 4-5
мартадан сўнг тўкиб ташлайди. Бунинг учун уни камида 1 кунда 2-3
марта суртинг.
Сув ёки сутда қайнатилган анжир шамоллашдан
келиб чиққан касалликлар ва нафас йўлидаги яллиғланишни енгиллатиш учун энг
яхши дармондоридир.
Юқорида келтирилган қайнатма билан оғизни чайиш
ва томоқни ғарғара қилиш орқали тиш ва милклардаги шамоллашни ҳамда ангинани
даволаш мумкин.
Янги узилган анжир ёки унинг шарбати ўт қопи ва
буйракдаги тош ҳамда қумларни сиқиб чиқаради. Организмни инфекцион ва
вирусли тери касалликларидан халос этади ҳамда ундаги шишларнинг ўсишини
тўхтатади.
Халқ табобатида шамоллаш, нафас йўлидаги
яллиғланиш ангина ва милклардаги шамоллашга қарши сутда қайнатилган анжирдан
фойдаланилади.
Бу қайнатма иссиқни туширувчи ва терлатувчи
восита сифатида ҳам ҳаммага маълум. Бунинг учун 3-4 дона қуритилган ёки 5-6
дона янги узилган анжир мевасини идишга солиб, устидан 1 стакан сув ёки сут қуйинг.
Сўнг уни паст оловда 30-40 дақиқа қайнатинг. Дармондори тайёр бўлгач, ундан
кунига 2-3 маҳал 1 стакандан ичинг.
Анжир таркибида саратонга қарши катехин ва
эпикатехинларнинг сақланиши эса унинг янада шифобахшлигини таъминлайди.
Аниқроғи, ҳар қандай саратоннинг олдини олишга ёрдам беради.
Бунинг учун 5-10 дона янги узилган анжирни сут
ёки сувга солиб, юқоридаги тартибда қайнатинг ва тиндириб, илиқ ҳолатда кунига
3 маҳал 1 стакандан ичинг.
Анжир калийга бойлиги сабаб юрак-қон томир
касалликларига шифо бўлади. Калий қон томирларини бўшаштиради.
Анжир мевасини доимий равишда оз-оздан истеъмол
қилиш ошқозон-ичак фаолиятини меъёрлаштиради.
Анжир меваси
гипертоник касалликларнинг олдини олади.
АНЖИРЛИ РЕЦЕПТЛАР:
Сутда пиширилган анжирни ангинадан қийналаётган
беморларга кунига 3-4 маҳал иссиқ ҳолатда бериш мумкин.
Анжир қайнатмаси
ўпкадаги шамоллашни олишга ёрдам беради. Бунинг учун ундан кунига 3-4 маҳал 1
стакандан ичсангиз, кифоя.
Анжир қайнатмаси мияда қон айланишини
яхшилайди, қон босими кўтарилишига йўл қўймайди. Анжир қайнатмасидан кунига 2-3
маҳал 1 стакандан ичиб туриш лозим.
Анжир таркибидаги фицин ферменти қон айланишини
яхшилайди ва қон томирларидаги тромбларнинг сўрилишига ёрдам беради. Бунинг
учун юқоридаги тартибда тайёрланган қайнатмадан кунига 4-5 маҳал ярим стакан
ичсангиз етади.
Доимий равишда қуритилган анжирдан еб юрсангиз,
юрак уришининг тезлашувидан сақлайди, қон айланишини яхшилайди.
Анжирни мураббо ҳолатида тез-тез истеъмол қилиб
туриш ҳам фойдали. У анемиядан халос этади, қора талоқ ва жигар
хасталигини даволашда асқатади.
КИМЛАРГА ТАВСИЯ
ЭТИЛМАЙДИ?
Халқ табобати ва
замонавий тиббиётда анжирнинг шифобахш томонлари жуда кўп эканлиги аниқланган.
Аммо шунга қарамай, бу мева айрим касалликларга чалинганларга тавсия этилмайди.
Жумладан, қандли диабет, бўғимларда кучли оғриқ ва овқат ҳазм қилиш органининг
бузилиши касалликлари билан оғриган беморларга анжир ейиш мумкин эмас.
Муаллиф Mohigul Diyorxo'jayeva -
Комментариев нет:
Отправить комментарий