Оналаримиз айтмайдиган 10 та кечинма.
Ҳеч бир она боласига айтмайдиган, аммо фарзанд билиши ва ўйлаб кўриши керак бўлган кечинмалар:
1. Сен уни кўп ҳолда йиғлашга мажбур қилгансан...
Она ҳомиладорлигини билганда йиғлаган. У сени дунёга келтирганда йиғлаган. У сени илк бора қўлига олганда йиғлаган. У бахтдан йиғлаган. Қўрқувдан йиғлаган. Ҳавотирдан йиғлаган. Сенинг дардингдан, сенинг бахтингдан йиғлаган, шуларни ҳеч ўйлаб кўрганмисан?!
2. У охирги торт бўлагини ейишни жуда
хоҳлаган.
Аммо у сени ўша торт бўлагига қараб турганингни кўриб ўз хоҳишидан воз кечган, сенга илинган. Сен есанг ўзи егандек ҳурсанд бўлган.
3. Бу оғриқ.
Сен уни сочларини тортганингда унинг жони оғриган. Олинган бўлсада ўткир тирноқларинг билан юзини юлганингда озор чеккан. 9 ой қорнида кўтариб бели оғриган, дунёга келтириш учун ўлимни бўйнига олиб азобланган.
4. У доим қўрққан.
Энг бошидан сени қўлидан келганча асраб авайлашга ҳаракат қилган. У сени ҳимоячинг бўлган. Кичик қўшни қиз келиб сени кўтармоқчи бўлганда «йўқ» дейишни хоҳлаган. Қизча сени қўлга олганда юраги така пука бўлган. Онанг фақатгина ўзи сени эҳтиётлаб кўтаришига ишонган. Сен қадам ташлаганингда унинг юраги икки баробарига тез ура бошлаган. Сенинг ҳар бир йиқилишингда у сени ушлаб қолишга тайёр бўлган. Ёмонлар сенга озор бермасин деб туну кун қўрққан. Сен то уйингга етиб олгунингча тунни тонгга улаган. Дийдорингга тўйиш учун кўчадан бери келмай сени келишингни кутган...
5. У доим идеал она эмаслигини билган.
У шахсан ўзининг қаттиққўл танқидчиси. У ўз айбларини билади ва баъзан ўзини ўзи ёмон кўради. Унга энг оғир ботадигани ушбу хатоларни сени кўришингда. У идеал она бўлишни, ҳаммасини аъло даражада қилишни жуда хоҳлаган, аммо у ҳам инсон, инсон борки хато қилади. Балки ҳали ҳам у ўзини айбдор ҳис қилар. Балки орқага қайтиб ҳамма ҳатоларини тузатгиси келар... аммо бунинг иложи йўқ. Шундай экан уни қадрла, у қўлидан келган ҳамма ишни қилган.
6. У сени ухлашингни кузатган.
Шундай тунлар бўлганки, тунги соат учда ҳам у ухламай сенга алла айтиб чиққан. Чарчаган кўзларини аранг очиб сени ухлашингни кутган. Ва ниҳоят сен ухлаганингда унинг уйқуси ўчиб сенинг фариштадек нурли юзингга термулиб ўтирган. Шу дамда ундан бахтли одам бўлмаган дунёда.
7. У сенга 9 ойдан ҳам кўп ғамхўрлик қилган.
У сенга керак бўлганидек сен ҳам унга муҳтож эдинг. У бир қўлида сени кўтариб бир қўлида иш қилган. Сен ухлаганингда овқатланган. Унинг қўллари оғриб бели чарчаган аммо барибир сени қўлида кўтарган чунки сен унга яқин бўлишни жуда хоҳлагансан. У сенга интилган, сени севган, сени парвариш қилиб меҳр берган. Сен унинг қўлларида ўзингни ҳимояланган, севимли ҳис қилгансан. Сен қанча истасанг сени шунча кўтариб юрган.
8. Қачон сен йиғласанг унинг қалби вайрон бўлган.
Кўзинг намланганин кўриб у бор кучи билан уни тўхтатишга тиришган. Агар буни уддасидан чиқолмаса унинг юраги пора пора бўлган.
9. У сени биринчи навбатга қўйган.
У уйқусиз, овқатсиз юра олган. У доим сени қизиқишларингни ўзидан ҳам биринчи даражага қўйган. У кунбўйи вақтини ўзига эмас сенга сарфлаган. Эртаси кун яна ўша ҳолат давом этган, чунки сен унга жуда муҳимсан.
10. Ва у яна такрор бу азоблардан ўтишга тайёр.
Она бўлиш энг маъсулиятли, қийин иш. Сен йиғлайсан, азобланасан, уринишлар бесамар кетади, сен ишлайсан, ўқийсан. Шу билан бирга боланг кулганида, ютуқларга эришганда, комил инсон бўлганида қалбинг фахр, мухаббатга тўлади.
Келтирган азобларинг, уйқусиз тунларингу, ҳавотирга солганларингга қарамай онанг сен учун шуларнинг барчасидан яна ўтишга тайёр, чунки у сени жонидан ҳам ортиқ кўради.
Шундай экан онангни кўрганингда унга ташаккур билдир ва уни қадрлаб уни севишингни айт.
РАҲМАТ ОНАЖОН!БОРИНГИЗГА ШУКУР!

Комментариев нет:
Отправить комментарий