ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 18 ноября 2017 г.

ЭРТА КЛИМАКСНИНГ ОЛДИНИ ОЛИНГ!

ЭРТА КЛИМАКСНИНГ ОЛДИНИ ОЛИНГ!
Бугунги кунда эрта климакс тез-тез учраб тураётган ҳолатга айланди. Бу даврда ўзига хос ўзгаришлар қаторида соғлигимизда ҳам турли безовталиклар келиб чиқиши сир эмас. Уларни бартараф этиш учун эса ишни таомномадан бошлашни тавсия этамиз:
• Кальцийга бой маҳсулотлар – сут,қатиқ, творог, йогурт, пишлоқ, тухум, бодом, сариёғ, денгиз карамидан тайёрланган егуликлар айни муддао.
• Ярим тўйинган ёғ кислоталарига эга бўлган ўсимлик ёғи, ёнғоқлар, албатта, таомномага киритилиши

зарур. Улар қондаги триглицерид ва холестерин миқдорини камайтиради.
• Омега – 3 ёғ кислотаси кўп бўлган балиқ турлари истеъмол қилиниши керак. Ҳеч бўлмаганда ҳафтасига бир марта бўлса ҳам. Шунингдек, ёнғоқларни эрмак қилиш ҳам асабни тинчлантиради.
• Нонуштага сули ва манний ёрмасидан тайёрланган бўтқалар, мева шарбатлари бўлса, тушликка суюқ таомни танланг. Кечки таомда эса кўкат қўшилган салат ейишингиз лозим.
• Макарон ёки хамирли таомларни буғда тайёрланг.
• Сабзи, карам, қизил лавлаги, булғор қалампири, помидор ва барра кўкатлар иммунитетга “тез ёрдам”дир. Унутманг, бу даврда иммун тизими заифлашиб қолади.
• Бор элементига мўл бўлган майиз, шафтоли, анжир, қулупнай ва олхўрига ҳам диққат қилинг.
• Салат барги таркибида Е витамини талайгина. Айни климакснинг бошланғич даврида салат барги қўшилган таом ва егуликларни канда қилмасангиз, кайфият ўзгарувчанлиги ҳамда уйқусизликдан азият чекмайсиз.
• Пиёз, саримсоқ иммунитетни оширибгина қолмай артериал қон босимини ҳам меъёрлаштиради.
• Бу даврда ширинликларга кўп ҳам чалғиманг. Аччиқ қора шоколад, ёнғоқ-майиз аралашмаси стрессни енгиш учун кифоядир.
Cоғлиғингиз учун севимли канал . турли касалликлар ва уларни олдини олиш. Сизлар билан доим Каналга аъзо бўлиш учун линкни босинг👇👇👇
www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍎🍓🌺 🍒💞🍇 телеграмда 👉 @malhamuz

Комментариев нет:

Отправить комментарий