ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 18 ноября 2017 г.

УЙҚУДА СИЙДИК ТУТА ОЛМАСЛИК


УЙҚУДА СИЙДИК ТУТА ОЛМАСЛИК
Тунги сийғоқлик – уйқуда сийиб қўйиш, кундузи беихтиёр сийиб юбориш, сийдикни тута олмаслик ҳоллари кўпинча болалар орасида кузатилади. Сабаблари турлича. Тунги сийғоқликка қовуқнинг яллиғланиши ва сийдик таносил тизими касалликлари сабаб бўлиши мумкин. Баъзан марказий асаб тизимидаши бузилишларда ҳам вақтинча тунги сийғоқлик вужудга келади. Уйқуда беихтиёр сийиб қўйишга руҳий ва жисмоний жароҳатлар, қўрқув, уй-рўзғор, ҳаёт шароитларининг ёмонлиги, ёмон овқатланиш, микроб, совқотиш ва бошқалар сабаб бўлади. Қовуқ, буйрак, сийдик пуфаги ва сийдик йўллари атрофида жойлашган мушакларининг шамоллаши туфайли ёш болалар кечаси ва кундузи ухлаётганда
сийиб қўйишади. Тунги сийғоқликнинг олдини олиш учун болани ёшлигиданоқ ихтиёри билан сийишга одатлантириш керак. Боланинг сийгиси қистаса, у бироз безовта бўлади, ғингшийди, сесканади. Бунинг учун болани ётишдан олдин сийиб ётишга ва кечаси ҳам уйғотиб, сийишга мажбур қилиш лозим. Бола ухлаётганда чалқанча, кифти ҳамда қорин билан эмас, ёнбошлаб ётса, сийиб қўйишнинг олди олинади. Кечқурун ва айниқса, тунда кўп суюқлик ичирмаслик керак. Бола 12-16 ёшга борганида тунги сийғоқлик ўз-ўзидан тўхташи ҳам мумкин, бироқ тунги сийғоқлик сабаблари кўп бўлганлиги учун уни эртароқ аниқлаш ва зарур бўлса, даво тадбирларини кўриш лозим. Даво чоралари қанча барвақт бошланса, натижаси шунча яхши бўлади. Тунги сийғоқлик натижасида жинсий аъзолар – чов, сон ва бошқа жойларга тушган сийдик терини қизартиради, шилади ва боланинг умумий аҳволига таъсир этади. Бола кўпчиликка қўшилмайдиган, асабий, жиззаки бўлиб қолади. Сийдик терига таъсир этмаслиги учун болани ҳар куни чўмилтириш, чови ва сонларига вазелин суртиш лозим.
Сийиб қўйиш билан сийдик ушлай олмасликни фарқ этиш керак. Бунда беморнинг шу қадар сийгиси қистайдики, уни тутиш имконияти бўлмай қолади. Бундай ҳолат цистит, простата бези аденомаси, сийдик тоши касаллиги ва бошқалар сабабли бўлиб, қовуқнинг қаттиқ яллиғланиши натижасида вужудга келади. Асосий касаллик даволангач, сийдик ушлай олмаслик ҳолати ўз-ўзидан ўтиб кетади.
— Маккажўхори попугидан ёки гилос ва олча новдаларидан олиб қайнатиб, таъмига қараб асал билан овқатдан олдин бир стакандан, чой каби ичилади.
— Укропдан бир ош қошиғини термосга солиб, устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, дамлаб қўйилади. Тайёрланган дамламани бир кунда ҳаммаси ичилади.
— Далачойдан 50 гр. олиб, устига бир литр сув қуйиб, 10 дақиқа қайнатилади. Кунига бир стакандан ичилади.
— Зубтурум баргидан бир ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига бир стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, дамламага бир ош қошиқ асал қўшиб кун давомида оз-оздан ичилади.
— Бўйимодарон ўтидан 2 ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, бир соат тиндириб қуйилади. Кунига 4 маҳал чорак стакандан ичиш керак.

Асал ва қўчқор ёғидан 500гр. дан олиб, аралаштириб, бир кун қолдирилади. Дори тайёр бўлгандан сўнг кунига 3 маҳал оч қоринга 2 ош қошиқдан дори тугагунча истеъмол қилинади. Бемор уйқуда сийиб қўйиш дардидан қутулади.
— Типратиканнинг тузланган гўштидан еган одам уйқусида сийиб қўймайди.
— Хурмо мевасининг думчаларидан 3-4 гр. олиб, устига бир стакан сув қуйиб, 5 дақиқа қайнатилади. Кун давомида уйқуда сиийб қўйиш касалига қарши истеъмол қилинади.
— Гулхайри илдизи 100 гр, тиллабоши 75 гр, шувоқ 100 гр. олинади. Шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун сирли идишга солиб, устига 3 стакан совуқ сув қуйилади. Эрталаб паст оловда оғзи ёпиқ ҳолда ярим соат қайнатилади. Оловдан олиб ярим соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, 3 қисмга бўлиб овқатдан бир соат олдин ичилади.
— Қора терак куртагидан 100 гр. олиб, устига ярим литр ароқ қуйиб, 10 кун иссиқ ва қоронғи жойда сақланади. Сузиб олиб, кунига 3 маҳал бир чой қошиқдан ичилади.
— Кундуз куни қовуққа доғ қилинган оқ ёғ суртиб, бошга оқ рўмол ўраб, 15 кун 2 соатдан қуёшда ўтирилганда бемор тузалади. Пархез: касал батамом тузалгунга қадар хўл мевалар, тарвуз, қовун, аччиқ, шўр ва ширин нарсаларни емаслик керак.
— Болага ярим стакан қайнатилган илиқ сувга 1-2 чой қошиқ асални эритиб, кунига 2 маҳал овқатдан олдин ярим стакандан ичирилади.
— Эчки ёғини кунига 3 маҳал, 10 кун давомида қовуғи бўшашиб қолган боланинг остидан тутатилса, қовуғи маҳкам бўлади.
Агар одам ухлаганда сийиб қўйса, шакар, исириқни ёғга аралаштириб ейиш керак. Бу ёзда рўй берса, 3 гр. кашнич, 12 гр. шакарни майда қилиб янчиб, еб турилади.
Ўринга сийиб қўядиган бемор кам овқат еб, пархез қилиши керак.

Комментариев нет:

Отправить комментарий