Хордик рўзномаси 90-сон Вителего-пес ёки бошқача қилиб айтганда оқ доғлар касаллиги инсониятга жуда қадим замонлардан маълум, бироқ уни Мохов касаллиги каби ўта юқумли, деб ўйлаб келишади. Тўғри, пес ва моховга чалинганлар қисмати жуда оғир бўлган. Уларни узоқ ерларга қувғин қилишган, ҳатто қадимги Миср папирусларида ҳам у ҳақда маълумотлар ёзиб қолдиришган. Ҳозирги вақтда бу касаллик ҳақида нималар маълум ва давоси борми? Унинг белгилари қандай?
Бу борада бизга “Малҳам” табобати марказининг раҳбари, малакали шифокор, профессор Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли САТТОРОВ батафсил
маълумот беради.
Бу борада бизга “Малҳам” табобати марказининг раҳбари, малакали шифокор, профессор Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли САТТОРОВ батафсил
маълумот беради.
КЕЛИБ
ЧИҚИШ САБАБЛАРИ
Витилиго бошланаётганининг аниқ бир
клиник белгилари йўқ. Лекин терида оқ доғлар пайдо бўлиши билан
дарҳол шифокор-дерматологга мурожаат қилиш керак. Доғлар ҳар доим ҳам
витилигога сабаб бўлмаслиги мумкин. Айрим ҳолларда замбуруғли касалликлар ва
гижжалар, шунингдек камқонлик ҳам оқ доғлар пайдо бўлишига олиб келади.
Витилиго ривожланаяптими, йўқми аниқ ташхисни фақат шифокор қўяди. Доғлар пайдо
бўлиши билан қанча тез шифокорга мурожаат этсангиз, уни даволаш шунча осон
кечади. Халқ орасида “пес” дея номланадиган витилиго
касаллиги қадим замонлардан бери инсониятга маълум бўлса-да, унинг давоси
ҳали-ҳануз сирлилигича қолаётган хасталиклардан бири. Шунинг учун терида оқ доғларнинг пайдо
бўлиб, кўпайиб бориши билан характерланадиган ушбу касаллик инсон
саломатлигидан кўра кўпроқ унинг руҳий ҳолатига таъсир кўрсатади. Келиб чиқиш
сабаблари номаълум бўлгани боис уни даволаш ҳам қийин саналади.
Тиббиётда аниқланишича, касалликнинг юзага келишига
қуйидагилар сабабчи бўлиши мумкин:
* Ҳомиладорлик пайтида ҳомиланинг
гипоксия (кислород ва бошқа озиқ моддаларнинг етишмаслиги) га чалиниши.
* Туғилиш вақтида боланинг бош мия
жароҳати олиши туфайли.
* Ошқозон-ичак тизими, гижжа,
иккиламчи юқумли касалликлар, буйрак, сийдик йўлларининг яллиғланиши.
* Ўт йўли, жигар хасталиклари,
айниқса, вирусли гепатитга (сариқ
касали) чалиниш оқибатида.
* инфекция ўчоқлари-ангина (бодомча
безларининг яллиғланиши
* Ёш болаларнинг ҳазм қилиш
аъзоларидаги бузилишлар.
* Мактаб ёшидаги болаларда
бурун-ҳалқум йўлида юзага келадиган), гаймарит (бурун ёндош бўшлиқларидаги
яллиғланиш), кариес (тишларнинг чириши).
* Асаб тизимидаги ўзгаришлар (кучли
руҳий зарба, узоқ вақтгача руҳий тушкунлик ҳолатига тушиш).
* Ўспирин ва ўрта ёшдаги инсонларда
касалликнинг юзага келишига эндокрин тизимидаги ўзгаришлар, вақтида
овқатланмаслик ёки нотўғри овқатланиш натижасида гастрит, ошқозон, 12 бармоқли
ичак яраси каби хасталиклар сабабчи бўлади.
* Танада рух, мис, йод каби фойдали
моддалар етишмовчилиги оқибатида
* Қалқонсимон без фаолияти издан
чиққанда (бунда асосан бўқоқ касаллиги) бошқа эндиокрин касалликлардан қандли
диабет касаллигига чалиниш сабабчи бўлади.
* Терига ранг берувчи меланин
пигментининг етишмаслиги натижасида.
Оқ доғлар, одатда 10-35 ёш атрофидаги одамларда учраб туради.
Умуман олганда, касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ва уни даволаниш йўллари ҳар
бир беморда турлича, фақат уларни бирлаштирувчи нарса – терида оқ доғларнинг пайдо бўлиши
ҳисобланади. Айримларда бўқоқ,
бошқаларда сариқ касали, жигардаги лямбия, яна баъзиларда эса руҳий изтироб
оқибатида бўлиши мумкин. Кимдир умр бўйи терисидаги 1-2 дона оқ доғга эътибор
бермай яшаши, баъзиларда эса қаттиқ зўриқиш ёки жигар, ошқозон-ичак касалликлари оқибатида
танада моддалар алмашинуви бузилилиб, терисида оқ доғлар пайдо бўлиши мумкин.
Каслликнинг ривожланишига экалогик
шароитнинг ўзгариши ҳам таъсир қилади. Касаллик одатда ўсмирлар ва ўрта ёшли инсонлар орасида кўп
кузатилади. Аёлларда эркакларга нисбатан витилиго 2-3 марта кўпроқ учраши
кузатилган. Кўп ҳолларда бунга аёлларнинг туғруқ ҳамда климакс даврида рўй
берадиган эндокрин ўзгаришлар сабаб бўлади.
Ҳозирги замонда тиббиёт витилигони даволаш борасида катта ютуқларга
эришди. Айнан шунинг учун давони фақат малакали мутахасис шифокорлар олиб
бориши керак.
ВИТЕЛЕГО БЕЛГИЛАРИ
Касаллик қуйидагича намоён бўлади:
одамнинг тана терисида ҳар хил кўринишдаги доғлар пайдо бўлади. Аслида, тери
ранги унинг таркибидаги 4 та пигмент ҳолатига боғлиқ бўлади: кўк
дезоксигемоглобин, қизил оксигемоглобин, сариқ каротин, жигарранг меланин. Уларнинг
орасида меланин пигменти муҳим роль ўйнайди. Турли ирқлар (қора, сариқ, оқ)
терисининг ранги айнан меланиннинг теридаги миқдори ва тарқалиши билан
белгиланади. Витилиго касаллигида мана шу меланин пигменти нобуд бўлади. Шу
соҳада оқ доғлар пайдо бўлади. Бу ерда доғнинг қандай пайдо бўлиши ҳақида гап
кетмоқда. Агар доғлар соч, киприк ёки қошлар тагида пайдо бўлса, улар ҳам
оқаради. Бунда беморни на оғриқ, на қичиш аломати қийнайди. Касаллик ўчоқларида
терига ранг берувчи меланин моддаси бўлмайди. Шунинг учун ҳам зараланган тери
соҳалари оқариб қолади.
Улар айниқса, қуёш нури таъсирчан
бўлишади. Беморлар офтобнинг тик нурларидан сақлонишга мажбурдирлар.
Негаки, офтоб таъсирида
доғлар усти қаттиқ куйиши мумкин. Ҳазм аъзолари, жигар соҳасидаги нохушликларни
йўқотиш пайида организм оғриқсизлантирувчи моддаларнинг сонини оширади. Айнан
шунинг учун беморлар шифокорга касалликнинг ташқи кўринишлари, яъни оқ доғлар
пайдо бўлгандагина мурожаат қилишади.
Стресс (руҳий зўриқиш), сиқилиш,
қаттиқ қўрқув, депрессия (тушкунлик) нотўғри овқатланиш, иммунитетнинг тушиб
кетиши ва турли гижжаларнинг организмда яшаши каби омиллар сабабли ҳам касаллик
тўсатдан бошланиб кетиши мумкин. Айрим ҳолларда доғлар пайдо
бўлишидан олдин қичишиб, қипиқлашиш кузатилади. Оқ доғлар саратонни келтириб
чиқармайди. Касаллик терида унча катта бўлмаган пушти ёки сутранг нуқталар
паёдо бўлиши билан бошланиб, кўкрак, юзда, кўз ва оғиз атрофида, бўйин, қўл ва
оёқларда ривожланади. Аста-секин
майда нуқтачалар кенгайиб ўзаро қўшилиб кетади. Натижада йирик “рангсиз майдон”га айланади. Бунда худди шу
ерда тери тўқималарини бўёвчи пигмент меланин ишлаб чиқариш организмда тўхтайди.
Агар бундан бош териси зарарланса сочлар хам ўз-ўзидан рангини йўқотиб оқаради. Тери
оқаришининг гўё хеч қандай қўрқинчли жойи йўкдай, чунки тери рангининг соғлиққа
таъсири ахамиятсиздек туйилади. Аммо песнинг хавфли томони шундаки, оқарган
тери қуёшнинг нурларига ўта таъсирчан бўлиб қолади. Кучли ультрабинафша нурлари
эса онкологик касалликлар келиб чиқиш хавфини оширади. Бундан ташқари доғни
хаммага “намойиш” қилиб юриш одамни ҳижолатга қолдиради.
ВИТИЛИГО
БЕДАВО ЭМАС
Касалликнинг нерв толалари бўйлаб
пайдо бўладиган тури кўпинча ҳар хил нерв толаларининг шамоллашидан кейин юзага
келади. Шунингдек, асаб касалликларидан сўнг хам оқ доғлар юзага
келади. Витилиго, яъни оқ доғлар бедаво касалликлар сирасига кирмайди. Кўпчилик
бу касаллик ҳақида етарлича маълумотга эга бўлмагани боис уни юқумли ва насл
сурувчи касаллик деб ҳисоблайди. Шу сабабдан ҳам унга мубтало бўлганлар
ўзларини жамиятдан айридек ҳис этишади. Ҳатто беморлар орасида тенгим деб худди
шундай касалликка учраганлар билан оила қуришади.
Бундай беморлар руҳан
сиқилганликлари боис ҳам касаллик кўпайиб бораверади. Натижада
у бедаво деган тушунча юзага келади. Аслида эса витилигони 70-80 фоиз ҳолатда
даволаш, оқ доғлар кўпайишини тўхтатиш мумкин.
Миланин турли сабабларга кўра, яъни
ички секретция безлари алмашинувининг ёки хазм қилиш тармоғининг бузилишида, гоҳида
бош мия зарарланишининг ёки вақти-вақти билан қон касалликлари ва гижжа
касалликлари туфайли “ўлади.” Инсон организмида В гуруҳидаги барча витаминлар, РР, С, Е дармондорилари, темир, кобальт, мисс, Рух каби
микроэлементлар етарлича бўлиши
лозим. Ана шу витаминлар ва микроэлементларнинг биронтаси бемор
қонида ёки хужайраларида етишмай қолса ҳам терининг нормал ранги бузилади ва у
оқариб кетади. Касалликнинг ғалати томони шундаки, доғлар йиллар давомида пайдо
бўлиб, сўнг ўзидан ўзи доктор ёки табаб аралашувларисиз йўқолиб кетади. Бироқ
сиз бепарво бўлманг, чунки пес касаллиги лимфома (лимфа тугунлари ўсмаси) қон
раки ва шу каби даҳшатли
касалликларни аниқлашга сабаб бўлади. Шунинг учун албатта, мутахассис шифокорга мурожаат
этиш керак. Пес касаллиги билан оғриган киши биринчи навбатда тиббиёт ходимлари
ёрдамида оқ доғларни келтириб чиқарувчи касалликлар сабабларини аниқлаши зарур.
КАСАЛЛИКНИНГ
ОЛДИНИ ОЛИШ
Дардни даволашдан уни
олдини олган маъқулдир. Болалар ангина, тумов, бронхит, зотилжам касалликлари
билан тез-тез оғриб турадилар. Бундай
касалликларни ўз вақтида даволамаса, бола организми заифлашиб, ҳар хил касалликларга
чалинадиган бўлиб қолади. Натижада бола организми ўз-ўзини заҳарлайди. Айниқса, ангина, тиш, меъда-ичак касалликлари бунга
мисолдир. Стресс ва руҳий зўриқишдан сақланинг! Терида оқ доғларнинг пайдо
бўлишига инсоннинг ички кечинмалари ҳам сабабчи бўлади. Бундан айниқса,
ҳомиладор аёллар сақланишилари лозим. Негаки, руҳий изтироб ҳолати ҳомиланинг
кисларод ва бошқа озуқа моддалар билан етарли даражада таъминланмаслиги,
ҳомиланинг шикасланиши, бунга қўшимча равишда она организмида рўй бераётган
эндокрин ошқозон-ичак каслликларининг ривожланишига туртки бўлиши мумкин. Борди-ю,
оилада витилиго касаллигига чалинган яқин қариндошлар бўлса, бу хавф янада
ортиши мумкин. Шифокорларнинг таъкидлашича, стресс пайтида организмдаги
ҳужайраларнинг озиқланиши бузилар экан. Бу ҳужайралар эса терини ҳимояловчи пигмент (ранг)
ҳосил қилишда бевосита қатнашади. Яъни асабийлашиш оқибатида терига ранг
берувчи ҳужайралар нобуд бўлиши мумкин. Бемордаги кайфият бузилиши, арзимас
нарсаларга хафа бўлиш ёки жаҳл чиқиши, депрессия ҳолатларини енгиш учун
тинчлантирувчи таъсирга эга гиёҳлар қабул қилиш, асаб тизимини мустаҳкамлаш
учун чиниқиш, жисмоний машқлар билан мунтазам равишда шуғулланиш тавсия
этилади.
Витилигога чалинганлар учун махсус
парҳез ишлаб чиқилмаган. Беморлар учун мол гўшти, жигари, балиқ, банан, ерёнғоқ,
бодом, ловия, қўнғир гуруч, гречка, хурмо жуда фойдали ҳисобланади. Бу
маҳсулотлар тери пигментациясини яхшиловчи тирозин ва триптофан моддаларига
жуда бой. Бундан ташқари, қизил ва сабзи ранг сабзавот ҳамда мевалар, сут-қатиқ
маҳсулотларини истеъмол қилиш тавсия этилади. Хаста кишилар қовурилган, ёғли,
аччиқ, дудланган егуликлар, газланган, айниқса, спиртли ичимликлар, тамаки
чекиш, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишдан қатъий воз кечиши керак.
Витилигода халқ табобати усуллари ёрдам бермайди. Доғларни кесиш, куйдириш
мумкин эмас.
Зулфизар
ИСОҚОВА ёзиб олди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий