ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 15 ноября 2017 г.

ХИЖАМАНИНГ ЗУЛУКДАН ФАРҚИ НИМАДА?

ХИЖАМАНИНГ ЗУЛУКДАН ФАРҚИ НИМАДА?
Замонавий тиббиёт қанчалик тараққий этмасин минг йиллардан буён яшаб келаётган халқ табобатига ҳамиша зарурат сезилади. Кези келганда, табиат инъом этган биргина гиёҳнинг фойдасини мана ман деган олим яратган дори-дармон ҳам тўлдиролмайди.
Cўнгги йилларда ҳамюртларимиз орасида ҳижама даволаш муолажаси ҳақидаги турли гаплар қулоғимизга чалинмоқда. Аслида бу ўзбек табобати учун янгилик эмас, дунёга машҳур бобомиз Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асарида ҳам ҳижаманинг инсон саломатлигига фойдаси ҳақида маълумот берилган. Ҳўш, тарихан табобатимизга таниш бўлган ҳижама ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш

мақсадида Ўзбекистон табобат академияси бош табиби Даврон Усмонов билан суҳбатлашишга қарор қилдик. Малакали табиб бизни пойтахтимиздаги “Дармон-нури” даволаш масканига таклиф этди ва иш жараёни билан яқиндан таништиргач, қуйидаги саволларимизга жавоб берди.

ТАРИХГА НАЗАР
Хижама – арабча сўз бўлиб, “сўриш” маъносини англатади. Қадимдаёқ табиблар ўлик қон инсон саломатлигига салбий таъсир этишини англаб, ҳайвон шоҳлари ёрдамида уни танадан чиқариб юбориш лозим деб ҳисоблашган. Ривоятларга қараганда, бундай муолажа усулларининг илк кўринишлари Одам алайҳи салом давридан бошланган ва ҳар бир пайғамбарлар уни суннат деб билишган.
Бугунги кунга келиб, хижама даволаш усули анча замонавийлашиб, тараққий этган.Бугунги кунда дунёнинг уч мамлакатида: Эрон, Хитой ва Ўзбекистон табобат Академиясида хижама билан одамларни даволаш бўйича мутаҳассислар тайёрланади.

- Халқимизга зулук ёрдамида қон олиш усули яхши таниш. Ҳўш, зулук ва хижама ўртасида қандай фарқ бор?
- Энг катта зулук узоғи билан 5 г қон сўриб олади. Хижамада эса бир нуқтадан камида 5 г кўпи билан эса 100 г қон олиши мумкин. Зулуклар энг чуқур нуқтадан қон олгани боис, уни қабул қилгандан сўнг жароҳат ўрнидан қоннинг тўхташи қийин кечади. Хижама эса терини нозик жароҳатлайди, оғриқ деярли умуман сезилмайди, “ўлик” қон олингач, ўз-ўзидан жароҳат нуқтаси беркилади.
- Инсон қачон хижамага зарурат сезади?
- Араб халқ табобатида хижама 1 ёшдан бошлаб қўлланилади. Аммо ўзбек мутаҳассислари ҳамюртларимизнинг жисмоний қувватини ҳисобга олган ҳолда, 3 ёшдан бошлаб бу усулда беморларни даволаймиз. 30-40 ва 50 ёшлар орасида эса хижамага бўлган зарурат анча ортади. Кейинги пайтларда нотўғри овқатланиш ва камҳаракатлилик натижасида қон қуюқлашиш ҳолатлари оддий ҳолга айланиб қолди. Бунинг натижасида инсонда асабийлик, бош оғриғи ва қон босимининг кўтарилиши кузатилади. Мана шундай дамларда хижама қабул қилиш ва танадаги ўлик қонлардан фориғ бўлиб, организмнинг янги қонни ишлаб чиқаришига кўмаклашиш, инсон танасига ёшартиради.
- Муолажани қайси вақтда қабул қилган маъқул?
- Қадимдан табиблар ўрик гуллаганда ва дарахт барглари сарғайган пайтда денгиз суви кўпиради ва инсон қони қуюқлашади, деб ҳисоблашган. Замонавий тиббиёт ҳам касалликларнинг кўпчилиги баҳор ва куз мавсумлари билан боғлиқ эканлигини таъкидлайди. Ҳақиқатан ҳам одамлар орасида илик узди ва ҳазонрезги пайтларда бош, бел,оёқ ва қон босим каби касалликлари зўраяди. Албатта, касалликларни даволаш шарт, аммо унинг олдини олган ундан-да афзал.
Хижама орқали қуйидаги касалликлардан танани ҳимоялаш ва даволаш мумкин.
1. Миозит (мунтазам толиқиш синдроми);
2. Депрессия (тушкунлик);
3. Мушаклар яллиғланиши;
4. Лор касалликлари (қулоқ, бурун ва томоқ);
5. Гинекологик касалликлар;
6. Эркаклар касалликлари (простатит, импонтенция)
7. Сколиоз ва артроз касалликлари;
8. Умуртқа остеохондроз.
9. Жигар ва ўтқопи касалликлари.
10. Нафас йўли касалликлари, бронхитнинг бошланиши ва сурункали бронхиал астма.
11. Эпилепсия (тутқаноқ)
12. Эркаклар ва аёллар бепуштлиги.
- Қандай беморларга ушбу муолажа тавсия этилмайди?
- Қонида қанд миқдори ўта баланд бўлган ва қонни суюқ бўлган беморларга тавсия этилмаймиз. Бундан ташқари, ҳомиладорликнинг 1-триместрида она ва бола саломатлигини ўйлаган ҳолда, муолажани амалга оширилмайди. Беморлар аввал шифокорлар назоратидан ўтади ва албатта, гемоглабин миқдори ўлчангандан сўнг, қайси нуқталардан қон олиниши аниқланади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий