Андижондан қўшни юртга саёҳат – Бозорқўрғон сафари("Дунё Ўзбеклари"сайтидан олинди)
Бизлар Асакалик санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турсунбой Парпиев бошчилигидаги бир гуруҳ маданият ва санъат вакиллари андижандан қирғизистонга қараб “МАДАНИЯТ” чегара пости оркали йўлга чикдик.
Чегарада одамлар гавжум. Узоғи билан 10-15 дакикада навбатингиз келиб керакли коғозларни тўлдириб паспортингизга печат урилади. Энди Сиз Қирғизистонга бемалол ўтишингиз мумкин.
Хукматимизга, Президентимизга минг рахмат – куда-андалар қариндаш -уруғлар чагара очилганидан буён яна алокаларини тиклаб борди – келди қилиб
юришибди.
Бизлар чегарадан чикиб тўғри Қирғизистоннинг Қучқор ота туманига ўтдик. Қўшни тамондаги чегарачилар хам бизларни илик қаршилаб, хеч бир қийинчиликсиз – паспортларимизни регистрация килиб беришди. Қоида буйича уч кун бемалол қўшни республикада юришимиз мумкин экан. Қандай яхши.
Мен сизларга кўпчилик билмаса керак – ҚУЧҚОР ОТА тўғрисида бир озгина тўхталиб ўтаман.
1952 йилда ташкил этилган экан бу шахарча район марказидан 13 км, вилоят марказидан 56 км, қўшни Ўзбекистоннинг Андижан вилоятидан 16 км узокликда жойлашган. Унинг марказидан ОШ-БИШКЕК катта трасса йўли ўтган бўлиб, БИШКЕКдан 525 км узокликда жойлашган.
Денгиз сатҳидан 600-800 метр баландликдаги бу шахарчада қиш фаслида -4 дан -8 градусгача совуқ, июль ойларда эса ўртача +30 градус атрофида иссиқ бўлади. Ахолиси 2009 йилдаги хисоб бўйича 117055 та бўлиб, асосан қирғизлар ўзбеклар ва уйғурлардан ташкил топган.
Шахарча Нокен туманида бўлиб, Жалолабад вилоятига карайди. Туманда қуйдаги катта катта қишлок марказлари бор: Арал, Бургенди, Шамал-Сай, Массы, Момбеков, Курулуш, Сакалди, Алма. Шу номдаги йирик савдо расталари ва марказий бозорлар ҳам бор.
Бизлар Кўчқор ота шаҳрининг диккатга сазовор жойларини зиёрат қилиб, кейин шу вилоятнинг Бозорқўрғон туманига ўтдик. Йўлда ажиб бир манзарага дучор бўлдик – рўпарамизда (сурат берилади) узунлиги 4-5 км икки тамони ёнғоқдан қилинган тунелга рўпара келдик.
Маҳалий халқнинг айтишича, бу ёнғоқларни Александир Македонский эктирган бўлиб ўша пайтда Грецияга шу ёнғоқларни олиб кетган экан
Бозорқўрғон – Жалолабод вилоятиниг бир тумани бўлиб, у БИШКЕКдан 673 км, вилоят марказидан эса 30 км узокликда жойлашган. Шахар марказида катта савдо расталари ва ўқув марказлари бор.
Ўш шахридан 52 км, вилоят марказидан 30 узоқликда бўлиб, бу ердан ҚИЗИЛ-УНКЮР дарёси окиб ўтади. Денгиз сатҳидан 1200 метр баландликда жойлашган бу туман 1930 йилда ташкил этилган бўлиб, унда куйдаги йирик қишлоқ марказлари бор: Жаны-Акман, Базар-Коргон, Бешик-Джон, Арстанбап, Кизил-Ункур, Оогон-Талаа, Сайдыкум, Кааба, Кенеш ва Чарбах…
2009 йилдаги маълумотга кўра бу туманда 152 951 ахоли истиқомат қилади. Туман марказидан ҚИЗИЛ-УНКЮР номли дарё окиб ўтган. Бу дарё машхур Арслонбоб тоғ тизмаларидан бошланиб денгиз сатхидан 3000 м баландликда жойлашган.
Айни Базар-Қўрғон туманини Чарбағ қишлағида САРИ – ТАШ дарёси билан қўшилади. (бу тўғрисида кейинрок макола берамиз)
Икки дарё қўшилган жойда – бирида тиник, иккинчисида эса негадир лой сув окади.
Чарбоғ кишлоғи ўзининг сўлим ва кўркамлиги, меҳмондзстлиги билан ажралиб туради. Бу кишлокда 6834 нафар аҳоли бўлиб, бу сўлим гўша денгиз сатҳидан 1031 метр баландликда жойлашган
Шуниси диккатга сазоворки, бу кишлоқ атрофи тоғ тизмалари билан ўралган, хавоси ниҳоятда тоза бўлиб, ниҳоятда кўркам бир қишлоқ экан.
Яна бу қишлоқда 1300 йиллик тарихга эга ЧАККА МАЗОР номли зиёратгоҳ ҳам бор (сурат бериладид)
(Бу сиётатгоҳ тўғрисида ҳам кейинрок батафсил мақола берамиз)
Биз ЧОРБОҒ кишлоғига кириб келганимизда кун пешин бўлиб, бизни кутган хонадоннинг шундоққина ёнгинасида қишлоқ масжиди бор экан. У ерда пешинга азон айтилаётган эди…
Бизларни биродаримиз Абдуҳошим ва унинг дўстлари иззат -ҳурмат ила кутиб олишди. Чойланиб бўлганимиздан сўнг навбат ҳофизга берилди.
Асакалик таниқли санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турсунбой Парпиев ижро этган қўшиқлар тадбирга файз киритди. Ўзбек хонадонларининг токчаларида Алишер Навоий билан бирга, албатта, Эркин Воҳидов китоблари ҳам ўрин олган.
Унинг шеърлари қўшиқ бўлиб янграганда, қалбларни ҳайратга тўлдириб, эзгуликлар қасрини очади. «Собиту сайёрада инсон ўзинг…» дея барчани уйғоқликка чақирса, «Мен буюк юрт ўғлидурман…» деб юракларни ғурурга тўлдиради.
Таъкидлаш жоизки, бундай тадбирлар ўсаётган ёшлар тарбиясида муҳим омил бўлди. Таниқли санъаткорларнинг чиқишлари барчага байрамона кайфият улашди.
Учрашувдаги Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар – тадбир иштирокчиларига кўтаринки руҳ бағишлади «Ўзбегим», «Инсон ўзинг» “Қора қумғон” ,”Мухаббат”, “Қизим” , “Оллох гўзал”, “Андижанлик ойимлар” каби халқ дилидан жой олган қўшиқлар янгради.
Уларда Ватанга муҳаббат, оға-иничилик, кариндош-уруғчилик садоқат ва меҳру оқибат туйғулари тараннум этилди. Бу қўшиқлар икки қондош ва қариндош халкимизнинг маънавий онгиини бойитишга хизмат қилди десак адашмаган бўламиз
Саттаров Абдукодир Нурмухаммад ўғли,
руҳшунос олим, профессор
Комментариев нет:
Отправить комментарий