💞☺️🙏🏼ДЕДИМ
Жон дедим, жоним ўзинг, лаблари олим дедим,
Хўб ширин-шакар тилу, сўзлари болим дедим.
Қомати сарви ниҳол, юзлари офтоб мисол,
Қошлари гўё ҳилол, сочлари толим дедим.
Боғда кўриб лолаю ҳам атиргул, чиннигул,
Булбули ошуфта ҳол, бағри қон дилим дедим.
Кўзлари жодулади, танда жон таслим бугун,
Бағрими айлаб нисор, садқадир молим дедим.
Марҳамат қил сарвгул, арзимни тингла эй жонон,
Бераҳмлик қилмагил, бўлмагил золим дедим.
Ошиғидирман Комил, навқирон ёшимда мен,
Қилмасанг шафқат гўзал, афгор эрур ҳолим дедим.
К.Камол

Комментариев нет:
Отправить комментарий