ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 4 ноября 2017 г.

МАҲЗУН БЎЛМА .

МАҲЗУН БЎЛМА ..


... Хеч қачон маҳзун бўлма !!!
Чунки қайғу сени ўтмишингдан безовта қилиб, келажакдан хавотирга солади , оқибатда бугунги кунингни йўқотасан ...

... Ҳеч қачон маҳзун бўлма !!!
Чунки қалб қайғу билан овора бўлиб , руҳинг сўниб , юзингнинг нури кетади.


Орзу умидларинг йуқ бўлади ...

... Эй мўмин банда , маҳзун бўлма !!!
Чунки қайғу душманингни ҳурсанд қилиб , дўстингни маҳзун қилади . Қайгу сабабли хақиқатларни кўролмай қоласан ...

... Маҳзун бўлма !!!
Чунки қайғу Қазои-Қадарга норозилик , неъматга эса нонкўрлик бўлади ...

... Маҳзун бўлма !!!
Чунки қайғу , ғам йуқолган нарсани қайтармайди. Ўликларни тирилтириб, қадарни
қайтармайди , фойда келтирмайди...

... Маҳзун бўлма !!!
Чунки қайғу шайтондан. Қайғу - фақирлик ва умидсизликдир...

... Маҳзун бўлма !!!
Агар сен фақир бўлсaнг , умри қарзга ботиб кетган кишилар бор...
Мингани уловинг йуқ бўлса , оёғи шол бўлган одамлар бор ...

... Маҳзун бўлма !!!
Агар бир фарзандингдан айрилган бўлсанг , шундай инсонлар борки бутун оиласидан
маҳрум булган...

... Маҳзун бўлма !!!
Агар гуноҳкор бўлсaнг тавба қил, ёмон иш қилган бўлсанг истиғфор айт...
Хато қилган бўлсанг ислоҳ қил. Аллоҳнинг раҳмати кенг , тавба эшиклари очиқдир...

... Маҳзун бўлма !!!
Агар ғамга ботсанг , асабларинг таранглашиб , вужудингни қийнаб , тунларни бедор қиласан.

... Маҳзун бўлма !!!
Чунки Қазои- Қадар қалами ишини битирган , варақлар қуриган , китоб ёпилган , бундан
ошиқча ҳам , кам ҳам бўлмайди , маҳзун бўлма..!

... Маҳзун бўлма !!!
Қўлингдан кетган нарсага ғам чекма. Бири кетган бўлса , хали қўлингда сен англаб , англамаган Аллоҳнинг жуда кўп неъматлари бор ...

... Маҳзун бўлма !!!
Ҳасадгўй , ботил аҳилларининг танқидларига парво қилма , чунки уларнинг сўзларига сабр қилишда сенга ажр мукофот бор...
Сени танқид килишлари сени қадрингни белгилайди, ахир одамлар ўликка сўз отмайдиларку...

... Маҳзун бўлма !!!
Касаллик албатта кетади , мусибатлар албатта кўтарилади , гуноҳлар кечирилади , қарзлар узилади , маҳбуслар озод бўлади , ғоиблар (кетганлар) албатта қайтиб келади , осийлар тавба қилади , албатта ёмонлар жазосини
олади , маҳзун бўлма ...

... Маҳзун бўлма !!!
Модомики одамларга яхшиликлар қилар экансан албатта мушкулаларинг хал бўлади ,
чунки бошқаларга яхшилик қилишлик инсонни ўзини мушкулларини ҳал бўлишига сабаб бўлади...

... Маҳзун бўлма !!!
Чунки сенга қилган битта хасанотинг учун ўндан тортиб етти юзгача ажр берилади , балки ундан хам кўпроқ, ин шаа Аллоҳ.
Лекин қилган гуноҳинггачи - биттагина жазо берилади..

... Маҳзун бўлма !!!
Сенда энг катта неъмат бор , чунки сен Тавхид калимасини айтганлардансан ...
Аҳли қибласан , мусулмонсан , қўлингни дуога кўтарган кишилардансан, сен маҳзун бўлма ...

... Маҳзун бўлма !!!
Чунки сен хаётнинг енгил - оғир , иссик, - совуқ , фақир ва бой холатингда хам фойда устидасан...
Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам
айтганларидек :
~ Мусулмон одам яхшилик келса шукр қилиб савоб олади , машаққатли кун келса сабр қилади, яна савоб олади ...

... Маҳзун бўлма !!!
Ахир сенда Қуръон бор ! Зикр , дуо бор !!!
Ахир сенда Намоз, амри - маъруф, садақа ва
бошқа савобли амаллар бор

Ким ҳоҳларди дунёда Иймонингни берасан эвазига дунёдаги хамма нарсани бераман деса , қайси мўмин алмаштирарди..?

... Одамларга зулм қилаётган , хақларини еяётган, туҳмат қилаётган , бўхтон қилаётганлар хам бир куни ўлади !!!
Зулм кўрган , Сабр қилган , савоб умид қилган кишилар хам ўлади !!!
Лекин Аллоҳнинг хузурида ким ютуқда бўлади ?

... Дунё ҳаёти вақтинча , Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек :
~ Дунё бир соатлик йўлдир .. Ким ўлмайди ?

... Маҳзун бўлма !!!
Ахир қора булутларни тарқаганини , қоронгу тунни ёришганини , шамолларни тўхтаганини
кўрмаганмисан.. Ин шаа Аллoҳ машаққатларинг роҳатга, ҳаётинг ёруғликка , келажагинг неъматга тўлиб боради , ин шаа Аллoҳ ...

... Маҳзун бўлма !!!
Агар олдингда чора қолмаса , йўллар беркилиб , умидсизлик бостириб келса ё АЛЛОҲ дегин !!!

Комментариев нет:

Отправить комментарий